08.01.2021 йилдаги 7-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонига ва «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 2-илованинг VII бўлими 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 558-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 09/21/558/0854-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2022 й., 07/22/112/0099-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори 7-бандидаги «Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати» сўзлари «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «2018 — 2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2018 йил 5 январдаги 9-сон қарори 5-банди иккинчи хатбошисидаги «Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати» сўзлари «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-илованинг «Изоҳ» қисмига «Ўзбек Миллий академик драма театри» сўзларидан кейин «Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри» сўзлари қўшилсин;
б) 2-илованинг «Изоҳ» қисмига «Ўзбек Миллий академик драма театри» сўзларидан кейин «Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри» сўзлари қўшилсин;
в) 4-илованинг «Изоҳ» қисмига «Ўзбекистон Давлат филармонияси ижодий жамоалари» сўзларидан кейин «Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли» сўзлари қўшилсин.
а) 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши таркиби)нинг 12-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 2-илова (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши тўғрисида низом)нинг 10-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банднинг учинчи хатбошиси ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Маданият марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 мартдаги 263-сон қарорининг 8-бандидаги «Марказлашган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилувчи объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати» сўзлари «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.