Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида

1-ИЛОВА
2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш КОНЦЕПЦИЯСИ

КОНЦЕПЦИЯСИ Кириш

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Республикада ахборот-кутубхона фаолиятининг ҳолати

3-боб. Ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари ва устувор йўналишлари

4-боб. Ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳал қилиш бўйича асосий вазифалар

5-боб. Концепцияни амалга ошириш

6-боб. Ресурс таъминоти

7-боб. Кутилаётган натижалар

2-ИЛОВА
2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

3-ИЛОВА
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс марказининг ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

4-ИЛОВА
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс марказининг бошқарув аппарати ТУЗИЛМАСИ

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида ахборот-кутубхона фаолиятини ахборот ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш асосида ташкил қилишга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш ахборот-кутубхона фаолиятига ҳар томонлама: фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш, фондларни жамлаш ва сақлаш жараёнлари, ахборот-кутубхона иш жараёнларини автоматлаштириш, илмий тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолият, ахборот-кутубхона ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, халқаро ҳамкорликка таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 февралдаги «2011 — 2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари негизида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматлари кўрсатишни сифат жиҳатидан янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1487-сон, 2012 йил 20 мартдаги «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1729-сон, 2012 йил 21 мартдаги «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1730-сон, 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3271-сон, 2019 йил 2 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4151-сон қарорлари.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Ахборот-кутубхона соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

1.

Миллий умумтаълим электрон кутубхона маркази тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Низом

2019 йил

1 июлга
қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2.

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида тақдим этилаётган хизматлар ҳажмининг ўсиб боришини ҳисобга олган ҳолда, Миллий кутубхонанинг ташкилий тузилмасига кирувчи ходимларнинг намунавий штатлари ҳамда Ахборот-кутубхона маркази ва кутубхона тўғрисида намунавий низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий норматив ҳужжат

2019 йил

1 сентябрга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги

3.

«Кутубхона аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2019 йил

1 октябрга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

4.

«Нашрларнинг мажбурий нусхаси тўғрисида» тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Ёзма маълумот

2021 йил

1 апрелга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

5.

Ўзбекистон Республикасининг Халқаро нашрлар алмашинуви конвенциясида (Париж ш., 05.12.1958 й.) иштирок этишининг мақсадга мувофиқлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хулоса киритиш.

Ёзма маълумот

2022 йил

1 июлга
қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

II. Инновацион фаолият ва ахборот-кутубхона муассасаларини оммалаштириш

6.

Аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини тарғиб этишга қаратилган чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш, танловлар, конференциялар ўтказиш, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг касбий даражасини ошириш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

1 августдан

доимий равишда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

7.

Ресурслар алмашиш бўйича корпоратив тармоқни шакллантириш, корпоратив ҳамкорлик ишини автоматлаштириш.

Чора-тадбирлар режаси

2021 йил

1 августга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

8.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, шу жумладан ҳарбий қисмларда идоравий кутубхоналарни ташкил этиш (такомиллаштириш). Идоравий кутубхоналар, шунингдек, ахборот-кутубхона марказлари китоб фондини янгилаш ва тўлдириш мақсадида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг таклифлари асосида зарур нашрлар рўйхатини ҳар йили 10 октябргача шакллантириш.

Чора-тадбирлар режаси

Доимий асосда

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

9.

2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳаси, хусусий ва рақамли (виртуал) кутубхоналар тармоғи бўйича давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Дастур

2020 йил

1 августга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

10.

МДҲ ва хорижий мамлакатларнинг етакчи тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш.

Битимлар

2021 йилдан бошлаб доимий асосда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, алоқадор вазирлик ва идоралар

III. Илмий-тадқиқот ва методик фаолият

11.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси қошида кутубхона иши бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимоя қилиш бўйича Кенгаш ташкил этишга оид таклифлар ишлаб чиқиш.

Тармоқ олий таълим муассасаси ҳузурида илмий кенгаш ташкил этиш

2021 йил

1 декабрга қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият ваз�рлиги

12.

Ахборот-кутубхона фаолияти бўйича тармоқ стандартлари, методик қўлланмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Идоравий-норматив ҳужжат

2024 йил

31 декабрга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

13.

Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш Концепциясининг амалга оширилишини доимий мониторинг қилиб бориш.

Чора-тадбирлар дастури

Ҳар йили

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

IV. Ахборот-кутубхона соҳасида кадрлар тайёрлаш ва соҳа мутахассислари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

14.

Мазкур соҳада мутахассисларга бўлган талабни ўрганиш асосида «Кутубхона-ахборот фаолияти» йўналиши бўйича ихтисослашган олий таълим муассасаларига қабул квоталари бўйича таклифларни кейинчалик қарор қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ёзма маълумот

2020 йил

1 февралга қадар

Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги,
Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги,
Маданият вазирлиги,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

15.

Олий таълим муассасаларида хорижий тажриба ва технологияларни ўрганиш асосида ўқув жараёнига кутубхона иши бўйича етакчи мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда, ахборот-кутубхона соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил

1 июлга
қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги

V. Ахборот-кутубхона марказларининг фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

16.

Ахборот-кутубхона марказлари фондлари ва моддий-техник базасини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

Чора-тадбирлар дастури

2020 йил

1 июнга
қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти «Турон» ахборот-кутубхона маркази ўз фаолиятини тўлақонли амалга ошириши учун зарур бўлган бино ажратиш.

Тошкент вилояти
ҳокими қарори

2020 йил

31 мартга қадар

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

18.

Ҳудудий кутубхоналарни кейинчалик халқаро тизимлар билан интеграциялашувини амалга ошириш учун ягона маълумотлар базасига улаш.

Чора-тадбирлар режаси

2019-2020 йиллар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

19.

Ахборот-кутубхона муассасаларини таъмирлаш, зарур ҳолларда бино ва иншоотлар қуриш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари

2019-2020 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Ахборот-кутубхона марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкилий-методик таъминлаш.

Чора-тадбирлар режаси

Ҳар йили

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

21.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини тақдим этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Ҳар йили

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

22.

Кўзи ожизлар кутубхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан уларни махсус компьютер ва бошқа техника билан жиҳозлашни назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

1 августга қадар

Маданият вазирлиги,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази