Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ ТАРКИБИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги «Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4473-сон қарорини амалга ошириш бўйича батафсил амалий чора-тадбирлар режаси

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2085-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

8. Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва шаклланган миллий ҳуқуқни қўллаш амалиёти асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликни кодлаштириш ва тизимлаштириш унинг асосий вазифаси этиб белгилансин.

1.

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

А.Х. Саидов

Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Ж.Ж. Ширинов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси ўринбосари

4.

А.Т. Юнусова

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

5.

А.А. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

6.

Ж.Э. Узаков

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси

7.

А.Ж. Ташкулов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари

8.

А.Я. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари

9.

Д.Б. Тураев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори ўринбосари

10.

Р.Т. Камилов

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори

11.

А.М. Каримов

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси Кенгаши раиси

12.

А.Ш. Бурханов

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг раиси

13.

P.А. Убайдуллаева

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

14.

О.Н. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори

15.

З.А. Махмудов

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

16.

Р.М. Эшбоев

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби

Т/р

Қарор бандлари

Ижро қилиш муддатлари
ва амалга ошириш механизмлари

Ижро этиш ва назорат қилиш учун масъуллар

вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлардан

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасидан

1.

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қуйидаги тартибни ўрнатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, унга мувофиқ ишлаб чиқувчи-ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштириладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш натижалари Адлия вазирлигига (ҳуқуқий экспертиза учун) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кўриб чиқиш учун) киритилади, бунда, қоида тариқасида, келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилиши мажбурийдир.

2019 йил
5 декабргача

Вазирлар Маҳкамасининг
2016 йил
17 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги

345-сон қарори, Давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш
ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги услубий кўрсатмалари (рўйхат рақами 2352, 2012 йил 9 апрель), шу жумладан фуқаролар таклифларини (изоҳлари) қўриб чиқиш якуни бўйича намунани (жадвал) кўрсатган ҳолда, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли)

Вазирлар Маҳкамаси (Д. Каландаров)

2.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонунини қайта кўриб чиқиш тавсия этилсин, бунда шу жумладан қуйидагилар назарда тутилсин:

халқаро амалиётда кенг тарқалган жамоатчилик назоратининг таъсирчан шаклларини жорий этиш;

жамоатчилик назорати шаклларини амалга ошириш механизмларини батафсил регламентация қилиш, уларни амалиётда самарали қўллаш;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолияти, тегишли соҳалардаги ишларнинг ҳолатини яхшилашда уларнинг роли ва самарали иштироки масалалари.

2020 йил
5 январгача

Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонуни лойиҳаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (Н. Исмоилов —
келишувга асосан)
,
Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),
ФЖШМҚМИ
(Р. Камилов),
«Маҳалла» жамғармаси

(Ш. Жавлонов)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (Ш. Қудбиев,

Р. Қосимов)

3.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (Р.С. Қосимов) икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва молиялаштиришни кўзда тутувчи қарори лойиҳасини киритсин, унда, жумладан қуйидагилар назарда тутилсин:

институт томонидан ҳар йили Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ҳолати ва уни ривожлантириш тенденциялари тўғрисидаги маърузани Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашининг кўриб чиқиши учун киритиш ва шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериш;

институт томонидан фуқаролик жамияти ривожланишини, жамият институтларининг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик даражасини, шунингдек, уларнинг мамлакатни социал-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан ривожлантиришга, шу жумладан 2030 йилгача бўлган даврда БМТнинг Барқарор тараққиёт мақсадларини амалга ошириш доирасида қўшган ҳиссасини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
20 октябргача


Ўзбекистон Республикаси Президенти
қарори лойиҳаси

ФЖШМҚМИ
(Р. Камилов),
Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),
Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (Р. Қосимов)

4.

4. 2020 йил 1 январдан бошлаб республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан 3 бараваригача, вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 1 бараваригача пасайтирилсин.

2020 йил 1 январдан бошлаб фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгилансин.

2019 йил
5 декабргача

Қонун ҳужжатларига мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

Вазирлар Маҳкамаси (Д. Каландаров)

5.

5. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга давлат грантлари, субсидиялар ва ижтимоий буюртма шаклидаги маблағлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, шунингдек, туман ва шаҳарлар бюджетларининг харажатларига қўшилсин.

Молия вазирлиги бир ой муддатда мазкур банднинг талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

2019 йил
5 ноябргача


Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига ўзгартириш
ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

6.

6. Белгилансинки, республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда, улар фаолиятини молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, ушбу орган ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан мажбурий тартибда уларнинг веб-сайтлари яратилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда:

давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тақдим этсин;

Интернет тармоғида республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларининг, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг веб-сайтлари мавжудлиги ва фаолият юритишини инвентаризациядан ўтказсин.

Инвентаризация натижалари веб-сайтларга нисбатан янги талабларни инобатга олган ҳолда кейинчалик давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги веб-сайтларини яратиш ва амалдагиларини модернизация қилиш бўйича чоралар кўриш учун икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилсин.

2019 йил
5 декабргача

Вазирлар Маҳкамасининг
2013 йил
31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги
355-сон қарорига,
шу жумладан мазкур банднинг талабларидан
келиб чиқиб ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш

Интернет тармоғида республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларининг, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг веб-сайтлари мавжудлиги ва фаолият юритишини инвентаризациядан ўтказиш ва натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Республика давлат органлари ва ташкилотларининг, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг уларга қўйилган янги талабларни ҳисобга олган ҳолда янги
веб-сайтларини яратиш
ва амалдагиларини модернизация қилиш режа-графикини киритиш

Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов),
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли),
Ахборот технологиялари
ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (Ф. Махмудов)

7.

7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston» телеканалида фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни кенг кўламда тушунтириш ва тарғиб қилишга, аҳолини ташвишга солаётган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун олимлар, социологлар, тадқиқотчилар, экспертлар, жамоат арбоблари, хотин-қизлар, ёшлар ва фуқаролар иштирокида доимий фаолият юритувчи «мунозара майдончаси»ни ташкил этишга қаратилган телекўрсатувлар туркумини тайёрлаш ва намойиш этишни назарда тутувчи«Jamoatchilik fikri» таҳририятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, «Jamoatchilik fikri» таҳририятини молиялаштириш Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан телерадиокомпанияга ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси икки ҳафта муддатда марказий давлат телеканалларида мамлакатнинг социал-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ҳаётига оид энг муҳим масалаларни муҳокама қилиш мақсадида доимий асосида махсус телекўрсатувлар (жамоатчилик мунозаралари) ташкил этилишини таъминласин.

«O‘zbekiston» телеканалида «Jamoatchilik fikri» таҳририятини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш




2019 йил
20 октябргача

Марказий давлат телеканалларида (O‘zbekiston
24, O‘zbekiston ва бошқ.)
доимий равишда махсус телекўрсатувларни тайёрлаш

МТРК (А. Хаджаев), манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси (С. Ашуров)

8.

8. Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва шаклланган миллий ҳуқуқни қўллаш амалиёти асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликни кодлаштириш ва тизимлаштириш унинг асосий вазифаси этиб белгилансин.

Ишчи гуруҳ 2020 йил 1 февралга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

2019 йил
15 октябргача


Ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказиш, мазкур қарордан келиб
чиқиб вазифаларни тақсимлаш

Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик
жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши
(А. Саидов)

Вазирлар Маҳкамаси (Д. Каландаров,

С. Ашуров)

9.

9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан биргаликда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини мунтазам равишда ташкил этсин.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси

(А. Каримов),
Давлат бошқаруви академияси
(Р. Қосимов)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (Р. Қосимов)

10.

10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши (А.Х. Саидов) икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан белгиланган тартибда келишилган қуйидаги лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши тўғрисидаги низом;

Давлат ишларини бошқаришда фуқаролар иштирокининг халқаро стандартларини республикада жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.

2019 йил
5 декабргача


Низом ва Режа лойиҳаларини тайёрлаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни тузиш

Келишилган
Низом ва Режа лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик
жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши
(А. Саидов),
Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов),
ФЖШМҚМИ (Р. Камилов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (Р. Қосимов)

11.

11. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини ёритиш юзасидан мақолалар ва мавзуга оид кўрсатувлар ташкил этиш тавсия қилинсин.

Мазкур қарорнинг мақсад
ва вазифаларини айниқса мамлакат ҳудудларида
ёритиш бўйича
чора-тадбирларни амалга ошириш

ЎзА (А. Кўчимов),
МТРК (А. Хаджаев),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (Ф. Махмудов)

12.

12. Мазкур қарорни амалга ошириш бўйича батафсил амалий чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари барча чора-тадбирлар белгиланган муддатларда сўзсиз ва сифатли бажарилишини таъминласинлар.

Мазкур Режада белгиланган
чора-тадбирларни
ўз вақтида амалга ошириш

Вазирлик
ва идоралар раҳбарлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (Р. Қосимов)

13.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш юзасидан борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2085-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси янгиланишини таъминлаш

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

Вазирлар Маҳкамаси
(Д. Каландаров)

14.

14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

Фуқаролик жамияти институтлари фаолияти соҳасида қонунчиликнинг ҳаволаки нормаларини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш режасини;

қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

2019 йил
5 декабргача

Қонунчиликни хатловдан ўтказиш ва Фуқаролик жамияти институтлари соҳасида қонунчиликнинг ҳаволаки нормаларини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш режасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш

Қонун ҳужжатларига мазкур қарордан
келиб чиқадиган ўзгартириш
ва қўшимчалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

Вазирлар Маҳкамаси
(Д. Каландаров)

15.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.

Мазкур қарорнинг амалга оширилиши жараёнини ҳар ойда кўриб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (Р. Қосимов),
Вазирлар Маҳкамаси
(А. Арипов)

Илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Т/р

Нодавлат нотижорат ташкилотининг тури

Давлат божи ставкалари

Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари

1.

Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 12,5 баравари миқдорида

2.

Республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари

3.

Вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари

4.

Фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдорлари

1.

Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари

2.

Республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари

3.

Вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари

».


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази