Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармонида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишда ошкоралик ва самарадорликни ошириш мақсадида ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патруль-пост хизмати ходимларини мобил видеокамералар ҳамда планшетлар билан таъминлаш назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасига 2019 йил 1 апрелга қадар ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патруль-пост хизмати ходимлари учун мобил видеокамералар ҳамда планшетлар харид қилиш чораларини кўриш топширилган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорини бажариш муддатлари бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Х.Б. Юсуповга ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари Р.М. Эргашевга ҳайфсан эълон қилинсин;
1-банднинг иккинчи хатбошидаги «2019 йил 1 июлдан» сўзлари «2020 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази