Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2940-сон «Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-440-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги, 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-441-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида«ги ва 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:
1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 33-банддаги «тергов ҳибсхонасининг бир кишилик камерасида қамоқда сақлаб турилиши мумкин» деган сўзлар «ВСҲнинг бир кишилик камерасида сақлаб турилиши мумкин» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 90-банд «гиёҳвандлик воситалари» деган сўзлардан кейин «, уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 152 — 154-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5. 176-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6. 187-банддаги «қўриқлаб бориш хизмати» деган сўзлар «конвой бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 226-банд «прокурор ёхуд суднинг қарори» деган сўзлар «прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 2-илованинг 5-банди «гиёҳвандлик воситалари,» деган сўзлардан кейин «уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази