Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони билан тасдиқланган Олимпия спорт турларини 2018 — 2021 йилларда кейинчалик ривожлантириш ва оммалаштириш комплекс чора-тадбирлари дастурининг 21-бандига мувофиқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ қишлоғида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари томонидан ўқув-машқ жараёнини ўтказиш учун Ўзбекистон регби федерациясининг спорт базасини қуриш кўзда тутилган;

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Иқтидорли спортчи ёшларни танлаш (селекциялаш) ва регби бўйича ўқув-машғулот жараёнини сифатли ташкил қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш

1.

Таълим ва спорт-таълим муассасаларида, шунингдек, идоравий мансублигидан қатъи назар, республиканинг бошқа ташкилотларида регби бўйича бўлимлар, секциялар, тўгаракларни хатловдан ўтказиш.

2019 йил декабрь

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

2.

Инновацион илмий-услубий ишланмалар ва илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда регби-7 ва регби-15 бўйича тайёргарлик дастурларини ишлаб чиқиш.

2019 йил декабрь

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

(М. Болтабоев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

3.

Инновацион илмий-услубий ишланмалар ва илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда регби бўйича селекционерларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш.

2019 йил декабрь

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

(М. Болтабоев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

4.

Спорт мактабларининг регби бўйича бўлимларида ўқув-машғулот жараёнининг самарали ташкиллаштирилишини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.

2019 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

(М. Болтабоев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

5.

Регби бўйича селекционерларни моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2020 йил январь

Ўзбекистон регби федерацияси маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

6.

Регби бўйича иқтидорли ўсмир спортчиларни саралаш (селекциялаш) мақсадида спорт таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида тизимли асосда мусобақаларни ташкиллаштириш.

Календарь режага мувофиқ

Маҳаллий бюджет,

Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

7.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига ишга қабул қилинаётган регби бўйича тренерлар номзодларини Ўзбекистон регби федерацияси билан келишиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

2020 йил январь

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

8.

Регби бўйича таниқли маҳаллий ҳамда хорижий спортчи ва тренерларни жалб қилган ҳолда, ёш спортчилар учун фестиваллар, шунингдек, маҳорат дарсларини ўтказиш.

Календарь режага мувофиқ

Ўзбекистон регби федерацияси маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

9.

Иқтидорли регбичиларни саралаш (селекциялаш) мақсадида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари ўртасида регби мусобақаларини ташкиллаштириш.

Календарь режага мувофиқ

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Регби бўйича саралаш (селекция) ишларини амалга ошириш мақсадида ёшлар, айниқса унинг уюшмаган қисми ўртасида «Олтин овал» турнирини ва бошқа мусобақаларни тизимли асосда ўтказиш.

Календарь режага мувофиқ

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

II. Регбини оммалаштириш, ёшларни спорт клубларига, секцияларга ва тўгаракларга фаол жалб қилиш, уларда кенг шуғулланиш имкониятларини яратиш

11.

Мамлакатда регбининг ривожланиши, аҳоли турли қатламлари, энг аввало ёшлар ўртасида ушбу спорт турига бўлган талаб ва таклифларнинг мутаносиблиги мониторингини ўтказиш.

2019 йил ноябрь

-

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)

12.

Мамлакатда регбини оммалаштириш ва тарғиб қилиш медиа режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.

2019 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),

Миллий телерадиокомпания (А. Ходжаев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)

13.

Регбини ривожлантираётган ташкилотлар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, босма нашрлар ва интернет-ресурсларда мақолалар эълон қилиш, шунингдек, телекўрсатувлар туркумини тайёрлаш ва видеороликларни жойлаштириш.

Доимий

Ижрочилар маблағлари

Миллий телерадиокомпания (А. Ходжаев),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

14.

Регби бўйича мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳужжатларини, шунингдек, регби мусобақалари ўтказиладиган стадионга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш.

2019 йил октябрь

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

15.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактаблари, республика олимпия захиралари коллежлари қошида қўшимча секция ва тўгаракларни ташкил этиш орқали болалар ва ёшларни, меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчиларини, шунингдек, вояга етмаганларни регби билан шуғулланишга жалб қилиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни ташкил қилиш.

Доимий

-

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

16.

Мавжуд спорт салоҳияти, спорт захиралари, тренерлар таркиби ва моддий-техник базадан келиб чиққан ҳолда республиканинг ҳар бир ҳудудида регбини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил октябрь

-

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)

17.

Ёшлар, талабалар, ўқувчилар ва аҳолининг бошқа қатламларини регби билан шуғулланишга жалб қилиш, таълим муассасалари, спорт жамиятлари, ташкилотлар, маҳаллаларда регби тўгараклари ва секцияларини ташкил қилиш, туман, ҳудудий ва республика мусобақаларини ўтказиш.

2019 — 2022 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Мудофаа вазирлиги (Б. Қурбонов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (Қ. Рафиков),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Х. Хосилов),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

18.

«Ёшлик», «Талаба», «МҲСК», «Динамо», «Локомотив», «Касаба уюшмалари» ва бошқа жисмоний тарбия ва спорт жамиятларининг регби бўйича клубларини ташкил этиш.

2020 йил февраль

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Мудофаа вазирлиги (Б. Қурбонов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Миллий гвардия (Б. Тошматов),

Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов),

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (Қ. Рафиков),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Х. Хосилов),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)

III. Регби бўйича тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

19.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-услубий таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази базасида регбини ривожлантираётган тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни шартнома асосида қайта тайёрлаш ва уларнинг малака оширишларини ташкил қилиш.

Доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

20.

Регби бўйича терма жамоалар ва спорт мактаблари бўлимлари учун захира таркибини самарали тайёрлашни таъминлаш мақсадида илмий-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

2020 йил январь

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

(М. Болтабаев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

21.

Регби бўйича малакали тренер кадрларни тайёрлаш мақсадида тренерлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган шахслар учун локал тренерлик курсларини ўтказиш.

Ҳудудий регби федерациялари талабномаларига мувофиқ

Ўзбекистон регби федерацияси маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

22.

Регбини ривожлантираётган тренерлар, спортчилар ва ташкилотларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

2019 йил ноябрь

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

23.

Таниқли маҳаллий ва хорижий тренерлар ҳамда мутахассисларни жалб қилган ҳолда, ҳудудий жамоалар тренерлари учун республика тренерлик курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

Ҳудудий регби федерациялари талабномаларига мувофиқ

Ўзбекистон регби федерацияси маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

24.

Регби бўйича тренер ва ҳакамларнинг хорижий мамлакатларда малакасини оширишни (стажировкасини) ташкил қилиш.

График-режага мувофиқ

Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)

25.

Таниқли маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, фаолият юритаётган тренер ва ҳакамлар учун малака ошириш курсларини ўтказиш.

График-режага мувофиқ

Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)

26.

Ўзбекистон Республикасида регби бўйича ҳакамларни танлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

2020 йил январь

-

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)

27.

Етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, регбичилар ва бошқа мутахассисларни тайёрлашнинг долзарб масалалари бўйича ҳар йилги илмий-услубий ва илмий-амалий конференцияларни ўтказиш.

График-режага мувофиқ

Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)

28.

Ўзбекистон регби федерацияси вакилларининг етакчи хорижий марказларда стажировкаларини ташкил қилиш.

График-режага мувофиқ

Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)

IV. Регби бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сифатли ва самарали тайёргарлигини таъминлаш

29.

Истиқболли ўйинчиларни жалб қилган ҳолда регби бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янгиланган таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2020 йил февраль

-

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шаабдурахманов)

30.

2024 ва 2028 йилларда ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон регби спортчиларини халқаро малакавий мусобақаларда иштирок этиш учун тайёрлаш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил февраль

-

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шаабдурахманов)

31.

Марказий Осиё, МДҲ мамлакатлари, Осиё ва Европа жамоалари билан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг регби бўйича ўртоқлик учрашувларини тизимли асосда ташкил этиш.

2019 — 2022 йиллар давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шаабдурахманов)

32.

Регби бўйича терма жамоалар аъзоларининг (ўсмирлар, ёшлар, катталар) ҳар йили 3 — 6 та ўқув-машқ йиғинларида ва 4 — 8 та халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.

2019 — 2022 йиллар давомида

Ўзбекистон регби федерацияси, Миллий олимпия қўмитаси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шаабдурахманов)

33.

Регби инфратузилмаси ривожланган мамлакатларда ўқув-машқ йиғинларини ташкил этиш.

2019 — 2022 йиллар давомида

Ўзбекистон регби федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шаабдурахманов)

34.

Регби бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2022 йилда Ханчжоу шаҳри (Хитой)да ўтказиладиган Осиё ўйинларида иштирокини таъминлаш.

2022 йил сентябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон регби федерацияси, Миллий олимпия қўмитаси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шаабдурахманов)

V. Миллий ва халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш, шунингдек, регби бўйича тренерлар ва мутахассисларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш

35.

Қуйидагиларни назарда тутувчи регби бўйича спорт мусобақаларини ўтказишнинг тўрт босқичли тизимини жорий этиш:

I босқичда — спорт клублари, секциялари жамоалари ўртасидаги спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

II босқичда — спорт клублари, секциялари ўртасидаги спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида туман (шаҳар) спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

III босқичда — туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида ҳудудий спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

IV босқичда — ҳудудий спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида республика спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок).

Календарь режага мувофиқ доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

36.

Регби бўйича терма жамоалар таркибига киритиш учун танлаб олинган миллий ва халқаро мусобақаларнинг ғолиблари ва совриндорларини — мамлакат ҳудудларидаги иқтидорли ўсмир спортчиларни рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш.

2020 йил февраль

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

37.

Регби бўйича юқори натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси миллий спорт терма жамоаси ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларига энергия сарфланишининг ўрнини тўлдириш ва жисмоний ресурсларни тиклаш маблағлари тўланишини таъминлаш.

Доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

38.

Энг яхши тренер, спортчи, спорт ҳаками ва бошқа мутахассислар, шу жумладан регбини ривожлантирувчи ташкилот раҳбари ва ҳомий номига эга бўлиш учун республика танлови ўтказилишини ташкил этиш.

Йил якунлари бўйича

Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

39.

Регби бўйича тренер ва мутахассисларнинг ижтимоий-маиший ва моддий шарт-шароитларини янада яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

2020 йил февраль

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

VI. Регбининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва инфратузилмасини такомиллаштириш

40.

Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг регби бўлимларини замонавий талабларга жавоб берадиган спорт жиҳозлари ва инвентарь, спорт кийимлари ва пойабзали билан таъминлаш.

Доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

41.

2020 йилга мўлжалланган жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастурига Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ қишлоғида Ўзбекистон регби федерациясининг спорт базаси қурилишини киритиш.

2019 йил ноябрь

Давлат бюджети ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

42.

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида регби бўйича ўқув-машғулот базасини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2020 йил февраль

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

43.

Қуйидаги спорт базаларини Ўзбекистон регби федерациясига бириктириш:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт клуби стадиони;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши стадиони;

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети стадиони;

«Тўқимачи» стадиони.

2019 — 2022 йиллар давомида

-

Мудофаа вазирлиги (Б. Қурбонов),

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (Қ. Рафиков),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

44.

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида регби бўлимларини очиш учун керакли шарт-шароитларни яратиш.

2020 йил сентябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)

45.

Қуйидаги спорт бўлимларини халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган замонавий регби инвентари ва ускуналари билан жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлаш:

Самарқанд шаҳридаги олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернатини;

Фарғонадаги спортнинг ўйин турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабини;

ҳудудлардаги регби бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини.

2020 йил август

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон регби федерацияси (С. Сафоев)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази