26.05.2020 йилдаги ПФ-6000-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2021 й., 07/21/36/1143-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2021 й., 07/21/36/1143-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тизимли муаммо
ва вазифалар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Маданият ва санъат соҳасида қонунчилик базасини янада такомиллаштириш

1.

Маданият вазирлиги тизимидаги театрлар, музейлар, маданият марказлари, концерт-томоша, таълим муассасалари ва бошқа муассасаларининг бошқарув, бадиий-ижодий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг намунавий штатларини такомиллаштириш.

1. Намунавий штатларни хорижий давлатлар тажрибалари асосида қайта кўриб чиқиш.

2. Намунавий штатларга асосан тегишли муассасаларнинг штатлар жадвалларини тасдиқлаш.

3. Ходимларнинг кўп йиллик иш стажи, тоифаси, илмий даражасини ҳисобга олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг дифференциал тизимини жорий этиш бўйича таклиф киритиш.

2020 йил

декабрь

Маданият вазирлиги (Назарбеков),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ҳусанов),

Молия вазирлиги (Ишметов)

II. Моддий ва номоддий мерос ҳамда музейлар соҳасида

2.

Музейларнинг даромад манбаларини кенгайтириш мақсадида улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, жумладан товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Хорижий тажриба асосида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини тайёрлаш.

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

2020 йил
июль

Маданият вазирлиги

(Назарбеков),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Иқтисодиёт тараққиёт вазирлиги (Ортиқов),

Фанлар академияси (Юлдашев),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

3.

Ҳудудлардаги давлат музейларидаги экспозицияларни замон талабларига асосан янгилаш, реэкспозиция қилиш ишларини ташкил этиш.

1. Талаб доирасида реэкспозиция қилинадиган ва халқаро стандартлар даражасида ташкил этиладиган экспозиция дастурларини шакллантириш.

2. Дастур лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Реэкспозиция ва экспозиция ишларини ташкил этишда хорижий етакчи мутахассисларни жалб қилиш.

4. Ташкил этилган реэкспозиция ва экспозициялардан махсус альбомлар, флаерлар, буклетлар, фото, видео материаллар тайёрлаш.

2020йил

август

Музейларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (Назарбеков),
вазирликлар ва идоралар

4.

Миллий музей фондини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2025 йилга қадар қуйидаги тадбирларни тўлиқ якунлашни назарда тутувчи Миллий музей фондини рақамлаштириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ҳар бир музей томонидан ўз фондида сақланаётган музей экспонатларининг электрон каталогини яратиш;

«Миллий музей фондининг давлат каталоги» электрон каталогини яратиш;

музейларнинг электрон каталоглари билан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали танишиш;

Департамент, музейлар, давлат божхона хизмати органлари ва бошқа манфаатдор идоралар ўртасида маданий бойликларни муҳофаза қилиш бўйича ўзаро электрон ахборот алмашиш тизимини яратиш;

«виртуал музей», «рақамли музей» лойиҳаларини амалга ошириш.

2020 йил
сентябрь

Маданий мерос жамғармаси, музейларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Маданият вазирлиги (Назарбеков),
Фанлар академияси (Юлдашев),
тасарруфида музейлар мавжуд бўлган бошқа ташкилотлар

5.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон тарихи давлат музейи учун янги бинолар комплексини қуриш.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон тарихи давлат музейи учун янги бинолар комплексини қуриш лойиҳаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш:

бинолар комплексида музей экспонатларини зарур даражада сақлаш, таъмирлаш, илмий тадқиқ этиш, кўргазмага қўйиладиган экспонатлар улушини бир неча баробар ошириш учун шарт-шароитлар яратиш;

бинолар комплексини Тошкент шаҳридаги аҳоли ва сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган масканлар тоифасига киритиш;

бинолар комплексини қуриш ишларини ҳар йилги инвестиция дастурлари ҳисобидан молиялаштириш.

2020-2021 йиллар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев),
Фанлар академияси (Юлдашев),
Маданият вазирлиги (Назарбеков)

6.

Маданий мерос масалалари бўйича ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Халқаро маслаҳат қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

1. Халқаро маслаҳат қўмитасини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориш.

2. Халқаро маслаҳат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш бўйича таклиф киритиш.

2020 йил декабрь

Маданият вазирлиги (Назарбеков), ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий кенгаш

7.

«Бухоро», «Самарқанд», «Ичан қалъа», «Сармишсой», «Шаҳрисабз», «Термиз» ва «Қўқон» давлат музей-қўриқхоналари ҳудудларининг чегарасини белгилаш ишларини якунлаш.

1. «Бухоро», «Самарқанд», «Ичан қалъа», «Сармишсой», «Шаҳрисабз», «Термиз» ва «Қўқон» давлат музей-қўриқхоналарига бериладиган объектлар якуний рўйхатини шакллантириш.

2. Рўйхатга киритилган объектларнинг чегараларини аниқлаш.

3. Музей-қўриқхоналарнинг чегараларини белгилаш, тегиши ҳужжатларни расмийлаштириш.

2020 йил сентябрь

Маданият вазирлиги (Назарбеков), «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари

8.

Тошкент архитектура-қурилиш институти, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Ўзбекистон миллий университетида маданий мерос объектларини реставрация (консервация) қилиш бўйича йўналишлар ташкил этиш.

1. Қабул квотаси бўйича эҳтиёжни аниқлаш.

2. Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва махсус режалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020-2021ўқув йилидан
бошлаб

Олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари
ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Иқтисодиёт тараққиёт вазирлиги (Ортиқов),

Маданият вазирлиги (Назарбеков),

Қурилиш вазирлиги (Закиров),

Бадиий академия (Нуридинов),

Фанлар академияси (Юлдашев)

9.

Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

август

Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Абдухаликов), Маданият вазирлиги (Назарбеков)

10.

Аҳолининг кенг қатлами, шунингдек, ўқувчи-ёшлар орасида давлат музейларида сақланаётган миллий моддий маданий мерос бойликлари, жумладан археологик, амалий санъат, нумизматика, литографик каби экспонатларнинг фото ва кўчма кўргазмалари ҳақида тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

1. Миллий экспонатлар каталоги асосида тарғибот роликларини тайёрлаш.

2. Таълим муассасалари, корхоналар ва ишлаб чиқариш бирлашмаларида, хизмат кўрсатиш марказларида тарғибот ишларини ташкил этиш.

3. Давлат музейларига жалб этилган ташрифчилар учун экскурсиялар ташкил этиш.

4. Ташрифчиларнинг экспозициялар бўйича фикрлари юзасидан бевосита ва билвосита сўровномалар ташкил этиш.

2020 йил

сентябрь ойидан бошлаб мунтазам

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (Назарбеков),

Халқ таълими вазирлиги,

(Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Маджидов)

11.

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва унинг ҳудудига олиб кириш тартибини, шу жумладан ушбу соҳадаги рухсат берувчи ҳужжатларни ва уларни расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш, якка тартибдаги тадбиркорларга маданий бойликларни реализация қилиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш.

1. Ўзбекистон Республикасининг «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан хорижий тажриба асосида таклифлар тайёрлаш.

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

2020 йил
июль

Маданият вазирлиги

(Назарбеков),

Давлат божхона қўмитаси (Азимов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

12.

Халқаро Венеция архитектура биенналесида Ўзбекистон миллий павильонини яратиш.

1. Ўзбекистон миллий павильони концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

3. Миллий павильонни яратиш ва биенналеда фаол иштирок этиш.

2020 йил

сентябрь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Назарбеков),

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)

13.

Маданият вазирлиги тизимидаги кўзи ожизлар кутубхоналари фаолиятини замонавийлаштириш.

1. Машҳур ўзбек ва жаҳон адабиёти асарларини аудиолизация қилиш ва уларни Республика кўзи ожизлар кутубхонасининг интернет сайти орқали аҳолига тақдим этиш.

2. Кўзи ожизлар кутубхоналари томонидан масофавий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш.

3. Кўзи ожизлар кутубхоналарининг хизматларини замонавийлаштириш ва улардан фойдалана олиш имкониятини кенгайтириш жараёнига Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс марказини кенг жалб этиш.

2020-2021 йиллар давомида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг грантлари,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги

(Назарбеков),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Садиков),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Саиджонов)

14.

Ўзбекистон музей экспонатлари иштирокида
2021-2022 йилларда Париж шаҳридаги Араб дунёси институти (Франция), Пекин шаҳридаги Пекин миллий музейи (Хитой) ва Самарқанд шаҳрида ШҲТ давлат раҳбарлари саммити доирасида «Ипак йўли» кўргазмасини ташкил этиш ва ўтказиш.

1. Ҳамкорликдаги кўргазма концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасини тайёрлаш ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш.

3. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

4. Кўргазмани юқори савияда ўтказиш.

2020 йил

сентябрь

Режа асосида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Назарбеков),

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

III. Театр, қўғирчоқ театри, кино, цирк, шапито ва миллий анъанавий дорбозлик санъати соҳасида

15.

Театр, цирк, музей, ҳайвонот боғлари ва бошқа маданият муассасаларига ўқувчи ва талабaларни кенг жалб қилиш.

Барча турдаги таълим муассасалари ўқувчи ва талабларини маданият муассасаларига мунтазам ташрифларини ташкил этиш.

Доимий равишда

Вазирлар Маҳкамаси (Мусаев), Мактабгача таълим вазирлиги (Шин),

Халқ таълими вазирлиги

(Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Маджидов),

Маданият вазирлиги

(Назарбеков)

16.

Театрлар фаолиятида маркетинг ва реклама тизимини ривожлантириш, театрларга аҳолини жалб қилиш, қизиқтириш, театр санъати тарғиботини янада кучайтириш.

1. Ҳудудларда махсус реклама лавҳалари ва паннолар, баннерлар ўрнатиш учун махсус жой ажратиш ва ўрнатиш.

2. ОАВ воситаларида, хусусан теле-радио каналларда театр репертуарлари ва афишалари ёритиш учун махсус вақтлар ажратиш.

3. Театрнинг бюджетдан ташқари қўшимча тушумларини кўпайтириш мақсадида ҳар бир театрнинг ўзига хос логотипларини яратиш, сувенир дўконларини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

4. Театрларнинг харажатлар сметасида маркетинг ва реклама хизматлари учун харажатларни назарда тутиш, шартнома асосида реклама ишларини ташкил этиш.

Доимий равишда

2020 йил

июнь

Маданият вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинадиган маблағлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

МТРК,

(Ходжаев),

Маданият вазирлиги

(Назарбеков)

17.

Республикамизда янгилик сифатида мусиқали, драма ва қўғирчоқ театрлари йўналиши бўйича халқаро театр фестивалини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

1. Фестиваль тўғрисида низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда давлат театрлари ва хорижий театрлар билан ижодий ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, аҳолини жаҳоннинг энг намунали сара асарларидан баҳраманд этиш, театрлардаги ижодий ходимларни соҳанинг етук хорижий мутахассислари билан тажриба алмашишини ташкил этишни назарда тутиш.

2. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

август

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги

(Назарбеков),

Ташқи ишлар вазирлиги,

(Камилов),

Театр арбоблари уюшмаси

(Ахмедов)

18.

Кўчма циркларни (шапито, дорбозлар гуруҳлари) малакали кадрлар билан таъминлаш.

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси ва кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) ходимларини хорижий давлатларнинг цирк йўналиши бўйича олий таълим муассасаларида ўқитиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш.

Доимий равишда

Маданият вазирлиги

(Назарбеков)

19.

Театрлар томонидан саҳналаштирилган асарлар муаллифларига тўланадиган муаллифлик ҳақи бўйича қарздорликни бартараф этиш.

1. Маданият вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига асосан мазкур қарор кучга киргунига қадар театрлар томонидан саҳналаштирилган асарлар муаллифларига тўланадиган муаллифлик ҳақи бўйича қарздорликнинг тўлиқ бартараф этиш.

2. Амалга оширилган ишлар натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

2020 йил
охирига қадар

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Молия вазирлиги (Ишметов),

Маданият вазирлиги (Назарбеков)

IV. Миллий мусиқа, рақс ва эстрада санъати соҳасида

20.

Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн портали (кейинги ўринларда — Ягона портал)фаолиятини йўлга қўйиш.

Ягона портал орқали лицензиялашни назарда тутган ҳолда Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қуйидаги имкониятларни назарда тутган ҳолда Ягона портални яратиш:

концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларини Ягона порталда онлайн тарзда, шу жумладан давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтказиш;

лицензия олиш учун тақдим этиладиган барча ҳужжатлар, шу жумладан ижрочининг репертуари тўғрисидаги маълумотлар, ундаги мусиқа ва қўшиқлар талабгор томонидан Ягона порталга киритиш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш;

талабгорлар (лицензиатлар)нинг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини кафолатлаган ҳолда киритилган мусиқа ва қўшиқларни кўчириб олишни истисно қилган ҳолда уларни эшитиш;

талабгорлар (лицензиатлар)нинг лицензия талабларига, шу жумладан муайян рейтинг гуруҳига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини улар томонидан киритилган маълумотлар асосида автоматик тарзда аниқлаш;

талабгор (лицензиат) томонидан киритилган ҳар бир мусиқа ва қўшиқ бўйича уни эшитиб кўрган ва унга овоз берган фойдаланувчилар сонини онлайн ҳисоблаб бориш;

талабгор (лицензиат)нинг ижро маҳоратига баҳо беришда фойдаланувчилар томонидан берилган овозларни инобатга олиш;

талабгор (лицензиат) томонидан тегишли рейтинг гуруҳи учун белгиланган барча талаблар бажарилган тақдирда лицензия Ягона портал томонидан автоматик тарзда, махсус реквизитларга эга электрон ҳужжат шаклида расмийлаштириш;

Ягона порталнинг алоҳида саҳифасида ҳар бир лицензиатга у томонидан йил давомида яратилган янги асарлар, уларга фойдаланувчилар томонидан берилган овозлар, жойларда, хусусан, олис ҳудудларда ўтказилган концерт-томоша дастурлари, давлат тадбирларидаги иштироки, ижодий иш стажи ва бошқа мезонлар бўйича онлайн тарзда балл ҳисоблаб бориш;

Маданият вазирлиги томонидан концерт-томоша фаолиятини амалга ошираётган шахслар орасидан давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун тавсия этиладиган номзодларни танлаб олишда уларга Ягона портал орқали қўйилган балларни инобатга олиш.

2020 йил август

синов тариқасида — 2020 йил
1 декабрь

тўлиқ ишга тушириш —

2021 йил

1 январь

Маданият вазирлиги бюджетдан ташқари маблағлари, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси бюджетдан ташқари маблағлари,
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб қилинган маблағлар

Маданият вазирлиги (Назарбеков),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

21.

Ватанга садоқат, осойишталик, ҳаётни, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни тарғиб этувчи «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика қўшиқлар танловини замонавий ёндашув асосида қайта кўриб чиқиш.

1. Танлов Низомини қайта ишлаш.

2. Танловни тарғиб этиш ва унга кенг оммани жалб этиш бўйича ОАВларида ҳамда ижтимоий тармоқларда махсус роликлар тарғиботини ташкил этиш.

3.Танловни теле-лойиҳа шаклида ўтказиш.

2020 йил

июнь — август

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари

маблағлари

Маданият вазирлиги

(Назарбеков),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Саиджонов),

МТРК

(Ходжаев)

22.

Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимоясига доир суд амалиётини умумлаштириш.

1. Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимоясига доир ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти материалларини танқидий таҳлил қилиб бориш.

2. Судлар томонидан интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимоясига доир ишларни кўриб чиқиш амалиёти умумлашмаларини эълон қилиб бориш.

Доимий равишда

Ўзбекистон Республикаси Олий суди (Камилов)

23.

Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ҳар йили тасдиқланадиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режалари асосида ўтказишни жорий этиш.

2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартибни белгиловчи Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

календарь режалар маданият органлари томонидан бошқа ташкилотларнинг таклифлари асосида республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар миқёсида ишлаб чиқилади;

календарь режалар тегишлича Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади ва уларнинг расмий сайтларида эълон қилинади;

календарь режаларда ўтказиладиган ҳар бир давлат тадбирининг номи, ўтказиладиган санаси ва жойи, давлат тадбирини ўтказиш бўйича буюртмачи, молиялаштириш манбалари, маданият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг вазифалари кўрсатилади;

календарь режаларда бошқа давлат тадбирлари билан бир қаторда олис ҳудудлардаги аҳолининг маданий ҳордиқ олишини таъминлашга қаратилган концерт-томоша дастурлари ҳам назарда тутилади, бунда ушбу дастурларда иштирок этувчиларнинг транспорт, турар жой ва хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлар тегишли календарь режада назарда тутилган маблағлар доирасида, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

2020 йил август

Маданият вазирлиги (Назарбеков),

Молия вазирлиги (Ишметов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

24.

Маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва оммавий, маданий, маърифий, томоша ва информацион дастурлар ёритилишини кенгайтириш.

1. Маданият ва санъат соҳаси вазирлик ва идоралари ҳамда давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари, жумладан телеканаллар билан Медиа-пиар режасини ишлаб чиқиш бўйича қўшма ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Тадбирларни ташкил этиш ва ёритиш бўйича режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Тайёрланган маданий-маърифий ва кўнгилочар дастурларнинг сифати ва мазмуни юзасидан аҳоли ўртасида ижтимоий тармоқлар орқали очиқ сўровлар ўтказиш.

2021 йилдан бошлаб мунтазам

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Саиджонов),

ЭОВАМА

(Абдухолиқов),

Маданият вазирлиги

(Назарбеков),

Ёзувчилар уюшмаси

(Сайидов),

Бадиий Академия

(Нуридинов)

V. Маданият, истироҳат ва ҳайвонот боғлари ҳамда маданият марказлари соҳасида

25.

Маданият марказлари учун янги бинолар қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш.

1. 2021 — 2024 йилларда янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган маданият марказларининг манзилли рўйхатини ишлаб чиқиш.

2. Манзилли рўйхатни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил октябрь

Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастури доирасида марказлаштирилган манбалар, республика бюджети маблағлари,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги

(Назарбеков), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Ортиқов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

VI. Илм-фан, таълим, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида

26.

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва маданият марказларини мусиқа чолғулари билан таъминлаш.

1. Мактабларнинг мусиқа чолғу асбоблари билан таъминланганлик даражасини хатловдан ўтказиш.

2. Мусиқа чолғу асбобларини сотиб олиш бўйича буюртмаларни шакллантириш.

3. Мактабларни мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш.

2020 йил июль

2020 йил сентябрь

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги (Назарбеков), Молия вазирлиги (Ишметов)

27.

Аҳоли, жумладан, ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва кенгайтириш.

1. Маданият ва санъатнинг таниқли вакиллари томонидан ўзбек ва жаҳон классик адабиётининг энг ноёб асарларини кенг тарғиб қилиш бўйича «Китобга муҳаббат», «Мен ўқиган асар», «Мен севган қаҳрамон» каби хэштег, флешбомларни ташкил этиш.

2. Таниқли маданият ва санъат вакилларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналларида маҳорат дарсларини ташкил этиш, онлайн мулоқотлар орқали иқтидорли ёшларни аниқлаш.

3. Таниқли маданият ва санъат вакилларининг ижодий фаолияти билан бир қаторда, ижтимоий тармоқларда ёш авлодда ватанпарварлик иммунитетини мустаҳкамлашга қаратилган хэштеглари ва онлайн трансляциялари муҳокамасини ташкил этиш.

2020 йил

июль ойидан бошлаб мунтазам

Маданият вазирлиги

(Назарбеков),

Ёзувчилар уюшмаси

(Сайидов),

Бадиий академия

(Нуридинов),

Ёшлар иттифоқи

(Саъдуллаев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Саиджонов),

ЭОВАМА

(Абдухолиқов)

28.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида «оммавий маданий тадбирларни ташкил этиш» таълим йўналиши ва ушбу йўналиш бўйича алоҳида кафедра ташкил этиш.

1. Олий таълим учун давлат буюртмасини шакллантиришда «оммавий тадбирларни ташкил этиш» таълим йўналишини киритиш бўйича таклиф тайёрлаш.

2. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Маданият вазирлиги (Назарбеков),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов),

Иқтисодиёт тараққиёт вазирлиги (Ортиқов)

29.

Адабий йўналишлар бўйича «Йилнинг энг яхши асари» республика танловини ўтказиш.

1. Танлов низомини ишлаб чиқиш.

2. Ҳар бир номинацияга таниқли адиблар номини бериш.

3. Ҳайъат кенгашини шакллантириш.

4. Мукофот мақсади ва мазмун-моҳияти тўғрисида оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини олиб бориш.

5. Ғолибларни тақдирлаш маросимини ташкил этиш.

2021 йилдан бошлаб мунтазам

«Ижод» ва «Илхом» жамоат фондлари маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Ёзувчилар уюшмаси

(Сайидов),

Фанлар академияси (Йўлдошев),
Маданият вазирлиги (Назарбеков),

Республика Маънавият
ва маърифат маркази (Ходжиматов)

31.

Маданият ва санъат соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Маданият ва санъат соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига так?и?лар киритиш:

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти фаолияти самарадорлигини ошириш, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти фаолиятини ташкил этиш;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

«Ўзбекистон давлат цирки» давлат муассасаси ҳудудида Республика Эстрада ва цирк коллежи учун янги замонавий бино қуриш.

2020 йил
1 июль

Маданият вазирлиги (Назарбеков), манфаатдор вазирлик
ва идоралар

VII. Маданият туризми соҳасида

32.

«Samarkand Half Marathon» халқаро ярим марафонини ўтказиш.

1. Иштирокчиларни халқаро ярим марафонга жалб қилиш ва рўйхатини шакллантириш.

2. Ярим марафонни ҳар йили ўтказиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

3. Ярим марафон доирасида таълим ва маданият тадбирларини ўтказиш.

4. Ярим марафон ва ғолибларни тақдирлаш маросимини ўтказиш.

2020 йил ноябрь

ҳар йили
октябрь-
ноябрь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва меценатлик маблағлари

Маданият вазирлиги (Назарбеков),
Самарқанд вилояти ҳокимлиги

33.

Хорижий давлатлар, шу жумладан Марказий Осиё ва Кавказ, МДҲга аъзо давлатлар орасида алоҳида нуфузга эга бўлган, ҳар йили ўтказиладиган мусиқа фестиваллари, мусиқа танловларининг якуний концерт дастурларини Ўзбекистонда ўтказиш.

1. Ўзбекистон Республикасида ўтказиш таклиф этиладиган мусиқа тадбирларини аниқлаш.

2. Мусиқа тадбирларининг ташкилотчилари билан музокаралар ўтказиш.

3. Мусиқа тадбирларини юқори савияда ўтказилишини ташкил этиш.

2021 йилдан бошлаб мунтазам равишда

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар

Маданият вазирлиги (Назарбеков),

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)

34.

Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивалини ўтказиш.

1. Фестивал ўтказиш концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Ҳудудларда, фестивал ўтказиладиган жойларни белгилаш.

3. Фестиваль режа жадвалини тасдиқлаш ва тегишли вазирлик ва идораларга юбориш.

2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги

(Назарбеков), Ўзбекистон Ком?оз?торлар ва бастакорлар уюшмаси

(Р.Абдуллаев)

35.

Ўзбекистон санъатини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишни ташкил этиш ҳамда ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Жаҳон санъати ярмаркаси”ни ташкил этиш.

1. Ярмаркани ташкил этиш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Ҳужжат лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Ярмарканинг тарғибот дастурларини амалга ошириш.

4. Ярмаркага маҳаллий ва жаҳонга машҳур халқаро продюсерларни жалб этиш чораларини кўриш.

2021 йил

келишув асосида

Маданият
ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги

(Назарбеков),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Камилов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Саиджонов)

VIII. Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маданият
ва санъат ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш соҳасида

36.

Маданият вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1. Бир донадан Isuzu SAZ NP 26 русумли транспорт воситаларини («Автоклуб») харид қилиш.

2. Транспорт воситаларини махсус мусиқий техник ускуналар билан жиҳозлаш.

3. Транспорт воситаларини Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш.

2021 йил
1 январь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро,

Фарғона, Жиззах, Хоразм, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

37.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) ҳамда ҳайвонот боғлари ташкил этиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1. Кўчма цирк (шапито, дорбозлар гуруҳлари) ҳамда ҳайвонот боғларини ташкил этиш бўйича ташаббускорларни аниқлаш.

2. Замонавий инфратузилма шароитларига мослашган ҳайвонот боғларини ташкил этиш учун жой ажратиш.

3. Кўчма цирк (шапито, дорбозлар гуруҳлари) ҳамда ҳайвонот боғлари учун зарур моддий-техника ва махсус автотранспорт воситалари харид қилиш.

4. Кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) ҳамда ҳайвонот боғлари ташкил этиш ишларини молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар бюджетларидан ажратиладиган маблағларнинг етишмайдиган қисмини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджет ташкилотлари объектларини қўриқлаш бўйича хизматлар тўлови билан боғлиқ харажатларни мақбуллаштириш ҳисобидан ажратиш.

2020-2021 йиллар давомида

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари, Маданият вазирлиги

(Назарбеков), Молия вазирлиги (Ишметов)

38.

Маданият вазирлигининг ташкилий тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан автотранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари ва бошқа мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни қайта расмийлаштириш.

1. Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган, ўзгартирилаётган ва бошқа ташкилотлар тизимига ўтказилаётган ташкилотларга бириктирилган автотранспорт воситаларини тегишли йиғимлар ва бошқа тўловларни ундирмаган ҳолда ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказиш.

2. Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган, ўзгартирилаётган ва бошқа ташкилотлар тизимига ўтказилаётган ташкилотларга бириктирилган кўчмас мулк объектларига ва бошқа мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни тегишли йиғимлар ва бошқа тўловларни ундирмаган ҳолда қайта расмийлаштириш.

2020 йил охирига қадар

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),

Маданият вазирлиги (Назарбеков)

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (Абдуллаев), Маданият вазирлиги (Назарбеков)

39.

Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига улаш.

Ихтисослаштирилган маданият ва санъат муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, давлат театрлари, музейлар ва уларнинг филиаллари ҳамда маданият марказларини Интернет жаҳон ахборот тармоғига улаш, оптик толали алоқа линиялари билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш.

2023 йил охирига қадар

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, ташкилотларнинг
ўз маблағлари,
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданият вазирлиги (Назарбеков),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Садиков)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)

Т/р

Тизимли вазифалар

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

2021

2022

2023

2024

2025

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва музейлар соҳасида

1.

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларида моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини реставрация қилиш учун харажатларни назарда тутиш.

млрд сўм

50

75

100

125

150

2.

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини реставрация, консервация қилиб бориш.

та

100

150

170

200

230

3.

Музейлар томонидан таълим муассасалари ва йирик ташкилотларда кўчма кўргазмалар сонини ошириш.

та

500

530

570

600

650

Театр ва цирк соҳасида

4.

Давлат театрлари томонидан намойиш этиладиган спектаклларга томошабинларни жалб этиш.

млн. нафар

2,4

2,8

3,2

3,6

4

5.

Давлат театрларининг халқаро фестиваль ва гастролларга юборилишини ташкил этиш.

та

15

20

25

30

40

6.

Жойларда ўтказиладиган цирк томошаларининг сонини ошириш.

та

397

446

497

551

600

Миллий мусиқа, рақс ва эстрада санъати соҳасида

7.

Иқтидорли ёшларнинг нуфузли хорижий танловларда иштирокини ошириш.

нафар

250

300

400

450

500

8.

Йўқолиб бораётган миллий рақс услуб ва анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилган «устоз ва шогирд» миллий рақс мактабларига ўқувчиларни жалб этиш.

та

15

20

25

30

35

9.

Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилаётган концерт-дастурлар сонини ошириш.

та

900

950

1150

1200

1300

Маданият ва истироҳат боғлари ҳамда маданият марказлари соҳасида

10.

Маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва умумий ўрта таълим мактабларида маданият ва санъат йўналишларидаги тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш.

мингта

4,7

5

5,25

5,5

5,8

11.

Маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва умумий ўрта таълим мактабларида маданият ва санъат йўналишларидаги тўгаракларга ёшларни жалб этиш.

фоизда

7

10

15

17

20

12.

Давлат-хусусий шериклик асосида маданият марказлари ва истироҳат боғлари фаолиятини самарали ташкил этиш.

та

35

60

90

110

150

Илм-фан, таълим, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида

13.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларини олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш.

фоизда

45

50

55

60

65

14.

Тизимдаги таълим муассасаларининг хорижий турдош олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш.

та

70

80

90

95

100

15.

Маданият ва санъат тизимидаги олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, хусусан илмий даражали кадрлар сонини кўпайтириш.

нафар

7

10

10

10

12

Маданият туризми соҳасида

16.

Мамлакатимизга хорижий сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мавсумий кўнгилочар маданий тадбирлар ташкил этиш.

та

10

20

30

40

55

17.

Хорижий давлатларда Ўзбекистон маданияти ва санъатини тарғиб қилиш ва мамлакатимиз тўғрисида ижобий тасаввурни шакллантиришга йўналтирилган маданий тадбирлар (маданият кунлари, кўргазмалар, концерт дастурлари) сонини кўпайтириш.

та

15

20

25

30

40

18.

Ўтказиладиган оммавий-маданий тадбирлар, концерт дастурлари ва намойиш этиладиган спектакллар учун махсус реклама шитларини ўрнатиш.

та

110

190

270

380

500