Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2019 й., 06/19/5787/3650-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2019 й., 06/19/5787/3650-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2019 й., 06/19/5787/3650-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон)
* Илова рус тилидаги матнда берилган.

Т/р

Тадбирлар

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. Сифатли олимпия спорт захирасини шакллантириш, спортчиларни танлаб олиш (селекцияси),

тайёрлаш ва маҳоратини ошириш тизимини такомиллаштириш

1.

Мусобақаларни ўтказишнинг қуйидаги тўрт босқичли тизими асосида олимпия спорт турлари бўйича чемпионатларни ташкиллаштириш:

I босқич — спорт мактаби чемпионати (спорт мактаби спортчилари орасида);

II босқич — туман (шаҳар) чемпионати (тумандаги ҳар бир спорт мактаби чемпионатида ғолиб бўлган спортчилар ўртасида);

III босқич — вилоят чемпионати (туман (шаҳар) чемпионатида ғолиб бўлган спортчилар ўртасида);

IV босқич — республика чемпионати (вилоят чемпионатларида ғолиб бўлган спортчилар ўртасида).

доимий

Календарь режа доирасидаги бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, хайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, МОҚ, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

2.

2018 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2018 йил
30 мартгача

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси,Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ

3.

Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт мактаблари ишини ташкил этишнинг амалдаги тизимини танқидий ўрганиш ва унинг якунлари бўйича уларнинг фаолиятини тартибга солиш ва такомиллаштириш, ташкилий штат тузилмаларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, улар фаолиятини молиялаштириш тартиби бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини киритиш.

2018 йил
10 майгача

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

4.

Ўқув-машғулот жараёни ҳамда олимпия спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш давомида спортчиларни тиббий жиҳатдан таъминлаш ва кузатиб боришни ташкиллаштириш тартибини, шунингдек, спорт тиббий муассасалари тармоғини яратиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил
2
0 майгача

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, спорт жамиятлари фаолиятини такомиллаштириш (тиклаш), шунингдек, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ҳаммабоп спорт секциялари ва тўгаракларини ташкил этиш.

2018 йил
20 апрел
гача

Ижрочиларнинг маблағлари

Мудофаа вазирлиги ,Миллий гвардия, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

6.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, спорт кадрларини тайёрлашнинг ўқув-машқ жараёнида илмий-методик технологияларни такомиллаштириш мақсадида мутахассислар гуруҳлари (спорт бўйича олимлар, ўқитувчилар, шифокорлар, физиологлар, диетологлар ва бошқа мутахассислар)нинг хорижий мамлакатларга ташрифларини уюштириш.

Календарь режа асосида

Календарь режа доирасидаги бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, хайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Ташқи ишлар вазирлиги,Соғлиқни сақлаш вазирлиги,МОҚ, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, олимпия спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

7.

Республиканинг бутун ҳудудида спорт тайёргарлигини ташкил этишнинг ягона талаблари ўрнатилишини таъминлайдиган олимпия спорт турлари бўйича спорт тайёргарлигининг ягона стандартларини ишлаб чиқиш ва спорт-таълим муассасалари фаолиятига татбиқ этиш.

2018 йил
2
0 майгача

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,МОҚ, олимпия спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

8.

Олимпия спорт турларини, жумладан республиканинг таълим муассасаларида ривожлантириш бўйича қўшимча клублар, тўгараклар ва секцияларни ташкил этиш.

2018-2020 йиллар

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, хайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, МОҚ, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

9.

Истиқболли спортчиларни танлаш (селекция қилиш) ҳамда сифатли олимпия спорт захирасини шакллантириш мақсадида таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида олимпия спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил қилиш.

Календарь режа асосида

Календарь режа доирасидаги бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, хайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

10.

Жойларда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини жалб этган ҳолда айниқса қишлоқ ёшлари, қизлар ва аёллар ўртасида олимпия спорт турларини оммалаштириш бўйича ишларни кучайтириш.

Календарь режа асосида

Ижрочиларнинг маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, МОҚ, «Маҳалла» Жамғармаси, МТРК, ЎзМАА, ЎзА, ЭОАВМА,спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

11.

Истиқболли спортчиларни танлаш (селекция қилиш) мақсадида паралимпия спорт турлари бўйича мусобақаларни тизимли асосда ташкиллаштириш орқали паролимпия спорти захираси таркибини мустаҳкамлаш.

Календарь режа асосида

Календарь режа доирасида бюджет маблағлари, Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ва ҳайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, МОҚ, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

12.

Паралимпия спорт турлари бўйича идоралараро меморандумлар тузиш ҳамда БМТ томонидан 3 декабрь «Халқаро ногиронлар куни» деб эълон қилинганлиги муносабати билан ногиронлиги бўлган шахслар орасида спорт тадбирларини ташкил этиш.

Календарь режа асосида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, МОҚ

II. Спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва спорт инфратузилмасини такомиллаштириш

13.

Жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчилар (Adidas, Reebok, Nike, Li-Ning, Eleiko, Janssen Fritsen, Gymnova ва бошқаларни) жалб этган ҳолда спорт кийим-кечаклари, анжомлари ва ускуналари ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга ихтисослашаётган «Спорт» ЭИЗ фаолиятини ташкил этиш.

2018 йил
30 июнгача

Бюджет ва инвесторларнинг маблағлари

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ,Ташқи ишлар вазирлиги,Ташқи савдо вазирлиги,Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

14.

Давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида енгил конструкциялардан тайёрланадиган муз қопламли спорт саройларини босқичма-босқич қуриш ва фойдаланишга топширишни ташкиллаштириш:

биринчи босқич - 2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро ва Фарғона вилоятларида;

иккинчи босқич - 2020-2021 йилларда Самарқанд, Хоразм ва Андижон вилоятларида.

2018-2021 йиллар мобайнида

Инвесторлар ва хайрия маблағлари

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Андижон вилоятлари ҳокимликлари, МОҚ, қишки спорт турлари бўйича федерациялар

15.

Эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Тошкент шаҳар Чилонзор туманининг «Бешёғоч» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Бўзсув», каналида слаломда ўқув-машқ жараёнини ўтказиш учун моддий-техника базасини яратиш.

2018 йил
30 мартгача

Ижрочилар вахайрия маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,«Ўзбекэнерго» АЖ, Ўзбекистон «ROWING & CANOE» федерацияси

16.

Спорт якка курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захираси мактаби ва дюздо бўйича Р.Собиров номли спорт клуби спортчиларини жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг «Динамо» ЖТСЖ ҳудудида 120 ўринли меҳмонхона қурилиши.

2018-2019 йиллар

Ижрочиларнинг маблағлари

Миллий гвардия

17.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Чимган» қишлоғида жойлашган «Пахтакор» Республика олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт базасини қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика олий спорт мактаби балансига топшириш, шунингдек, уни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш.

2019 йил
30 сентябргача

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Молия вазирлиги

18.

Тошкент шаҳрининг сув спорти турларини ривожлантириш бўйича ихтисослаштирилган марказ ҳудудида сувга сакраш ва сув полоси билан шуғулланиш учун бассейнлар, спортчилар ҳамда бошқа мутахассислар учун 50 ўринли меҳмонхона қуриш.

2019-2020 йиллар мобайнида

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Молия вазирлиги

19.

Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси академиясини жойлаштириш учун Тошкент шаҳрида бинони беғараз асосда ажратиб бериш.

2018 йил
30 сентябргача

Хорижий инвесторлар ва хайрия маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси

20.

Тошкент шаҳрида, Бухоро, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё , Самарқанд, Фарғона, Жиззах ва Тошкент вилоятларида Қиличбозлик федерациясининг бўлинмалари учун иншоотларни реконструкция қилиш ва фойдаланишга топшириш.

2018-2019 йиллар мобайнида

Хорижий инвесторлар ва хайрия маблағлари

Тошкент шаҳри, Бухоро, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё , Самарқанд, Фарғона, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси

21.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ қишлоғида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари томонидан ўқув-машқ жараёнини ўтказиш учун Ўзбекистон Регби федерациясининг спорт базаси қурилиши.

2019-2020 йиллар мобайнида

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, хайрия маблағлари,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари,МОҚ, Ўзбекистон Регби федерацияси

22.

Республика олимпия захиралари мактаб-интернатида гандбол бўйича спорт зали қурилиши.

2019 йил
30 майгача

«Ипотека банк» АТИБ

«Ипотека банк» АТИБ,Тошкент шаҳар ҳокимлиги,Ўзбекистон Гандбол федерацияси

23.

Республика олимпия захиралари мактаб-интернатида ўқ-ёй отиш билан шуғулланиш учун енгил конструкциялардан қурилма, шунингдек, оғир атлетика бўйича спорт зали қурилиши.

2019 йил
30 июнгача

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, хайрия маблағлари

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Тошкент шаҳар ҳокимлиги,Ўзбекистон ўқ-ёй отиш федерацияси

24.

Фарғона вилоятининг Қиргули шаҳридаги «Кимёчилар» стадиони ҳудудида ўқ-ёй отиш базасини ташкил этиш.

2018 йил
30 июнгача

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ўқ-ёй отиш федерацияси

25.

Яккасарой туманидаги «Яккасарой спорт-соғломлаштириш мажмуаси» спорт комплексини Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Жисмоний тарбия-спорт жамиятига ҳамда Тошкент шаҳридаги коллежлардан бирининг бўшаётган бинолари ва иншоотларини Жисмоний тарбия-спорт жамиятининг спорт турлари бўйича ўқув-машқ йиғинлари марказини ташкил этиш учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига беғараз асосда топшириш.

2018 йил
30 мартгача

Ижрочиларнинг маблағлари

Ички ишлар вазирлиги,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Тошкент шаҳар ҳокимлиги

26.

Республика ҳудудларида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Жисмоний тарбия-спорт жамиятининг спорт турлари бўйича спорт маҳорати мактабларини ташкил этиш учун бинолар ажратиш.

2018 йил
30 мартгача

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари – биноларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича ишларга

Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

27.

Оғир атлетика бўйича терма жамоа аъзолари учун база яратиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ қўрғонида жойлашган собиқ пионерлар уйини Ўзбекистон Оғир атлетика федерациясига беғараз асосда топшириш, шунингдек, уни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш.

2018 йил 30сентябргача

Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси ва хайрия маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги,Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси

28.

Ўзбекистон Сузиш федерациясига туташ бўш ётган ер участкасини беғараз асосда ажратиб бериш, шунингдек, бу ерда 70 ўринли меҳмонхона қуриш.

2018 йил
30 октябргача

НКМК маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,НКМК, Ўзбекистон Сузиш федерацияси

29.

Давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳрида баскетбол майдончалари қуриш учун ер майдони ажратиб бериш.

2018-2020 йиллар

Инвесторлар ва хайрияжамғармалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,Ўзбекистон Баскетбол федерацияси

30.

Олимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш учун моддий-техника базаси ва шарт-шароитларни яратиш мақсадида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби «Камалак» спорт-соғломлаштириш сиҳатгоҳини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш.

2019-2020 йиллар

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ва хайрия маблағлари

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Жиззах вилояти ҳокимлиги

31.

Республикадаги барча мавжуд спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш иншоотларини паспортлаштириш ишларини ташкил этиш. Спорт иншоотларининг тегишли паспортларига эга бўлмаган барча спорт объектлари, шу жумладан таълим муассасаларидан фойдаланишни тўхтатиш бўйича амалий чоралар кўрилишини таъминлаш.

2018 — 2020 йиллар мобайнида

Ижрочиларнинг маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

32.

Корея Республикасининг Пхёнчхан шаҳрида 2018 йилги XXIII қишки Олимпия ўйинларида миллий терма жамоамиз иштироки якунларини ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилишни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида қишки спорт турларини янада ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2018 йил
1 июнгача

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, МОҚ, вазирликлар ва идоралар

33.

2018 йил Буэнос-Айрес шаҳри (Аргентина)да ўтказиладиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган лицензияли мусобақаларда Ўзбекистон делегациясининг қатнашишга юқори даражада тайёрланишини таъминлаш.

Календарь режа асосида

Календарь режа доирасидаги бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, федерациялар (ассоциациялар) ва хайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, МОҚ, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

34.

2018 йилда Пекин шаҳри (Хитой)да VI Осиё Пляж ўйинларида Ўзбекистон спорт терма жамоасининг қатнашишга юқори даражада тайёрлашни таъминлаш.

Календарь режа асосида

Календарь режа доирасидаги бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, федерациялар (ассоциациялар) ва хайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ,спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

35.

2019 йилда Неаполь шаҳри (Италия)да ўтказиладиган XXX Бутунжаҳон талабалар ўйинларида Ўзбекистон спорт терма жамоасини қатнашишга юқори даражада тайёрлашни таъминлаш.

Календарь режа асосида

Календарь режа доирасидаги бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, федерациялар (ассоциациялар) ва хайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ,спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

36.

2020 йилда Токио шаҳри (Япония)да ўтказиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт терма жамоасини қатнашишга юқори даражада тайёрлашни таъминлаш.

Календарь режа асосида

Календарь режа доирасидаги бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, федерациялар (ассоциациялар) ва хайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

37.

2020 йилда Токио шаҳри (Япония)да ўтказиладиган XVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт терма жамоасини қатнашишга юқори даражада тайёрлашни таъминлаш.

Календарь режа асосида

Календарь режа доирасидаги бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, федерациялар (ассоциациялар) ва хайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

38.

Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро турнирлар, Осиё ва жаҳон чемпионатларини, шунингдек, бошқа спорт тадбирларини юксак даражада ташкиллаштириш.

Календарь режа асосида

Календарь режа доирасидаги бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, федерациялар (ассоциациялар) ва хайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ,спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

39.

Спорт мактабларининг ўқувчилари — 19 ёшгача бўлган спортчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этиши ва ўқув-машқ йиғинларининг узлуксизлигини таъминлаш орқали уларнинг спорт маҳорати ва малакаси оширилишини таъминлаш.

2018 — 2021 йиллар

Календарь режа доирасидаги бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, федерациялар (ассоциациялар) ва хайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

40.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғ-чанғи трассаларида тоғ-чанғи спорти ва сноуборд бўйича Ўзбекистон чемпионатларини, халқаро спорт мусобақаларини, ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш.

Календарь режа асосида

Календарь режа доирасидаги бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, федерациялар (ассоциациялар) ва хайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Тошкент вилояти ҳокимлиги, МОҚ

41.

Ўзбекистон спорт терма жамоасининг қишки спорт турлари бўйича халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.

Календарь режа асосида

Календарь режа доирасидаги бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, федерациялар (ассоциациялар) ва хайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ

III. Терма жамоаларнинг аъзоларини тиббий-биологик,фармакологик ва спорт-психологик жиҳатдан таъминлаш ҳамда имтиёзли чуқур тиббий хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш, уларнинг руҳий бардошлилигини ошириш

42.

Республика илмий-амалий спорт тиббиёт марказида асосий таркибдаги спортчиларни – Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этишга номзодларни йилига камида икки марта беғараз асосда тиббий текширувдан ўтказиш, зарур бўлганда эса уларни даволаш.

доимий

Республика илмий-амалий спорт тиббиёт марказининг маблағлари

МОҚ ҳузуридаги Республика илмий-амалий спорт тиббиёт маркази,Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

43.

Мамлакат терма жамоалари аъзоларининг мусобақаларда ва ўқув-машқ йиғинларида қатнашишлари вақтида уларни тиббий-биологик ва спорт-психологик жиҳатдан узлуксиз кузатиб боришни такомиллаштириш.

доимий

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

МОҚ ҳузуридаги Республика илмий-амалий спорт тиббиёт маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

44.

Спортда допинглар ва тақиқланган препаратлар ҳамда усуллардан фойдаланишга қарши кураш бўйича семинарлар, конференциялар туркумини ташкил этиш, ўқув-методик қўлланма ва дастурлар ишлаб чиқиш, улар билан спорт муассасаларини таъминлаш.

доимий

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

МОҚ ҳузуридаги Республика илмий-амалий спорт тиббиёт маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

45.

Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича ўқув-машқ йиғинлари жараёнида спортчиларнинг психологик, жисмоний ва тиббий-биологик ҳолатини муттасил ўрганиш.

доимий

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

МОҚ ҳузуридаги Республика илмий-амалий спорт тиббиёт маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

46.

Спорт фармакологияси, спортчиларни фармокологик жиҳатдан коррекция қилиш ва жисмоний ҳолатини тиклаш, чидамлилигини ошириш бўйича дарсликлар, қўлланмалар ишлаб чиқиш.

доимий

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

МОҚ ҳузуридаги Республика илмий-амалий спорт тиббиёт маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

47.

Спортчиларнинг нормаланган рационал овқатланиши тизимини такомиллаштириш, спортчиларнинг жисмоний ҳолати ва саломатлигига ижобий таъсир ўтказувчи маҳаллий маҳсулотлардан тузилган таомнома ва овқатланиш режимини назарда тутган ҳолда спортчиларнинг меъёрланган рационал овқатланиши бўйича спорт турлари федерациялари (ассоциациялари) учун методик қўлланмалар ишлаб чиқиш.

доимий

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

МОҚ ҳузуридаги Республика илмий-амалий спорт тиббиёт маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

IV. Аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш

48.

Мамлакат спорти соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ютуқларни ёритиш борасидаги фаолият самарадорлигини яхшилаш, уларнинг мазмунини бойитиш, шунингдек, мамлакатда ва чет элларда ўтказиладиган спорт соҳасидаги муҳим тадбирларни ёритиш бўйича ишларни янада такомиллаштириш мақсадида «Спорт» газетаси таҳририяти Давлат корхонасини қайта ташкил этиш орқали Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида «Спорт» Медиа-марказини ташкил қилиш.

2018 йил
30 сентябргача

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

49.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг оммавий-спорт тадбирлари Календарь режасида белгилаб қўйилган олимпия спорт турлари бўйича миллий ва халқаро спорт мусобақалари ўтказиладиган жойлардан оммавий ахборот воситаларида уларни кенг ёритиш ва трансляцияларни ташкиллаштириш.

доимий

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

МТРК, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

50.

2018 йилда ўтказиладиган Пхёнчхан шаҳри (Корея Республикаси)даги XXII қишки Олимпия ўйинларини, Буэнос-Айрес шаҳри (Аргентина)даги III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларини, Палембанг шаҳри (Индонезия)даги Ёзги Осиё ўйинларини республиканинг телевизион каналлари орқали кенг ёритишни ташкиллаштириш.

мусобақалар ўтказиладиган даврда

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

МТРК, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ

51.

Спорт турлари бўйича федерациялар ва ассоциацияларнинг жисмоний тарбия-спорт мусобақалари тўғрисидаги ахборотни беғараз асосда оммавий ахборот воситаларига жойлаштир?ш.

доимий

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

МТРК, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

52.

Олимпия спорт турларини кенг тарғиб қилиш бўйича видеороликлар ва телекўрсатувларни тайёрлаш ва намойиш этиш, шунингдек, материалларни эълон қилишни ташкиллаштириш.

Календарь режа асосида

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

МТРК, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

53.

Соғлом авлодни тарбиялашга, соғлом турмуш тарзини, жисмоний фаоллик ва саломатликни, шу жумладан Ўзбекистонда ташкил этиладиган халқаро мусобақаларни тарғиб этишга, миллий қаҳрамонлар – Олимпия ўйинлари чемпионлари тўғрисидаги қисқа метражли ҳужжатли фильмларни ишлаб чиқиш ва намойиш этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

доимий

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

МТРК, Ташқи ишлар вазирлиги,Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази