Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси «Ўзарxив» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат (акционерлик) корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари рўйхатининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Архивлар ходимлари, бу муассасаларнинг бош бухгалтерлари, бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари, илмий муассасалар ходимлари, шунингдек, сейсмик станциялар ходимлари».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 15-сон, 168-модда) билан тасдиқланган Архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат архивларининг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига тушган маблағларининг 50 фоизи архив ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига йўналтирилади».