Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I.Ўзбекистон Республикасида таълимнинг барча босқичларида бола ҳуқуқлари соҳасидаги таълим фаолияти самарадорлигини ошириш

1.

Республика таълим тизимининг барча босқичларида бола ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни такомиллаштириш.

1. Бола ҳуқуқлари соҳасидаги тегишли йўналишларда мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим босқичларида ўқув фанлари билан интеграциялашган ҳолда такомиллаштирилган ўқув услубларини ишлаб чиқиш.

2. Таълим тизимининг барча босқичларида бола ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва бошқа адабиётлар тайёрлаш.

3. Республика таълим тизими профессионал педагог ходимларини тайёрлаш ва ўқитишга бола ҳуқуқлари масалаларини киритиш.

2019 йил

август

2019 йил

август

2019 йил

сентябрь

Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2.

Ота-она ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларни Конвенция ва миллий қонунчилик қоидаларига мувофиқ бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида хабардор қилишга қаратилган маърифий тадбирлар ўтказиш.

1. Ота-она ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларни таълим муассасалари, ННТ, ўзини-ўзи бошқариш органлари, меҳнат жамоалари босқичида Конвенция қоидаларини ўзлаштириш бўйича ўқув машғулотлари ўтказиш.

2. Болалар ҳуқуқлари ва манфаатлари тўғрисида ота-оналар ва аҳолининг хабардорлиги масалалари бўйича ОАВ да махсус кўрсатувлар, мунозара ва муҳокамалар ташкил этиш.

2019 йил

сентябрь


2019 йил

1 августдан бошлаб

доимий равишда

Халқ таълими вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Миллий телерадиокомпания, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик фонди, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, ЮНИСЕФ

3.

Мамлакатнинг барча мактабларида, лицейларида, коллежларида, олий таълим муассасаларида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган умуммиллий дарс ўтказиш.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган умуммиллий дарсни ташкил қилиш ва ўтказиш.

2019 йил
20 ноябрь

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4.

Марказда ва жойларда Конвенция қоидаларини ўрганиш ва амалга ошириш, мамлакатда бола ҳуқуқлари масалаларида барқарор таълим тизимини шакллантириш билан боғлиқ ишларни йўлга қўйиш бўйича болалар ахборот-ресурс марказларини ташкил этиш.

1.Туман ва шаҳар ахборот-ресурс марказлари ҳузурида болалар ва ота-оналарга ахборот хизматлари ва бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича маълумот ва материаллар олишда уларга ёрдам бериш учун бола ҳуқуқлари бўйича бурчаклар шакллантириш.

2.Мазкур Марказларни тегишли адабиётлар билан таъминлаш.

2019 йил

июль


2019 йил

июль-август

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети

5.

Барча даражадаги таълим муассасаларида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда мустаҳкамланган таълимда ҳуқуқ ва имкониятлар тенглиги, сифатли таълим олиш имконияти, ўқувчиларга нисбатан камситиш ва зўравонликка йўл қўйилмаслиги принципларига асосланган зарур шароитларни яратиш.

Барча даражадаги таълим муассасаларида ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, зўравонлик ва камситишдан ҳоли бўлган хулқ-атвор ва тарбия қоидалари, муҳокама қилинадиган ахборот-маърифий тадбирлар (семинарлар, тренинглар) ўтказиш.

2019 йил

октябрь

Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

«Йилнинг энг яхши мактаби» танловини ўтказиш дастурига Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг принцип ва нормаларига мос келадиган элементларни киритиш.

1.Таълим муассасаларининг Конвенция талабларига мос келадиган баҳолаш тизимини аниқлаш.

2.Ишлаб чиқилган баҳолаш тизими ҳисобга олинган ҳолда қуйидагилар бўйича ҳудудий танловлар ўтказиш:

бола ҳуқуқлари соҳасида ўқувчилар ва ўқитувчилар билим даражасини аниқлаш, ўқув дастурининг барча босқичларига бола ҳуқуқлари масалаларини киритиш;

ўқувчиларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда бола ҳуқуқлари масалалари бўйича таълимнинг уларнинг талаб ва эҳтиёжларига мувофиқлиги;

таълимнинг ўқувчиларнинг муаммолари, амалиёт ва ҳаёт муаммолари билан боғлиқлиги;

ҳар бир ўқувчи қадр-қимматини ҳурмат қилишга йўналтирилган таълим услубларини қўллаш ва бошқалар.

2019 йил

сентябрь

2019 йил

октябрь

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II.Инновацион технологияларни ҳисобга олган ҳолда, бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш усуллари ва шаклларини такомиллаштириш

7.

Давлат органларининг расмий веб-сайтларида болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида тегишли ахборот бериш билан танишиш имконини берадиган махсус бўлимлар яратиш.

1.Давлат органларининг расмий веб-сайтларида махсус бўлимлар яратиш.

2.Давлат органлари расмий веб-сайтларининг махсус бўлимларида болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини амалга ошириш тўғрисида ахборотни жойлаштириш.

2019 йил

июль-август
2019 йил

августдан бошлаб

доимий равишда

Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Олий суд, Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор

вазирлик ва идоралар

8.

Барча даражадаги таълим тизими органларининг расмий веб-сайтларида бола ҳуқуқлари соҳасида маърифатга қаратилган ўқув саҳифаларини, жумладан, ногирон болалар учун ҳам ташкил этиш.

Ўқувчиларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш учун таълим берувчи саҳифалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш.

2019 йил

сентябрдан бошлаб

доимий равишда

Халқ таълими вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор

вазирлик ва идоралар

9.

Болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болаларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш ва катталарнинг оилада, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда болаларга нисбатан ҳуқуққа хилоф бошқа хатти-ҳаракатлари масалаларини муҳокама қилиш бўйича онлайн-гуруҳлар яратиш.

«Болалар ва ҳуқуқ», «Болалар ва оила», «Бола ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилиш» интернет саҳифаларини яратиш ва электрон ОАВ фаолияти амалиётига киритиш.

2019 йил

сентябрь-октябрь

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Халқ таълими вазирлиги, Болалар ижтимоий мослашув маркази, манфаатдор

вазирлик ва идоралар

III. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб жиҳатлари бўйича миллий ва халқаро ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш

10.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитасида Халқ таълими вазирининг умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонликни ошириш ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотини эшитишни ташкил қилиш.

1.Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитасида Халқ таълими вазирининг умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонликни ошириш ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотини эшитиш.

2019 йил

сентябрь

Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор

вазирлик ва идоралар

11.

«БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси доирасида болалар ва ёшлар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

1. Давра суҳбати концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Давра суҳбатини ўтказиш жойи, унинг кун тартиби ва аниқ муддатларини аниқлаб олиш.

3. Давра суҳбатини ўтказиш.

2019 йил

июль

2019 йил

июль

2019 йил

август

Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Судялар ассоциацияси, Адвокатлар палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), ЮНИСЕФ

12.

«БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қоидаларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил қилиш.

1.Халқаро илмий-амалий анжуман Концепциясини ишлаб чиқиш.

2.Халқаро илмий-амалий анжуманни ўтказиш жойи, унинг кун тартиби ва аниқ муддатларини белгилаш.

3.Халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларининг тавсиялари лойиҳасини тайёрлаш.

4.Хорижий экспертларни таклиф қилиш.

5.Халқаро илмий-амалий анжуманни ўтказиш.

2019 йил

август

2019 йил

сентябрь

2019 йил

сентябрь

2019 йил

октябрь

2019 йил

октябрь

Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура Академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси, ЮНИСЕФ

13.

«Бола ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини ижро қилиш юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки» мавзусида семинар ташкил қилиш.

1.Семинарни ўтказиш жойи, унинг кун тартиби ва аниқ муддатларини белгилаш.

2.Семинарни ўтказиш.

2019 йил

октябрь

2018 йил

ноябрь

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши, «Оила» илмий-амалий маркази

14.

Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича йиллик халқаро форум ўтказиш.

1.Форумнинг Концепциясини ва якуний ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2.Форумни ўтказиш жойи, унинг кун тартиби ва аниқ муддатларини белгилаш.

3.Хорижий экспертларни таклиф қилиш.

4.Форумни ўтказиш.

2019 йил

сентябрь

2019 йил

сентябрь

2019 йил

октябрь
2019 йил

ноябрь

«Сен ёлғиз эмассан» фонди, Халқ таълими вазирлиги,Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Болалар ижтимоий мослашув маркази, «Оила» илмий-амалий маркази, ЮНИСЕФ

IV. БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини амалга оширишга бағишланган адабиётлар ва бошқа материалларни тайёрлаш ва чоп этиш

15.

Педагогика олий ўқув юртлари талабалари учун ўзбек ва рус тилларида «Халқаро ҳуқуқ: бола ҳуқуқлари» дарслигини нашрга тайёрлаш.

1.Муаллифлар жамоасини шакллантириш.

2.Дарсликнинг концепцияси, мазмуни ва тузилишини тайёрлаш ва муҳокама қилиш.

3.Дарсликнинг бўлимларини тайёрлаш.

2019 йил

июль-август
2019 йил

июль — сентябрь

2019 йил

июль — сентябрь

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик университети, Бош прокуратура Академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси

16.

«Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ички ишлар органлари фаолияти» мавзусида ўқув қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш.

1.Ўқув қўлланма концепциясини тайёрлаш.

2.Муаллифлар жамоаси билан муҳокама қилиш.

3.Ўқув қўлланмани чоп этиш.

2019 йил

июль-август

2019 йил

июль-август
2019 йил

июль-август

Ички ишлар вазирлиги Академияси, Тошкент давлат юридик университети, Адвокатлар палатаси

17.

БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси
қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган ижтимоий роликлар, плакатлар ва баннерлар, анимация фильмларини тайёрлаш ва ОАВда, шу жумладан

1.Ижтимоий роликлар, плакатлар ва баннерлар концепциясини тайёрлаш.

2.Мазкур материалларни тайёрлаш ва намойиш этиш.

2019 йил июль


2019 йил

июль — сентябрь

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик фонди, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, «Ўзбекфильм» АЖ, ЮНИСЕФ

18.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган ахборот-маърифий тадбирларни телерадиоканалларда кенг ёритиб бориш.

1.Теледастурлар концепциясини шакллантириш.

2.Туркум радио ва теледастурлар тайёрлаш.

3.Радио ва теледастурларни эфирга узатиш.

2019 йил

июль-сентябрь

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

19.

Оммавий ахборот воситаларида одил судлов соҳасида бола ҳуқуқларига бағишланган тадбирларни ўтказиш.

1.Оммавий ахборот воситаларида озодликдан маҳрум қилиш жойларида туғилган болаларга ғамхўрлик қилиш борасида ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари масалалари бўйича тадбирларни ўтказиш.

2.Тарбия колонияларида жазони ўтаётган вояга етмаганларни касбга йўналтириш масалаларига бағишланган ахборот тадбирларини ўтказиш.

2019 йил

август


2019 йил

октябрь

Бош прокуратура Академияси, Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси, ЮНИСЕФ


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази