Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
2019/2020 ўқув йили учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси учун ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

2-ИЛОВА
2019/2020 ўқув йили учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси учун ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

3-ИЛОВА
2019/2020 ўқув йили учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курслари учун ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

4-ИЛОВА
2019/2020 ўқув йили учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курслари учун ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5139-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида кадрлар билан таъминланганлик даражасини кучайтириш мақсадида:
1-иловага мувофиқ, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Академия магистратураси учун 90 нафар, шу жумладан давлат грантлари асосида — 36 нафар ва тўлов-контракт асосида — 54 нафар;
2-иловага мувофиқ, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Академия магистратураси учун 30 нафар, шу жумладан давлат грантлари асосида — 12 нафар ва тўлов-контракт асосида — 18 нафар;
3-иловага мувофиқ, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Академия бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курслари учун 60 нафар, шу жумладан давлат грантлари асосида — 24 нафар ва тўлов-контракт асосида — 36 нафар;
4-иловага мувофиқ, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Академия бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курслари учун 90 нафар, шу жумладан давлат грантлари асосида — 36 нафар ва тўлов-контракт асосида — 54 нафар этиб белгилансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази