Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (кейинги ўринларда Ҳаракатлар стратегияси деб юритилади) ўрта муддатли истиқболда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб берган энг муҳим дастурий ҳужжат ҳисобланади.
Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида 30 дан ортиқ қонунлар ҳамда 900 дан ортиқ қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани жадал ривожлантириш, халқ фаровонлигини юксалтиришнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси давлат бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилиш, «Электрон ҳукумат» ва давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш, иқтисодиётга маъмурий таъсирни қисқартириш ҳамда бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш, соғлом рақобат муҳити ва қулай инвестиция иқлимини яратиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб берди.
Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасида — Ўзбекистон Республикасининг янги Миллий хавфсизлик концепциясини қабул қилиш, хорижий шериклар билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш тизимини такомиллаштириш, терроризм, экстремизм ва ахборот таҳдидларига қарши курашиш, миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, Ташқи ишлар вазирлиги ва дипломатик ваколатхоналар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, хорижда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, ўзаро манфаатли ташқи сиёсатни давом эттириш, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш.

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Сарф-харажатлар

Молиялаштириш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1.

Қонунчилик ва норма ижодкорлигида янгича ёндашувни назарда тутадиган Қонунчилик ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 август

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, ТДЮУ, ИИВ Академияси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

«ақлли тартибга солиш» моделлари ва қабул қилинаётган қарорлар таъсирини таҳлил қилиш методологиясини жорий этиш;

қонун ижодкорлиги жараёнига замонавий тамойил ва механизмларни (ижтимоий адолат, халқчиллик, жамоатчилик фикрини ўрганиш, очиқлик, самарадорлик ва б.) жорий этиш;

қонун ижодкорлигининг замонавий услубларини (масалан, «One in two out», «Sunset clauses», «Open ended» тамойиллари ва бошқалар) жорий этиш;

муайян ижтимоий муносабатларнинг айнан қайси турдаги қонун ҳужжати билан тартибга солинишини аниқ белгилаш;

тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар қабул қилиш амалиётини кенгайтириш;

идоравий ҳужжатлар қабул қилиш амалиётини босқичма-босқич қисқартириш назарда тутилади.

2.

Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган Сайлов кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 июль

Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, ТДЮУ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада бугунга қадар тарқоқ ҳолда амал қилган сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини халқаро норма ва стандартлар талабларидан келиб чиқиб унификация қилиш, сайлов жараёнига нисбатан ягона шаффоф ва самарали ёндашувлар назарда тутилади.

3.

Соғлиқни сақлаш муассасалари фаолияти устидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси назоратини такомиллаштириш.

Йил давомида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмита аъзолари томонидан парламент назорати тадбирлари амалга оширилади.

4.

Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига кўмаклашиш борасидаги фаолиятини кучайтириш.

2018 йил

1 март

Олий Мажлис Сенати, сиёсий партиялар (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакил?ик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси фаолиятини доимий асосда ташкил этиш;

Комиссиянинг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш, шу жумладан унинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида ҳисоботини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш;

халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини намунали асосда йўлга қўйишга кўмаклашиш, бунда улар фаолиятининг самарадорлигига баҳо беришда ҳудудлардаги вазиятни ижобий томонга ўзгартириш, бюджет ижросини тўлиқ таъминлаш, жиноятчиликни камайтириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш каби мезонларга асосланиш назарда тутилади.

5.

Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхати ахборот тизимини такомиллаштириш ва «Электрон ҳукумат» тизими доирасида бутун республика бўйича жорий этиш.

2018 йил

1 сентябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги, ИИВ, Давлат персоналлаштириш маркази, МХХ, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ТИВ, Молия вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР)ни жорий этиш босқичлари;

Республика манзиллар классификаторини ишлаб чиқиш;

Сайловчиларнинг турар (яшаш) манзиллари ягона базасини яратиш;

вазирлик ва идоралар ахборот тизимларининг интеграциясини амалга ошириш;

СЯЭР бўйича ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чоралар ишлаб чиқиш;

СЯЭРни жорий этиш ва уни қўллаб-қувватлаш, ушбу йўналишда кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;

СЯЭРни эксплуатация қилиш бўйича махсус ваколатли органни белгилаш назарда тутилади.

6.

Олий Мажлис палаталарининг ахборот-таҳлилий фаолиятини такомиллаштириш.

2018 йил

1 март

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Ҳисоб-китобларга асосан

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Олий Мажлис палаталари қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, унинг биносини таъмирлаш ва моддий-техника базасини кучайтириш;

институт билан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ўхшаш тузилмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирлари назарда тутилади.

7.

Мамлакат сиёсий саҳнасида соғлом рақобатни таъминлаш.

2018 йил

1 август

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Экологик ҳаракати

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари учун белгиланган квотани бекор қилиш назарда тутилади.

8.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг жазони ижро этиш фаолиятини мониторинг қилиш борасидаги ваколатларини кенгайтириш.

2018 йил

1 май

Омбудсман, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг қамоқда сақланаётган ва жазони ўташ жойларида бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини мониторинг қилиш бўйича ваколатларини кенгайтириш назарда тутилади.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

9.

Давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги таъсирини қисқартириш, унинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш.

2018 йил

1 июнь

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

давлат назорати механизмларини такомиллаштириш орқали рухсат бериш тартиб-таомилларига оид айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш;

давлат иштирокидаги бизнес тузилмаларнинг ташкил этилишини чеклаш;

давлат бошқарув органларининг айрим функцияларини, шу жумладан уларни муқобил тартибга солиш турларига (жавобгарликни мажбурий суғурталаш, мувофиқликни декларациялаш ва бошқалар) алмаштириш орқали қисқартириш назарда тутилади.

10.

«Давлат хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 июль

Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Бош прокуратура, Давлат бошқаруви академияси

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат хизмати тизимини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, моддий ва ижтимоий таъминоти, давлат хизматига ишга ўтиш, хизматни ўташ ва хизматдан бўшаш тартиби белгиланади.

11.

Давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув кадрлари салоҳиятини баҳолашнинг янги усулларини жорий қилиш.

2018 йил

30 октябрь

Давлат бошқаруви академияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш;

бошқарув кадрларини танлаш, тайинлаш ва лавозимини ўзгартиришда субъектив омилларни кескин қисқартириш;

бошқарув кадрларини «Assessment-centre» услуби асосида баҳолаш амалиётини жорий қилиш;

давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув кадрларини инновацион менежмент йўналишида малакасини ошириш назарда тутилади.

12.

Номарказлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви ҳудудий органларининг ваколатларини кенгайтириш.

2018 йил

1 октябрь

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Вазирлар Маҳкамасининг рухсат бериш ва лицензиялаш функцияларини бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга ўтказиш;

вертикал бошқарув тизими ва ижро ҳокимияти органлари ўртасида яқин ҳамкорликни таъминлайдиган усул ва услубларни такомиллаштириш;

республика давлат бошқаруви органлари томонидан амалга ошириладиган рухсат бериш ва лицензиялаш функцияларининг бир қисмини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат бошқаруви ҳудудий органларига ўтказиш назарда тутилади.

13.

Туман (шаҳар)лардаги Давлат хизматлари марказлари — «Халқ қабулхоналари»нинг замонавий биноларини қуриш ва моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш.

2018 йил

1 февраль

Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давархитектқурилиш қўмитаси

50,0 млрд. сўм

Давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан 2018-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда давлат-хусусий шериклик шартларида тасдиқланган намунавий лойиҳаларга асосан туман ва шаҳарларда Давлат хизматлари м?рказлари — Халқ қабулхоналарининг янги бинолари қурилади. Бунда она ва бола хоналари, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит, автомобиль тўхташ жойлари, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш бурчаклари назарда тутилади

14.

Инновацион технологияларни қўллаш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг юқори сифати, тезкорлиги, очиқлигини таъминлаш, аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш.

2018 йил

1 март

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзавтосаноат, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

30,0 млрд. сўм

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда:

давлат хизматлари марказларини инфокиосклар билан таъминлаш, уларда электрон навбат тизими ва масофадан туриб видеокузатув тизимини жорий этиш;

давлат хизматларини алоқа воситаларидаги мобил иловалар орқали кўрсатиш имкониятини яратиш, аҳоли билан қайта алоқанинг самарали воситаларини амалга киритиш;

олис ҳудудларда яшовчи аҳолига мобиль давлат хизматлари марказлари (махсус автотранспорт воситалари) орқали давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

15.

Жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматлари тизимлаштирилишини назарда тутувчи Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш.

2018 йил

1 март

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини хатловдан ўтказиш натижаси бўйича уларнинг ягона реестрини шакллантириш;

реестрга киритилмаган давлат хизматларини кўрсатиш тақиқланиши назарда тутилади.

16.

Давлат хизматлари марказларида «ягона дарча» тамойили асосида қўшимча равишда юридик шахсларга 40 турдаги, жисмоний шахсларга 19 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш.

2018 йил

10 март

Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан «йўл харита»си тасдиқланади ва амалий чора-тадбирлар амалга оширилади.

Бунда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари марказлари биноларининг ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашиш тизимининг имкониятларидан келиб чиқиб, янги жорий этиладиган давлат хизматларини «ягона дарча» тамойили асосида марказлар орқали кўрсатиш назарда тутилади.

17.

Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига «Электрон ҳукумат» тизимини ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.

Йил давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш;

бошқарув жараёнларини автоматлаштириш;

ҳудудлар ва мамлакат миқёсида юзага келаётган таҳдид ҳамда муаммоларга ўз вақтида ва муносиб таъсир кўрсатиш учун ахборот алмашишнинг самарали тизимини шакллантириш ишлари амалга оширилади.

18.

Давлат бошқарув органлари тизимини тубдан такомиллаштириш.

Йил давомида

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

давлат органларининг турлари (вазирлик, давлат қўмитаси, агентлик, инспекция, марказ ва ҳ.к.), фарқланувчи жиҳатлари ва вазифалари;

давлат органларига хос бўлган махсус вазифалар доираси;

вазифалари ўзаро такрорланувчи вазирлик ва идораларни мақбуллаштириш ҳамда бирлаштириш;

агентликлар, қўмиталар, инспекциялар ва марказларни тегишли вазирликларга бўйсундириш;

давлат бошқарув органларининг ягона рўйхатини белгилаш;

бошқарувнинг инновацион шаклларини жорий этиш;

давлат вазифаларини тадбиркорлар ва жамоатчиликни тенг ҳамкор сифатида жалб этган ҳолда бажариш механизмларини такомиллаштириш;

Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг ижро этувчи аппаратидан вазирликларга ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, республика бошқарув органларидан ҳудудий органларга ўтказилаётган функциялар доираси назарда тутилади.

19.

Ижро этувчи ҳокимият органлари сони, улар тузилмаси ва бўлинмалари оптималлаштирилиши муносабати билан ушбу органларнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги доирасини қайта кўриб чиқиш.

Йил давомида

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лой?ҳаларда:

республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги номутаносибликни бартараф этиш;

ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий тузилмалари ўртасида мавжуд штат бирликларини оқилона тақсимлаш, улар масъулияти доирасини аниқ белгилаш;

ташкилий-штат тузилмасининг иқтисодиёт ва жамиятнинг реал эҳтиёжларига, ҳар бир ижро этувчи ҳокимият органининг янги вазифалари, функциялари ва фаолиятининг устуворлигига мувофиқлигини таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини режалаштириш ва улар фаолиятини баҳолаш мезонлари;

ижро этувчи ҳокимият органларининг такрорловчи таркибий тузилмалари ва муассасаларини, шунингдек, вазифа ҳамда функциялари хусусий секторга ўтказиладиган таркибий тузилмаларни қисқартириш назарда тутилади.

20.

Давлат-ҳокимият ваколатлари берилган идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар)ни тубдан қисқартириш.

2018 йил

20 июнь

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар)нинг вазифа, функция ва ваколатларини таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш;

доимий характерга эга давлат-ҳокимият ваколатларини аниқ давлат органига ўтказиш ва қабул қилинаётган қарорлар учун шахсий жавобгарликни юклаш орқали уларнинг сонини тубдан қисқартириш назарда тутилади.

21.

Ҳукуматнинг вазифалари ва ижро этувчи аппарати тузилмасини такомиллаштириш.

2018 йил

20 июль

Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бош прокуратура

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Вазирлар Маҳкамасининг вазифалари ва ижро этувчи аппарати тузилмасини оптималлаштириш;

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти соҳасида шахсий масъулиятини ошириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик принцип ва механизмларини такомиллаштириш назарда тутилади.

22.

Давлат мулкини аукцион савдоларида сотиш ва ижарага беришда ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенг жорий этиш.

2018 йил

20 март

Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Марказий банк

1,0 млрд. сўм

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси, Давлат рақобат қўмитаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Интернет тармоғида давлат мулкини сотиш учун ягона портал ташкил этиш;

ижарага бериладиган давлат мулки объектлари ҳақидаги маълумотларни ягона порталда жойлаштириш;

муайян тоифадаги давлат мулки объектларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон аукцион савдоларида сотиш тартиби;

давлат мулкини сотишда иштирок этувчи субъектлар доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

давлат мулкини реал вақт режимида сотиш тартиби назарда тутилади.

23.

Давлат хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминоти тизимини такомиллаштириш.

2018 йил

1 август

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига иш ҳақларини базавий тариф ставкалари асосида тўлашга ўтказиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари фаолияти самарадорлиги натижасидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш;

давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини бирхиллаштириш;

идоравий уй-жойлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

24.

Назорат ваколатига эга ижро этувчи ҳокимият органларини уларнинг назорати остидаги хўжалик бошқарув органлари ҳисобидан молиялаштириш амалиётидан воз кечиш.

2018 йил

1 апрель

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда назорат ваколатига эга ижро этувчи ҳокимият органларини («Ўздавнефтгазинспекция», «Ўздавэнергоназорат» ва бошқалар) уларнинг назорати остидаги хўжалик бошқарув органлари («Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ ва бошқалар) ҳисобидан молиялаштириш тартибини бекор қилиш ҳамда уларни тўғридан-тўғри давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш назарда тутилади.

25.

Халқ депутатлари Кенгашлари ваколатларини кенгайтириш орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштириш.

2018 йил

1 май

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Давлат бошқаруви академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳокимнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органининг раҳбари сифатида мақомини бекор қилиш ва халқ депутатлари Кенгашларининг котибиятини тузиш;

халқ депутатлари Кенгашларининг ижро этувчи ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш бўйича роли ва масъулиятини ошириш;

тегишли ваколатларни ҳокимларга босқичма-босқич ўтказиш орқали ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кучайтириш;

маҳаллий вакиллик органларининг назорат борасидаги ваколатларини ёритиш назарда тутилади.

26.

Аҳолига онлайн маслаҳат бериш бўйича қўшимча имкониятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонасини жорий этиш.

2018 йил

20 июнь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

0,4 млрд. сўм

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси дастурий таъминоти такомиллаштирилиб, унда мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳолига тўғридан-тўғри онлайн маслаҳатлар бериш имконияти яратилади.

27.

Фуқароларнинг хорижга чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш.

2018 йил

20 апрель

Давлат персоналлаштириш маркази, ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ТИВ,

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

фуқароларга янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида хорижга чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш;

Ўзбекистон ҳудудида шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида ID — идентификация картасини босқичма босқич жорий этиш масаласи назарда тутилади.

28.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш мақсадида «Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

20 октябрь

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

тижоратчи ташкилотлар — юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;

банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;

нотижорат ташкилотлар — давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;

нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;

якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжалилари ва бошқа субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳамда бу борадаги тартиб-таомилларни янада соддалаштириш назарда тутилади.

29.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида «Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

20 ноябрь

Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақоми, вазифа ва функциялари ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари назарда тутилади.

1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

30.

Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида барча давлат органларида жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш.

2018 йил

10 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

давлат органларида фаолият олиб борадиган жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш;

давлат органлари фаолиятининг янада халқчил ва демократик бўлишини таъминлаш чоралари;

давлат органларига фуқаролик жамияти институтларидан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш, жисмоний ва юридик шахслар — мурожаат этувчиларни эшитишда иштирок этиш;

давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш вазифалари назарда тутилади.

31.

Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш механизмларини такомиллаштириш.

2018 йил

1 октябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада фуқаролар, ўқувчи ва талабаларнинг Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида монеликсиз иштирок этиш имкониятлари назарда тутилади.

32.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини самарали ташкил этиш.

2018 йил

1 май

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши қарори лойиҳаси:

Лойиҳада:

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш тартиби;

қонун лойиҳалари муҳокамасига кенг оммани жалб қилишнинг замонавий усуллари, жумладан ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш назарда тутилади.

33.

Давлат ва жамият бошқарувида жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг таъсирчан ва амалий механизмларини жорий этишни назарда тутувчи «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини қабул қилиш.

2018 йил

1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат органларига юклатилган вазифаларни бажариш самарадорлигини ошириш, улар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига риоя этиш, фуқароларнинг мурожаатларини, уларда кўтарилган муаммоларни жойида ҳал этишда давлат органлари раҳбарлари томонидан қай даражада муносабат билдирилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш назарда тутилади.

34.

«Mening fikrim» махсус веб-портали орқали Олий Мажлис палаталарига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига электрон жамоавий мурожаат қилиш тартибини жорий этиш.

2018 йил

20 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази

2,0 млрд. сўм

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

интернет тармоғида аҳоли долзарб деб ҳисоблаган ташаббусларни билдириш мумкин бўлган махсус майдонни ташкил этиш;

тегишли ташаббусни муайян миқдордаги фуқаролар қўллаб-қувватлаганда уни Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кўриб чиқиш мажбурийлиги назарда тутилади.

35.

Давлат органлари фаолиятининг янада очиқлигини таъминлаш, улар фаолият йўналишлари бўйича жамоатчилик билан фаол мулоқот олиб боришларини назарда тутувчи Давлат органларининг виртуал муҳитда мавжуд бўлиши концепциясини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 июнь

Матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳада давлат органлари матбуот хизматлари томонидан жамоатчилик фикрини тизимли ўрганиш, давлат органлари ва мансабдор шахслар қабул қилган қарорлар ҳамда воқеаларга нисбатан аҳоли муносабатини кузатиб бориш ва ўз вақтида муносабат билдириш тизими назарда тутилади.

36.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш.

2018 йил

20 август

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ННТларга ижтимоий шериклик доирасида давлат мулкини бепул ёки имтиёзли шартлар асосида бериш;

ижтимоий шерикликни қўллаб-қувватлаган жисмоний ва юридик шахслар учун солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар жорий этиш назарда тутилади.

37.

Нодавлат оммавий ахборот воситаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат фондини ташкил этиш.

2018 йил

10 июль

Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Журналистлар ижодий уюшмаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда мустақил, профессионал ва ижтимоий масъулиятли журналистикани шакллантириш учун зарурий шарт-шароитлар, хусусан, янги ахборот ва таҳлилий интернет-сайтларга грантлар беришга эътибор қаратиш масалалари назарда тутилади.

38.

Аҳолини рўйхатга олиш концепциясини тайёрлаш.

2018 йил

1 май

Давлат статистика қўмитаси, ИИВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳада:

аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади;

аҳолини рўйхатга олишга жалб этиладиган субъектлар ва уларнинг вазифалари;

аҳолини рўйхатга олиш вақти ва механизмлари назарда тутилади.

39.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашини ташкил этиш.

2018 йил

20 апрель

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, ТДЮУ, Давлат бошқаруви академияси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳада:

фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари;

фуқаролик жамияти институтлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ўртасида долзарб масалаларни муҳокама қилиш, ўзаро ахборот алмашишнинг қўшимча мустақил ва холис механизмини яратиш;

ижро ҳокимияти устидан самарали жамоат назоратини ташкил этиш назарда тутилади.

40.

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш.

2018 йил

20 апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, МТРК, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш;

Университетнинг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш;

малакали журналистлар етишмовчилиги кузатилаётган ҳудудлардан талабаларни олий таълим муассасасига киришга мақсадли тайёрлаш учун қабул қилиш назарда тутилади.

41.

Давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашнинг қўшимча механизмларини жорий этиш.

2018 йил

20 сентябрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат органларининг веб-сайтларига улар томонидан амалга оширилаётган бюджет харажатлари ҳақида тўлиқ маълумотларни жойлаштириш мажбурийлиги назарда тутилади.

42.

Фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови жараёнини такомиллаштириш.

2018 йил

20 июль

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Давлат бошқаруви академияси, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловида сайловчиларнинг сайловда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, маҳалла раислигига номзодлар кўрсатишда ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш механизмлари назарда тутилади.

43.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш.

2018 йил

20 август

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, ДСҚ, Савдо-саноат палатаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказлари фаолиятига давлат органлари, тижорат банклари ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг кўмаклашувини таъминлаш механизмларини белгилаш, маслаҳат марказлари фаолиятини такомиллаштириш назарда тутилади.

II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

44.

Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш комиссиясини ташкил этиш.

2018 йил

1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Олий суд, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада парламент комиссиясини тузиш, унинг мақоми, асосий вазифа ва ваколатлари, шу жумладан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, халқ билан бевосита учрашув ва мулоқот жараёнида кўтарилаётган масалаларни умумлаштириш, парламент сўрови орқали ҳаққоний вазиятни таҳлил қилиш, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши билан биргаликда муаммоларни ҳал этиш механизмлари назарда тутилади.

45.

Судьялар мустақиллигини таъминлаш мақсадида судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

2018 йил

1 апрель

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

судьялик лавозимига тайинланаётган номзод бўйича туман ва шаҳар жамоатчилиги фикрини ўрганиш тартибини жорий қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан судьялик лавозимларига тайинлаш, шунингдек, Конституциявий суд ва Олий суд судьясини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш учун тақдимнома киритиш тартиби такомиллаштирилиб, судьялик лавозимида бўлиш муддатининг кетма-кетлигига риоя этмаган ҳолда тайинлаш (тақдимнома киритиш) асослари назарда тутилади.

46.

Терговга қадар текширув, суриштирув ва терговнинг ҳар томонлама ҳамда холисона юритилишини, муайян ишлар юзасидан қарорлар қабул қилишда судьянинг чинакам мустақиллигини таъминлашга қаратилган қўшимча ҳуқуқий чоралар ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 апрель

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДБҚ, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ёки суд фаолиятига ҳар қандай кўринишда, турли хил тарзда аралашганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш ҳамда бундай қилмишлар учун жазо чораларини кучайтириш назарда тутилади.

47.

Марказий суд органлари ва муассасалари фаолияти уйғунлигини таъминлаш мақсадида уларнинг жойлашувини қайта кўриб чиқиш.

2018 йил

30 июнь

Олий суд, Конституциявий суд, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш қўмитаси

100,0 млрд. сўм

Давлат бюджетидан капитал қўйилмаларига ажратилган маблағлар

Амалий чора-тадбирлар.

Марказий суд органлари ва муассасаларини ўзида бирлаштирадиган «Адолат саройи» мажмуасини қуриш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланади.

48.

Суд тизими ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлаш чораларини кўриш.

2018 йил

30 июнь

Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги

Ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Давлат бюджетидан капитал қўйилмаларига ажратилган маблағлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада суд тизими ходимларини тайёрлашга ихтисослашган Ўзбекистон Одил судлов академиясини ташкил этиш назарда тутилади.

49.

Судлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида уларнинг тузилмасини бугунги кун талабларига мувофиқлаштириш.

2018 йил

10 июль

Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Молия вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Ажратилган бюджет маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада иш ҳажми ва юкламасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати тузилмасини такомиллаштириш, жумладан:

Олий суд тузилмасида суд амалиётини таҳлил қилиш ва қонунчилик бошқармасини ташкил этиш;

Олий суд судьяси ёрдамчиси лавозими ва штат бирликларини жорий этиш;

вилоят ва туман (шаҳар) судлари тизимини мақбуллаштириш назарда тутилади.

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

50.

Ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасига асосланган ҳолда «Хабеас корпус» институтини янада кенгайтириш доирасида суриштирув ва дастлабки тергов устидан суд назоратини кучайтириш.

2018 йил

20 июль

Бош прокуратура, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, ДБҚ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида тинтув ва телефон сўзлашувларини эшитишга санкция (рухсат) бериш ваколатини прокурордан судга ўтказиш назарда тутилади.

51.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиноят процессида жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари ??кланишига йўл қўймаслик.

2018 йил

1 апрель

Президент девони, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДБҚ, Олий суд, Адвокатлар палатаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

процессуал қонунчилик нормаларини бузган ҳолда олинган кўрсатувлар, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар ҳамда бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланишга йўл қўймаслик;

шахсни ноқонуний ушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ёки ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган фактларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатув беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш;

жиноят ҳақида ёлғон хабар ва ёлғон гувоҳлик берганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилади.

52.

Фуқароларнинг қийноққа солиниши ёки бошқача тарздаги қадр-қимматини камситувчи тазйиқлардан ҳимояланиш кафолатларини кучайтириш.

2018 йил

1 апрель

Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, Олий суд, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада фуқароларни терговга қадар текширув, суриштирув, тергов, суд ҳамда жазони ўташ жараёнида қийноққа солганлик ёки бошқача тарздаги инсон?инг қадр-қимматини камситувчи тазйиқлар содир этганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш, шунингдек, ушбу турдаги жиноятларни содир этишга кўмаклашган бошқа шахсларни ҳам жиноят субъектлари қаторига киритиш назарда тутилади.

53.

Маҳкумлар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш ва жазони ўташ шароитларини яхшилаш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

Йил давомида

ИИВ, Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш

5,3 млрд сўм

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

жазони ижро этиш муассасалари бино ва иншоотларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш;

барча вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларини видеокузатув ва бошқа мосламалар билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.

54.

Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида уларни жазони ижро этиш муассасаларига тақсимлашнинг аниқ ва шаффоф механизмларини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 апрель

Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

жазони ижро этиш муассасаларига маҳкумларни тақсимлашнинг шаффоф тизимини жорий этиш, ушбу жараёнда прокурор назоратини кучайтириш;

маҳкумларни бир муассасадан бошқасига ўтказишга прокурор томонидан рухсат бериш тартибини жорий этиш;

маҳкумларни бир муассасадан бошқасига қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилади.

55.

Фуқаролар турмушидаги ноқулайликларни бартараф этиш, савдо-иқтисодий муносабатлар ва туризмни ривожлантириш мақсадида вилоятлараро йўл-патруль постлар сонини қисқартириш ва тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш.

2018 йил

10 апрель

ИИВ, ДБҚ, МХХ, Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада йўл-патруль постлари (шу жумладан, стационар постлар) фаолиятини танқидий ўрганган ҳолда, улар сонини камида икки баробарга қисқартириш, туманлараро постларни тугатиш (чегара олди ҳудудлар бундан мустасно), шунингдек, вилоятлараро чегараларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш назарда тутилади.

56.

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш.

2018 йил

20 март

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш;

вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш;

меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлигини бекор қилиш;

мавсумий ишларга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиш;

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар учун кўчмас мулк сотиб олиш бўйича амалдаги талабларни соддалаштириш;

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш;

ички туризмни ривожлантириш мақсадида вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан) бўлиш муддатини узайтириш;

вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш, яшашга йўл қўйганлиги учун жавобгарликни бекор қилиш назарда тутилади.

57.

Шахсий маълумотларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш ва уларни ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида «Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 декабрь

Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, ИИВ, Бош прокуратура, МХХ, Олий суд, Конституциявий суд, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада шахсий ва оилавий сир дахлсизлигига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, «Электрон ҳукумат» тизими ривожланиши муносабати билан жисмоний шахсларга оид маълумотлар билан ишлаш жараёнида улар ошкор қилинишининг олдини олиш чоралари ва бошқа қоидалар назарда тутилади.

2.3. Маъмурий, жиноят ва фуқаролик процессуал қонунчиликни такомиллаштириш

58.

Суд-тергов жараёнларининг шаффофлигини ошириш, тарафларнинг ўзаро тортишуви тамойилини мустаҳкамлаш, жиноят ишларини юритишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид илғор халқаро стандартларни жорий этиш.

2018 йил

30 март

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДБҚ, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, ТДЮУ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича 2018 — 2021 йилларга мўлжалланган концепция тасдиқланади.

Унда жиноят, жиноят-процессуал қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқ ва қарама-қаршиликларни бартараф этиш, суд-тергов соҳасининг янада шаффофлигини таъминлаш масалалари назарда тутилади.

59.

Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлашнинг қўшимча механизмларини жорий этиш, пенитенциар тизимда халқаро стандартларни кенг жорий этиш.

2018 йил

20 октябрь

ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, МХХ, ТДЮУ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан Жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича 2018 — 2021 йилларга мўлжалланган концепция тасдиқланади.

Концепцияда:

жиноят-ижроия қонунчилигидаги мавжуд бўшлиқ ва қарама-қаршиликларни бартараф этиш;

маҳкумларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш тизимини ислоҳ этиш;

вояга етмаган маҳкумларга нисбатан жазони ижро этиш тизимини тубдан яхшилаш;

маҳкумларга учрашув бериш ва учрашувларни алмаштиришнинг инсонпарвар тартибини белгилаш;

манзил колонияда жазо ўтайдиган шахслар доирасини ушбу колонияларга бошқа колониялардан ўтказиш тартибини енгиллаштириш ҳисобига кенгайтириш назарда тутилади.

60.

Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш ҳамда маҳкумларни жамият ҳаётига мослаштириш тизимини такомиллаштириш.

2018 йил

20 апрель

ИИВ, Бош прокуратура, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий суд, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳада:

озодликдан маҳрум этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш тизимини жорий этиш;

озодликдан маҳрум этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий реабилитация қилишга хусусий секторни ҳамда уларни иш билан таъминлашга жамоатчиликни кенг жалб этиш назарда тутилади.

61.

Жиноят қонунчилигини янада либераллаштириш ва жиноят содир этган шахсларни жиноий таъқиб қилиш муддатларини мақбуллаштириш.

2018 йил

30 июнь

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, МХХ, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

айрим жиноят таркибларини жиноят тоифасидан чиқариш;

жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш муддатларини қисқартириш;

ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб ўн йил муддат ўтган бўлса, шахсни жавобгарликка тортиш мумкин эмаслигини белгиловчи қоидалар назарда тутилади.

62.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва адолатни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутадиган «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

10 октябрь

Президент девони, Бош прокуратура, МХХ, ИИВ, Адлия вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳуқуқий мақоми;

ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, унинг ваколат ва вазифалари;

мазкур органларнинг ваколатлари ва функциялари такрорланишини бартараф этиш ҳамда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлашга оид нормалар назарда тутилади.

63.

Ҳаётий муҳим миллий манфаатларнинг ташқи ва ички таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида «Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 июнь

Президент девони, МХХ, ИИВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлатни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш соҳасида Миллий хавфсизлик хизматининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, функциялари ва ваколатлари;

миллий хавфсизлик органлари фаолиятининг асосий принциплари ва самарадорлиги мезонлари;

миллий хавфсизлик хизмати органлари ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари;

бу соҳада парламент назорати механизмлари белгиланади.

64.

Жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг сабаблари ва юзага келиш шарт-шароитларини комплекс бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш.

2018 йил

1 ноябрь

Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДБҚ, ДСҚ, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда:

коррупцияга қарши курашиш соҳсид? қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;

дастлабки терговда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида коррупцияга оид жиноят ишларининг терговга тааллуқлилиги масаласини қайта кўриб чиқиш;

жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот ва бошқа соҳаларда коррупциянинг олдини олиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкилий чоралар, тадқиқотлар ўтказиш, халқаро ҳамкорлик масалалари назарда тутилади.

65.

Суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича қўшимча кафолатлар яратиш.

2018 йил

1 апрель

Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДБҚ, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жиноят ишларини вилоят ва унга тенглаштирилган прокурор розилигига асосан қўзғатиш;

жиноят иши доирасида ўтказиладиган молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш) бир ойдан ошмаган муддатда (истисно тариқасида муддатни Бош прокурор ёки унинг ўринбосари розилиги билан бир ойга узайтирган ҳолда) амалга ошириш белгиланади.

66.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар устидан маъмурий назорат тизимини такомиллаштириш мақсадида «Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини янги таҳрирда ишлаб чиқиш.

2018 йил

20 июль

ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

маъмурий назорат ўрнатиш зарурати жиноий қилмишнинг ва уни содир этган шахснинг реал ижтимоий хавфлилиги мезонларига асосланиши;

қонун нормаларини амалдаги Жиноят кодексида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларнинг таснифига мослаштириш назарда тутилади.

67.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида «Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

10 октябрь

Адлия вазирлиги, ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, ТИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада эр-хотинлар, болалар, ота-оналар ҳуқуқларини таъминлаш масалалари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш тартиби ва никоҳ-оила муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа муносабатларни тартибга солиш назарда тутилади.

68.

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини ташкил этиш ва таъминлаш.

2018 йил

15 февраль

Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Комплекс чора-тадбирлар режаси.

Режада «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонуннинг 2019 йилдан эътиборан кучга киришини инобатга олган ҳолда:

вазирлик ва идоралар ходимлари қонун талабларини тўлиқ ўзлаштиришини таъминлаш;

вазирлик ва идораларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятини қайта кўриб чиқиш;

қонунга илмий-амалий шарҳ ва методик материаллар тайёрлаш тадбирлари назарда тутилади.

2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш

69.

Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижроси учун масъул ҳисобланган пробация хизматини такомиллаштириш.

2018 йил

20 ноябрь

ИИВ, Бош прокуратура, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий суд, Адлия вазирлиги, «Ма?алла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган, шу жумладан шартли ҳукм қилинган маҳкумларни қайта тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш;

пробация хизмати шахсий таркибини мавжуд штат бирликлари ҳисобидан шакллантириш назарда тутилади.

70.

Ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятининг очиқ ва шаффоф механизмларини жорий этиш.

2018 йил

20 сентябрь

ИИВ, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

Ҳисоб- китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари, ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда ички ишлар органларининг йўл-патрул ва патрул-пост хизматлари барча ходимларини хизматни ўташ, айниқса, фуқаролар билан мулоқот жараёнини қайд этиш имконини берувчи видеокамералар билан таъминлаш назарда тутилади.

71.

Ички ишлар органларининг мавжуд куч ва воситаларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда мувофиқлаштирилган самарали тизимни яратиш мақсадида қуйи турувчи бўлинмаларнинг бевосита жойларда амалга оширувчи ташкилий-штат тузилмаларини кучайтириш.

2018 йил

10 июль

ИИВ, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб- китобларга асосан

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда ички ишлар органлари бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилиш, режалаштириш ва бошқаришнинг самарали тизимини эксперимент тариқасида вилоят марказларининг ички ишлар бўлимлари негизида ташкил этиш назарда тутилади.

72.

Ички ишлар органларини жамоатчилик ҳурмати ва эътиборига сазовор бўлган ҳақиқий халқчил хизматга айлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш.

2018 йил

30 март

ИИВ, Бош прокуратура, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Тошкент шаҳри мисолида пойтахтнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасининг таъсирчан механизмларини жорий этиш;

ички ишлар органларининг асосий куч ва воситаларини жойларга йўналтириш;

ички ишлар органларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари билан мақсадли ҳамкорлигини йўлга қўйиш назарда тутилади.

73.

Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашдаги иштирокини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

2018 йил

30 сентябрь

ИИВ, Бош прокуратура

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиш хусусиятлари;

жамоат тартибини сақлашда ихтиёрий иштирок этишнинг шакллари, соҳалари, ваколатлар ва чекловлар;

аҳолининг жамоат тартибини сақлашдаги фаол ва самарали иштирокини рағбатлантириш турлари ва асослари назарда тутилади.

2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш

74.

Жиноий тажовуздан жабрланган шахслар ҳуқуқларини амалда таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашувчи органлар мансабдор шахсларининг масъулиятини ошириш мақсадида жиноятни ҳисобдан қасддан яширганлик учун жавобгарликни кучайтириш.

2018 йил

1 апрель

Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДБҚ, ДСҚ, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ёки кўриб чиқишда жиноятни ҳисобдан қасддан яширганлик учун белгиланган жиноий жазони кучайтириш назарда тутилади.

75.

Жиноят ишини кўриб чиқишнинг тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш, процессуал ҳужжатларни расмийлаштиришни соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирларни кўриш.

2018 йил

10 декабрь

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДБҚ, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада жиноятни рўйхатга олиш ва тергов қилишдан то ҳукмни ижро этишгача бўлган жараённи ўз ичига олувчи «электрон жиноят иши» тизими босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади.

76.

Суд экспертизаси фаолиятини такомиллаштириш орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини юқори даражада илмий-техник ва инновацион жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан суд экспертизасининг янги турлари ва инновацион технологияларни жорий этиш.

2018 йил

10 сентябрь

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, Олий суд, Инновацион ривожланиш вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

халқаро стандартлар асосида суд экспертизаси фаолиятини такомиллаштириш («ISO/IEC 17025» стандартини жорий этиш);

суд экспертизасини ўтказишнинг муддати ва сифатини назорат қилиш бўйича идоралар