Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПФ-5834-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. Архив иши ва иш юритишнинг норматив ва услубий базасини такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини белгиланган тартибда киритиш.

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

нодавлат архивларнинг фаолиятини ривожлантириш;

ҳужжатларини Миллий архив фондида доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирлик ва идоралар архивларининг мақомини белгилаш;

архив биноларини тасарруфдан чиқаришга бўлган талабларни белгилаш;

ташкилотлар томонидан архив ҳужжатларини давлат архивларига электрон нусхалари билан топшириш мажбуриятини белгилаш;

архив ҳужжатларининг электрон нусхаларини яратиш тартибини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

2020 йил
1 март

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
тегишли вазирлик
ва идоралар

2.

Давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг ягона нархномасини ишлаб чиқиш
ва жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил
1 апрель

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), тегишли вазирлик
ва идоралар

3.

Архив иши соҳасида сулолалар давомийлигини таъминлаш, архив ходимларининг ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш, жумладан:

қариндош-уруғларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат корхоналари ходимларининг рўйхатига қўшимча киритиш;

давлат архивлари пуллик хизматларидан тушадиган маблағларнинг ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига 50 фоизгача қисмини сарфлашга рухсат бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил
1 май

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги (Э. Мухитдинов), тегишли вазирлик
ва идоралар

4.

«Бирхиллаштирилган ҳужжатлар тизими. Коммуникатив форматда ахборотни ёзиш» ҳамда «Бирхиллаштирилган ҳужжатлар тизими. Электрон воситаларда, машина ташувчиларда ва машинограммаларда яратиладиган ҳужжатларга юридик куч бериш. Умумий қоидалар» Давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

Норматив
ҳужжат

2020 йил

1 октябргача

Бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

5.

Доимий сақловга олинадиган ҳужжатлар таркибини оптимизация қилиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил
1 январгача

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),
вазирлик ва идоралар

6.

Шахсий таркиб ҳужжатларини сақлаш муддатларини қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий

маълумотнома

2021 йил
1 январгача

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),
вазирлик ва идоралар

II. Давлат архивлари биноларини қуриш ва техник жиҳозлаш

7.

2020 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини ва сақловхоналарини қуриш.

2020 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини ва сақловхоналарини қуриш

дастури

2020 — 2025 йиллар давомида

Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган маблағлар

Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров),

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

2023 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини реконструкция қилиш.

2023 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини реконструкция қилиш дастури

2023 — 2025 йиллар давомида

Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган маблағлар

Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров),

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Давлат архивлари ва сақловхоналарни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар, жумладан мобил стеллаж, замонавий қўриқлаш тизими, газли ёнғин ўчириш автоматик қурилмалари тизими, сервер, тармоқ ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш қурилмалари билан таъминлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 — 2025 йиллар давомида

Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган маблағлар

Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров),

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Миллий архивларни алоҳида қимматли ҳужжатлар реставрацияси бўйича замонавий ускуналар билан таъминлаш ҳамда рақамлаштириш ускуналари билан жиҳозлаш, шу жумладан 200 та ҳужжатларни рақамлаштириш (электрон шаклга ўтказиш) учун сканер, 1 та фильм-сканер, 3 та сервер, 200 та компьютер қурилмалари билан таъминлаш, шунингдек 3 та реставрация лабораторияларини ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2022 — 2025 йиллар давомида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
ва бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молиявий институтлар маблағлари

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. Архив иши ва иш юритиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш

11.

Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан:

�арказ низомини тасдиқлаш ҳамда уни давлат рўйхатидан ўтказиш;

Марказни зарур ўқув ва лаборатория ускуналари, мебель ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш;

Марказни юкланган вазифаларни лозим даражада бажара оладиган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш;

Марказнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил
1 декабргача

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов)

12.

Янги технологиялар ва методологияларни қўллаган ҳолда архив иши ва иш юритиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш.

Ўқув курси дастурлари,

малака ошириш графиги

Тасдиқлаш

2019 йил
1 декабргача

Амалга ошириш

2020 — 2025 йиллар давомида

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов)

13.

Касбий тайёргарлик ва квалификация даражасини аниқлаш мақсадида давлат архивлари раҳбарлари
ва ходимларининг аттеcтациясини ўтказиш.

Аттеcтация ўтказиш графиги

Тасдиқлаш

2019 йил
1 ноябргача

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов)

IV. Архив иши ва иш юритишсоҳасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш

14.

«Архив иши» ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

Ахборот тизими

2021 йил

1 апрелгача

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги
(Д. Ли)

15.

2020 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини ва сақловхоналарини қуриш дастури доирасида республика миллий архивларида 30 тадан, вилоят давлат архивларида 10 тадан штат бирлигидан иборат архив ҳужжатларини рақамлаштириш (электрон шаклга ўтказиш) секторларини ташкил этиш ҳамда мутаносиб равишда рақамлаштириш қурилмалари билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 — 2025 йиллар давомида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Қуйидаги давлат хизматларини Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини жорий қилиш:

ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

иш стажини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

иш ҳақини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш;

архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш).

Интернет тизими орқали, шу жумладан банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда архив иши соҳасида кўрсатиладиган хизматларни онлайн тўловини амалга ошириш тизимини жорий этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2020 йил

1 июнь








2022 йил

1 январь

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молиявий институтлар маблағлари

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги
(Д. Ли)

17.

«Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот тизимлари ва электрон базаларни яратиш ва ривожлантириш, шу жумладан:

давлат архивларининг рақамлаштирилган архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича ягона ахборот тизимини яратиш;

рақамлаштирилган (электрон нусхаси олинган) ҳужжатларнинг электрон базасини яратиш;

давлат архивлари архив фондларининг электрон базасини яратиш;

ташкилотлар ва идораларнинг қидирув тизими ва ахборот базасини такомиллаштириш;

архивларни «Электрон ҳукумат» ягона индентификаторлари билан интеграциялаш.

Ахборот тизими

2020 — 2025 йиллар давомида

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги
(Д. Ли)

18.

Архивлар ахборот тизимлари инфратузилмасини модернизация қилиш, компьютер ҳамда телекоммуникация инфратузилмасининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2020 — 2025 йиллар давомида

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

V. Архив ҳужжатларидан фойдаланишни такомиллаштириш

19.

«Ўзархив» агентлиги ва Маданият вазирлиги ҳамкорлигида қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш:

музейларда сақланаётган архив ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш ва уларнинг ҳисоби бўйича маълумотларни Миллий архив фонди Давлат каталогига киритиш;

музейлар ва давлат архивлари ҳамкорлигида мавзули лойиҳалар тайёрлаш ишларини йўлга қўйиш;

халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган маданий мерос объектларини сақланишига доир анжуманларда ўзаро ҳамкорлик олиб бориш.

Чора-тадбирлар дастури

Тасдиқлаш

2020 йил
1 январгача



Амалга ошириш

2021 йил

1 апрелгача

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

20.

Давлат архивларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш бўйича чоралар кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

2020 йил
1 июнгача

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),
Давлат хавфсизлиги хизмати (А. Азизов)

21.

Давлат архивлари сақловида бўлган шахсий таркиб ҳужжатларини шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига ўтказиш чораларини кўриш, шу жумладан 2019 йил якунига қадар — камида 10 фоизини ўтказиш, 2020 йил якунига қадар — 40 фоизини ва 2022 йил якунига қадар — 100 фоизини.

Ташкилий чора-тадбирлар дастури

2019 — 2022 йиллар давомида

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Давлат-хусусий шерикликни

ривожлантириш агентлиги (Ғ. Холжигитов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

22.

«Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивларида сақланиб келинаётган Миллий архив фондининг алоҳида қимматли ва ноёб (қоғоз шаклидаги, кино, фото ва овоз) ҳужжатлар кўргазмалари ташкил этиш.

Режа-жадвал

Доимий

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

23.

Алоҳида қимматли ва ноёб архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни «Ўзархив» агентлиги ва миллий архивлар веб-сайтлари орқали ёритиб бориш.

Чора-тадбирлар дастури

Доимий

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов)

Т/р

Муассасалар номи

Қуввати
(минг сақлов бирлиги)

Шу жумладан, йиллар бўйича

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

Республика миқёсидаги муассасалар

1.

Ўзбекистон миллий архивлари биноси қуриш ҳамда уларни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш (мазкур бинода Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон Миллий архиви, Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архиви, Илмий техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви жойлашади).

4 000

+

Наманган вилояти

2.

Наманган вилояти давлат архиви биносини қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

600

+

Қорақалпоғистон Республикаси

3.

Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

250

+

Самарқанд вилояти

4.

Самарқанд вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

500

+

Тошкент шаҳри

5.

Тошкент шаҳар марказий давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

300

+

Тошкент вилояти

6.

Тошкент вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

450

+

Фарғона вилояти

7.

Фарғона вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

300

+

Сирдарё вилояти

8.

Сирдарё вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

250

+

Хоразм вилояти

9.

Хоразм вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

250

+

Андижон вилояти

10.

Андижон вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

400

+

Қашқадарё вилояти

11.

Қашқадарё вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

300

+

Бухоро вилояти

12.

Бухоро вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

350

+

Жиззах вилояти

13.

Жиззах вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

250

+

Навоий вилояти

14.

Навоий вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

700

+

Жами:

8 900


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази