04.12.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2548-2
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори, 04.12.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2548-2
Кучга кириш санаси
04.12.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги «таништирув ва малакавий амалиётни» деган сўзлар «таништирув ва битирув малакавий амалиётни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) номидаги «таништирув ва малакавий амалиётни» деган сўзлар «таништирув ва битирув малакавий амалиётни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима, 1-бобнинг номи, 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) талабалари томонидан таништирув ва битирув малакавий амалиётни, шунингдек стажировка ўташ тартибини белгилайди.
в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) 4-банддан сўнг қуйидаги мазмундаги 11-боб билан тўлдирилсин:
д) 5 — 11-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
е) 2-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ж) 3-бобнинг номи, 17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
з) 19-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
и) 4-бобнинг номи, 20 — 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
к) 23 — 31-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
л) 5-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: