29.04.2020 йилдаги ПФ-5987-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Васийлик кенгаши раиси

А.Х. Саидов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири

Н.Т. Йўлдошев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

У.К. Мингбоев

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси

К.Ф. Камилов

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

П.Р. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

Н.Б. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

С.М. Бузрукхонов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

Р.Р. Хакимов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Қабул тизимини такомиллаштириш ҳамда таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар

1.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш тартибини белгилаш:

ТДЮУ магистратурасига кириш имтиҳонларини Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари шаклида ташкил этиш;

базавий олий юридик маълумотга эга шахслар, шу жумладан тегишли давлат органи биринчи раҳбарининг тавсияси асосида базавий олий юридик маълумот ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органларида юридик мутахассислик бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ТДЮУ магистратурасида масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурларини жорий этиш;

«юриспруденция» йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган талабаларни ТДЮУ магистратурасига кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда қабул қилиш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил июль

Давлат тест маркази,

ТДЮУ

2.

ТДЮУда ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонларини такомиллаштириш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил сентябрь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

3.

Юқори курс талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек, стажировкани ўташ тартибини такомиллаштириш орқали:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда таълим ва амалиётнинг узвий боғлиқлигини;

талабаларни қизиқиши, интилиши ва қобилиятини эътиборга олган ҳолда кейинчалик ишга жойлашиши учун профессионал йўналтиришни таъминлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ТДЮУ

4.

Электрон ҳужжат алмашинувига ўтиш ва ўқув жараёнини рақамлаштириш, шу жумладан машғулотлар жадвалини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш, баҳолаш, талабалар рейтингини шакллантириш ва ҳ. к. жорий этишни назарда тутувчи «Электрон университет» (E-University) лойиҳасини амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил декабрь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

5.

Ўзлаштириш даражаси 71 фоиздан паст бўлган алоҳида тоифадаги талабалар учун махсус фанлардан якуний давлат аттестацияси топшириш механизмини жорий этиш билан битирув малакавий ишларни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш талабларини қайта кўриб чиқиш.

ТДЮУ Кенгаши қарори

2020 йил сентябрь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтилганлигини ҳисобга олган ҳолда ТДЮУ ходимлари базавий маошларига устамалар ва бошқа моддий рағбатлантириш турлари, миқдорлари ва мезонларини қайта кўриб чиқиш.

Ректор буйруғи,

ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

июнь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги

II. Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари

7.

Коррупцияга қарши курашиш дастурини тасдиқлаш.

ТДЮУ Кенгаши қарори

2020 йил июль

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги

8.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияни тузиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил июль

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги

9.

Ходимлар ва талабалар (ўқувчилар)нинг Одоб-ахлоқ кодексини қабул қилиш.

ТДЮУ Кенгаши қарори

2020 йил июль

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги

10.

ISO 9001 — Сифат менежменти тизими ва ISO 37001 — Коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро стандартларига ТДЮУ мос келишини таъминлаш бўйича чоралар кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил декабрь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги

11.

Коррупция фактлари ҳақидаги маълумотларни қабул қилиш бўйича қайта алоқа тизимини яратиш, талабалар ўртасида коррупция масалалари бўйича тизимли асосда сўровлар ўтказиб бориш ва уларнинг натижалари бўйича амалий чоралар кўриш, имтиҳон жараёни устидан жамоатчилик назорати механизмларини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил октябрь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги

III. Ўқув жараёнини янада такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш

12.

Хорижий олим ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда чуқурлаштирилган ўқитишни амалга ошириш учун чет тилларида таълим бериладиган махсус академик гуруҳлар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил сентябрь

ТДЮУ

13.

ТДЮУ ўқув ва илмий таркибий бўлинмаларини замонавий таълим шакл ва услубларини эгаллаган, ҳалол, виждонли ва малакали илмий-педагогик кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

август,

доимий

ТДЮУ

14.

Фанларни танлаш имкониятини таъминлаган ҳолда ECTS Европа кредит тизимини (European Credit Transfer and Accumulation System) жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил сентябрь

ТДЮУ,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

15.

Илғор хорижий тажриба асосида амалдаги ва янги бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш, шунингдек, тегишли магистратура мутахассисликларини янги авлод юридик кадрларини тайёрлашнинг замонавий талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил сентябрь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

16.

Замонавий технологиялар ва интерактив таълим услубларини (E-Minbar электрон платформаси), талабаларинг мустақил ўқув ва амалий фаолияти (кейс-стади, коучинг ва ҳ. к. )ни ривожлантириш орқали амалиёт ўташ, шунингдек ўқитувчи ва талабанинг ўзаро масофавий ҳамкорлигини (вебинар технологиялар) таъминлашга, уларда инновацион ва таҳлилий фикрлашни ривожлантиришга мўлжалланган модулли, объектга йўналтирилган ва динамик таълим муҳитини (Moodle) кенг жорий қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил сентябрь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

17.

Амалиётга йўналтирилган ва мунозарали машғулотлар ўтказишни кучайтириш, танқидий фикрлаш ва нотиқлик санъатини ривожлантиришни таъминловчи лаборатория ва коворкинг (coworking) марказларни ташкил этиш орқали ўқув-услубий базани мустаҳкамлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил сентябрь

ТДЮУ

18.

Юриспруденцияда янги ахборот технологиялари ва тизимларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш мақсадида Legal Tech лабораториясини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил сентябрь

ТДЮУ

19.

Хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ишловчи ватандошларимиз билан алоқалар ўрнатиш ва улар билан амалий ҳамкорлик тизимини жорий этиш, уларни ТДЮУда ўқув тадбирларини ўтказиш ҳамда ТДЮУ манфаатларини халқаро майдонда илгари суришга жалб этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил сентябрь,

доимий

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

20.

Қуйидагилар орқали таълим жараёни ва илм-фаннинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий интеграциясини таъминлаш:

статистика, архив ва бошқа маълумотлардан (қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотлар бундан мустасно) фодаланишга рухсат берган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар ва бошқа ташкилотларда кафедралар ташкил этиш;

таълим тадбирларини реал вақт режимида ўтказиш имконини берувчи видеоконференцалоқа тизимига уланиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

бошқа давлат органлари,

ТДЮУ

21.

Ижтимоий йўналтирилган юридик клиника фаолиятини (Pro bono) ва талабалар клиник таълимини ривожлантириш, шунингдек, «Street Law» лойиҳасини фаол амалга ошириш.

Юридик клиника учун тренинг материаллари тўпламини ишлаб чиқиш, юридик ёрдамнинг долзарб масалалари бўйича тадбирлар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил январь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги

22.

Янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни инобатга олиб, хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрлаш, шунингдек, ахборот-ресурс маркази фондини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда мунтазам янгилаб бориш:

ўқув, илмий ва услубий адабиётлар муаллифлари учун муносиб моддий рағбат ва талаб этиладиган шароитлар яратиш;

ТДЮУ даромадлар ва харажатлар сметасида дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий ва услубий адабиётлар тайёрлаш, таржима қилиш ва нашр этиш, шунингдек, муаллифлар меҳнатини рағбатлантиришга маблағлар ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил декабрь,

доимий

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги

23.

Масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш шаклини босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил сентябрь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

24.

Қуйидагилар орқали қўшимча молиявий тушумлар жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш:

тайёрлов ва қисқа муддатли курслар, шунингдек ёзги ва қишки мактаблар ташкил этиш, шу жумладан чет эл фуқаролари учун;

энг юқори талабга эга бўлган хорижий тиллар бўйича қисқа муддатли тил ўрганиш курслари ташкил этиш;

ер ва зарур биноларни ажратилишини назарда тутган ҳолда, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ТДЮУ ҳузурида мактабгача ва умумтаълим муассасаларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2024 йиллар

ТДЮУ,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Адлия вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

25.

Тошкент шаҳрида ўқув жараёнини инновацион инфратузилма билан қамраб олган замонавий ТДЮУ кампусини қуриш имкониятини ўрганиб, асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил июль

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

ТДЮУ

26.

Тошкент шаҳри ҳудудида тегишли ер участкаси ажратиб, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида иккита кўп қаватли уйлар қуриш орқали ТДЮУ, адлия органлари ва муассасалари ходимлари уй-жой шароитларини яхшилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил май

Адлия вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Молия вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

ТДЮУ

IV. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг сифатини ошириш

27.

«TSUL Legal Report» тақриз бериладиган талабалар юридик журналини таъсис этиш ҳамда унинг қоғоз ва электрон шаклда тизимли равишда нашр этилишини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

июль

Адлия вазирлиги,

ТДЮУ

28.

ТДЮУни 2030 йилгача халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингларидаги энг яхши олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш, шунингдек, унинг миллий рейтингдаги ўрнини юксалтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил

июль

ТДЮУ

29.

Ҳуқуқ соҳасидаги халқаро маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш (LexisNexis, WestLaw, JStore ва бошқалар).

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

декабрь

ТДЮУ

30.

Кафедралар ихтисослиги бўйича талабалар ва ёш олимларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш мақсадида илмий мактаб ва тўгаракларни, шунингдек «Ёш олимлар клуби» (Young Scholars Club)ни ташкил этиш ҳамда кейинчалик энг иқтидорли ёш олимларни хорижий давлатларга ўқишга ва стажировкага юбориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

август,

доимий

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги

31.

ТДЮУда қуйидаги ҳуқуқларни тақдим қилишни назарда тутган ҳолда, юридик фанларнинг барча ихтисосликлари бўйича илмий даражалар бериш бўйича илмий кенгашларни ташкил этиш:

ректорга — илмий кенгашлар таркибига жалб этилган юқори малакали мутахассисларни моддий рағбатлантиришни амалга ошириш;

илмий кенгашларга — диссертацияларни уларнинг расмий ҳимоясига қадар махсус, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан фойдаланиладиган электрон дастурлар ёрдамида, плагиат ҳолатлари мавжудлиги юзасидан дастлабки текширувдан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил январь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси,

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги

32.

Ҳуқуқни қўллашнинг тизимли муаммоларини олдиндан прогнозлаш, аниқлаш ва бартараф этишга, шу жумладан юридик хизмат истеъмолчилари ўртасида алоқаларни ўрнатишга имкон берадиган ТДЮУ илмий-инновацион маркази ёрдамида самарали фаолият кўрсатадиган «илмий-инновацион марказ — кафедра — ишлаб чиқариш» триадасини яратиш орқали «University 3. 0» концепциясини амалга ошириш учун «Форсайт-прогнозлаш» инновацион тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил сентябрь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги

33.

ТДЮУ журналларининг халқаро миқёсдаги мавқеини кўтариш мақсадида уларни етакчи илмий базалар (РИНЦ, DOI, Scopus)га босқичма-босқич киритиш, шунингдек, журналларнинг алоҳида сонларини хорижий давлатлардаги нуфузли илмий юридик журналлар билан ҳамкорликда нашр эттириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

ноябрь

ТДЮУ

V. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

34.

«Икки томонлама диплом» тақдим этишни назарда тутувчи қўшма таълим дастурлари (double degree)ни жорий этиш, хорижий олий таълим муассасаларига докторантурага юбориш, шунингдек етакчи чет эл мутахассисларини ТДЮУда ўтказиладиган ўқув ва илмий тадбирларга жалб этиш орқали халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил сентябрь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

35.

Чет эл ҳуқуқини ўрганиш марказларини ташкил этиш мақсадида Буюк Британия, Франция, Хитой Халқ Республикаси ва бошқа ривожланган хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил сентябрь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

36.

Миллий ва халқаро олимпиадаларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда халқаро танловларда (Willem C. Vis Moot Arbitration, Phillip C. Jessup International Law Moot Court Competition ва бошқалар) талабаларнинг тизимли асосда иштирок этишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил,

доимий

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

37.

ТДЮУнинг халқаро университетлар ассоциациясига, шу жумладан Университетлар буюк хартияси, Университетлар халқаро ассоциацияси, Юридик мактаблар халқаро ассоциацияси, Европа университетлари ассоциацияси ва бошқаларга аъзо бўлишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

май

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

VI. Талабаларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтириш

38.

Давлат ва жамият олдида турган муҳим масалаларни ҳал қилиш учун масъулиятни зиммасига оладиган ватанпарвар, замонавий ёшларни тарбиялашга йўналтирилган бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, ТДЮУ

39.

Юридик таълим соҳасидаги тарихий мерос, асосий қадриятлар ва ютуқларни сақлаш, тарғиб қилиш ва намойиш этишга қаратилган ТДЮУ музейини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

февраль

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги,

Маданият вазирлиги

40.

Ватанга хизмат қилишнинг энг яхши анъаналари, тажрибаси ва ватанпарварлик туйғулари ёрдамида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтиришни ўзига мақсад қилган ТДЮУ Фахрийлар кенгашини ташкил этиш.

Ректор буйруғи

2020 йил сентябрь

ТДЮУ

41.

Чет эллик сайёҳларни жалб қилиш ва дунё ҳамжамиятида ТДЮУга қизиқишни ошириш учун концептуал янги ижтимоий йўналиш «Student Ambassadors» ташкил қилиш орқали миллий юридик таълимнинг жозибадорлигини ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил май,

доимий

ТДЮУ, Адлия вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

42.

ТДЮУда талаба ёшларга бизнес ҳамжамиятининг профессионал доирасига кириш, корпорация экспертлари ва топ менежерлари билан суҳбатлашиш, шунингдек, касбий ўсишга эришиш имкониятини берадиган «Business Networking» учун муҳит яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

июнь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

43.

Ўзбекистондаги юридик таълим жозибадорлигини ошириш мақсадида ҳар йил адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан Марказий Осиё давлатлари юридик олий таълим муассасалари талабаларининг «Central Asia Law Congress» юридик конгрессини Тошкент шаҳрида ташкил этиш ва ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2021 йил май

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

ТДЮУ

44.

ТДЮУда хайрия ва битирувчилар ассоциацияси (Alumni Association) маблағлари ҳисобидан ТДЮУ фаолиятини молиялаштиришнинг янги манбаи бўладиган Мақсадли капитал фондини (Endowment Fund) ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

март

ТДЮУ Васийлик кенгаши,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги

45.

Талабалар билан тарбиявий ишларда эскирган кураторлик институтидан воз кечиш ва инновацион талабларга жавоб берадиган «тьюторлик» институтини жорий этишни назарда тутган ҳолда тарбиявий ишларни такомиллаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

август

ТДЮУ, Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

46.

RFID технологияларидан фойдаланган ҳолда ТДЮУ Aхборот-ресурс маркази фаолиятида фойдаланувчиларга кенг қамровли электрон хизматларни тақдим этадиган замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил сентябрь

ТДЮУ

VII. Фаолиятнинг ташкилий асосларини такомиллаштириш

47.

ТДЮУ янги Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Адлия вазири буйруғи

2020 йил

июль

Адлия вазирлиги,

ТДЮУ

48.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ТДЮУнинг янги тузилмасинитасдиқлаш:

курс деканатлари базасида соҳа йўналишлари бўйича факультетларни ташкил этиш ва 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни «юриспруденция» мутахассислигининг тегишли йўналишлари бўйича бакалавриатга қабул қилиш;

лицей ва юридик техникумлар билан ишлаш бўйича проректор лавозимини жорий этиш, ТДЮУ ректорига мазкур проректорга бир вақтнинг ўзида ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей директори вазифасини бажаришни юклаш ҳуқуқини бериш;

жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар, таълим сифати устидан назорат, стратегик ривожланиш ва халқаро рейтингларга кириш бўлимлари, талабаларга хизмат кўрсатиш ва ҳуқуқий ташаббус марказлари, шунингдек Маънавият ва маърифат маркази тузилмасида бўлимлар ташкил этиш;

ТДЮУга бакалавриат босқичига кириш синовлари учун ҳуқуқшунослик фанлари бўйича тест синовлари базасини шакллантириш.

Ректор буйруғи

2020 йил

август

2020 йил декабрь

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги

ТДЮУ,

Давлат тест маркази

49.

ТДЮУ ҳузурида Медиация ва низоларни муқобил усулларда ҳал этиш марказини ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш:

фуқаролик муносабатлари, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ низолар, шунингдек, меҳнат, оила ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни медиация тартибида юритиш бўйича хизматлар кўрсатиш;

турли юридик мутахассисликлар вакилларининг медиация ҳамда низоларни ҳал этишнинг бошқа муқобил усуллари соҳасидаги янги билимларга бўлган эҳтиёжларини қондириш;

низоларни ва бошқа низоли ҳолатларни муқобил усуллар ёрдамида ҳал этишнинг тартиб-таомиллари юзасидан тренинг, семинар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

ТДЮУ ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида медиаторларни тайёрлаш дастури асосида махсус ўқув курсларини ташкил қилиш.

Ректор буйруғи

2021 йил февраль

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги

50.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ТДЮУ ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази фаолиятини такомиллаштириш:

халқ таълими, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган олий маълумотли педагог кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш;

масофавий ўқитиш шаклини, хусусан олий маълумотга эга шахслар учун юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлиги,

ТДЮУ

51.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ТДЮУнинг маъмурий-бошқарув, ўқув-ёрдамчи, муҳандислик-техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ходимларини, шунингдек, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейнинг педагогик ва ўқув-ёрдамчи ходимларини аттестациясини ўтказиш ҳамдауларнизамонавий талабларга жавоб берадиган, юқори малакали, касбий тайёргарликка ва ахлоқий меъёрларга эга кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил март — август

ТДЮУ,

Адлия вазирлиги

52.

ТДЮУ ва «юриспруденция» йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайдиган республиканинг бошқа олий таълим муассасалари талабаларини ихтиёрийлик асосида бирлаштирадиган ёш юристлар жамоат бирлашмасини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил июль

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

ТДЮУ

53.

Университет раҳбарияти ва бошқа ваколатли органларининг талабалар ва ходимлар ҳуқуқларига тааллуқли барча қарорлари муҳокамасида иштирок этиш орқали университет раҳбарияти ва масъул шахслари ўртасида вужудга келадиган низоли вазиятларни ҳал этишга тезкор равишда кўмаклашадиган ТДЮУ омбудсмани институтини (университет омбудсмани офиси) жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил декабрь

ТДЮУ

54.

ТДЮУ ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш ва университетни зарур ускуналар билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ТДЮУ

55.

ТДЮУ профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг расмий хизмат сафарлари, чет эллик ҳамкорлар билан биргаликда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиши ва хорижий ўқитувчилар, мутахассислар ва талабаларни ТДЮУ ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнига жалб қилишни Aдлия вазирлиги билан олдиндан келишиш тартиби ўрнига хабардор қилиш тартибини жорий этиш.

Адлия вазири

буйруғи

2020 йил

август

Адлия вазирлиги,

ТДЮУ

56.

Қуйидагиларни назарда тутувчи ТДЮУнинг янги имиджини шакллантириш:

ТДЮУнинг ўзига хос кўриниши ва брендбукини яратиш;

янги рамзларни тасдиқлаш (логотип, байроқ ва бошқалар);

проспектлар, турли брошюралар, флаерлар ва эсдалик совғаларини ишлаб чиқиш ва нашр этиш;

ТДЮУ расмий веб-сайтини халқаро стандартлар асосида модернизация қилиш;

жамоатчилик билан алоқаларни жадаллаштириш ва ТДЮУ тўғрисидаги объектив маълумотларни етказиш.

ТДЮУ ректори буйруғи

2021 йил январь

ТДЮУ

VIII. Юридик техникумлар ва академик лицей фаолиятини такомиллаштириш

57.

Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар бўйича таклифлар киритиш:

ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей фаолиятини «лицей — университет» таълимнинг узлуксизлиги тизимини таъминлаш орқали ўқув жараёнининг сифатини кескин ошириш, лицейга ўқишга қабул қилиш ва таълим жараёнини ташкил этиш ҳамда лицей битирувчиларини ТДЮУга ўқишга қабул қилиш тартибини белгилаш, шунингдек, ходимларни, шу жумладан тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини назарда тутган ҳолда такомиллаштириш;

юридик техникумлар фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан профессионал юридик таълим олиш имкониятини кенгайтириш ҳамда юридик техникумлар, ТДЮУ ва Адлия вазирлигига юридик техникумларнинг ўқув-методик жараёни ва фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилишда, юридик техникумлар ходимларини рағбатлантириш чораларини кўришда мустақиллик бериш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, ТДЮУ

3-банди, шунингдек 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
5-банднинг биринчи хатбошисидан «2-иловага мувофиқ таркибда» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а» кичик банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а» кичик банди олтинчи хатбошисида «2020/2021» рақамлари «2021/2022» рақамларга алмаштирилсин;
«б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 8-илованинг 19 ва 20-позициялари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 10-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.