Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига қатъий риоя этган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга, ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда қайд этилган қурилмалардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаслиги керак;

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Адвокатлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

1.

«Адвокатура тўғрисида»ги» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда:

адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун адвокатлик тузилмасида мажбурий стажировка ўташ муддатини олти ойдан уч ойгача қисқартириш;

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари ва судья, терговчи ёки прокурор лавозимида камида уч йил фаолият юритган шахсларни мажбурий стажировка ўташдан озод қилиш;

адвокат мақомини олиш бўйича малака имтиҳонини такроран топшириш муддатини бир йилдан олти ойгача қисқартириш;

адвокатларнинг ҳакамлик судьяси сифатида иштирок этиши, шунингдек низоларни судгача ҳал қилиш ва тарафларни яраштиришга қаратилган ҳуқуқларини кенгайтириш;

ҳар бир танланган ихтисослик бўйича алоҳида лицензия асосида юридик ёрдам кўрсатиш;

лицензиянинг амал қилишини тугатишга асос бўладиган лицензияни тугатиш учун асос бўладиган адвокат томонидан узрли сабабларсиз ўз касб мажбуриятларини бажармаслик муддатини уч ойдан олти ойга узайтириш;

Адвокатлар палатаси раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича мажлисларида иштирок этиш ва уларга доир фикр билдириш ҳуқуқини бериш;

адвокатлик бюросини таъсис этган адвокатларнинг ўз фаолиятини мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда ўзига тегишли бўлган турар-жойларда ушбу турар-жойларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан амалга ошириш ҳуқуқи;

адвокат сўровини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;

адвокатга нисбатан интизомий чоралар қўллаш муддатларини аниқ белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини Олий малака комиссияси хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг мурожаатига бўйича фақат суд тартибида тугатиш;

адвокатларга нисбатан интизомий ишни фақат тегишли малака комиссияси ёки Олий малака комиссияси қарори билан қўзғатишни кўзда тутиш.

Қонун лойиҳаси

2018 йил июль

Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1971-моддасини бузганлик учун айбдор мансабдор шахсларни

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузмасдан адвокатнинг тўғридан-тўғри судга қилган мурожаати асосида маъмурий жавобгарликка тортишни назарда тутиш.

Қонун лойиҳаси

2018 йил июль

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСИ, Адвокатлар палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда:

адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун адлия органига тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини қисқартириш;

Тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил июнь

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналаридаги ички тартиб қоидалари нормаларини қайтадан кўриб чиқиш, бунда:

адвокатларнинг ўзларининг ҳимоя остидаги шахслар билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хоналарда ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминлаш, бунда адвокат ва ҳимоя остидаги шахснинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно этган ҳолда уларни визуал кўриб туриш имкониятини сақлаб қолишни;

ҳимоя остидаги шахслар билан учрашиш жараёнида адвокатлар томонидан электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имкониятини;

адвокатлар томонидан ўз ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш учун адвокатлик гувоҳномаси ва муайян ишни юритиш учун ордердан ташқари, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилиш талабини бекор қилишни назарда тутиш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2018 йил июль

ИИВ, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси

5.

Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани (рўйхат рақами 2981, 2018 йил 15 март) қайта кўриб чиқиш, бунда адвокатга Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 19-моддасига қатъий риоя этган ҳолда ўз профессионал фаолияти билан шуғулланиши учун суд биносига компьютер, мобил телефон ва бошқа коммуникация ускуналарини эркин олиб киришга ҳуқуқ беришни назарда тутиш, ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно.

Олий суд ва ИИВ қарори

2018 йил июль

Олий суд, ИИВ, Адлия вазирлиги

II. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини шакллантириш

6.

Адвокатлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларидан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузурида Адвокатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашувчи комиссия ташкил этиш, комиссия зиммасига:

адвокатларнинг қонун ҳужжатларда назарда тутилган ҳуқуқ ва ваколатларини амалга оширишда кўмаклашиш;

фуқаролар ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатишда адвокатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мансабдор шахслари томонидан бузилиши ҳолатлари бўйича ариза ва шикоятларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва умумлаштириш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда фуқаролик ва иқтисодий низоларда, жиноят ва маъмурий иш юритувида жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўяётган мансабдор шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш;

ўз йиғилишларида адвокатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳолатини вақти-вақти билан кўриб чиқиш вазифасини юклаш.

Адвокатлар палатаси бошқаруви қарори

2018 йил июнь

Адвокатлар палатаси, Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Адвокат томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, унда:

Жиноят ишида ҳимоячи сифатида Жиноят процессуал кодексининг 52-моддасида назарда тутилган тартибда иштирок этишни таъминлаш учун Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан адвокатлик тузилмани белгилаш тартиби ва мезонларини;

давлат ҳисобидан тайинланадиган адвокатлар томонидан бажариладиган минимал талаб ва ҳаракатлар рўйхатини назарда тутиш.

Адвокатлар палатаси бошқаруви қарори

2018 йил август

Адвокатлар палатаси

8.

Юридик ёрдамга бўлган эҳтиёжни таъминлаш учун адвокатлик тузилмалари етарли бўлмаган тегишли ҳудудларда фуқароларнинг мурожаат қилишлари учун қулай бўлган жойлардан адвокатларга зарур бино ва иншоотлар, шунингдек, бундай бино ва иншоотларни қуриш учун ер майдонларини ажратиш.

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари қарорлари

2018 йил август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Адвокатлар палатаси

9.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналарида фуқароларга адвокатлар томонидан график асосида бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш.

Адвокатлар палатаси раиси буйруғи

Ҳар куни

Адвокатлар палатаси

10.

Суд процессига тайёргарлик кўриш учун умумий юрисдикция судлари биноларида адвокатлар учун алоҳида хона ажратиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил август

Олий суд, Адвокатлар палатаси

III. Инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини адвокатура соҳасига жорий этиш

11.

Адвокат мақомини олиш учун малака имтиҳонлари ўтказилиши жараёнининг шаффофлигини таъминлаш, шу жумладан зарур ҳужжатларни электрон тартибда тақдим этиш, уларнинг рўйхатини мақбуллаштириш ва имтиҳон жараёнини реал вақт режимида Интернет тармоғида трансляция қилиш.

Адлия вазири буйруғи

2018 йил сентябрь

Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси

12.

Аҳолини қизиқтирган мезонлар бўйича (адвокатнинг ихтисослиги, адвокатлик тузилмаси жойлашган жой ва ҳоказо) адвокатларни излаш бўйича электрон сервисни яратиш.

Адвокатлар палатаси раиси буйруғи

2018 йил сентябрь

Адвокатлар палатаси

13.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси сайтини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда модернизация қилиш:

статистик ҳисоботларни электрон шаклда олиш;

замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, хусусан вебинар ўтказиш йўли билан ўқитиш;

on-line маслаҳат бериш;

электрон кутубхонадан фойдаланиш;

«Адвокат» журналини электрон кўринишда эълон қилиш;

сайтни уч (ўзбек, рус ва инглиз) тилда юритиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил ноябрь

Адвокатлар палатаси

14.

Гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчига давлат ҳисобидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи адвокатни автоматик равишда танлаш бўйича махсус электрон тизимни жорий этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил 1 декабргача

Адвокатлар палатаси, Адлия вазирлиги

15.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун ариза ва бошқа ҳужжатларни электрон тақдим этиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Адвокатлар палатаси

16.

Адвокатлар ва адвокатлик тузилмаларининг ягона электрон реестрини шакллантириш, расмийлаштирилган гувоҳномалар беришни ҳисобга олиш китобини электрон шаклда юритиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Адвокатлар палатаси

17.

Адвокатлар ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги шахс) билан ўзлари учун қулай бўлган вақтда учрашиши учун ахлоқ тузатиш ва тергов ҳибсхоналарига ташриф буюриши режалаштирилгани ҳақида реал вақт режимида олдиндан хабарнома юборишлари мумкин бўлган махсус электрон портал яратиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, ИИВ, Адвокатлар палатаси

18.

Адвокатлар касбий малакасини жойларга чиққан ҳолда, шу жумладан видеконференция ўтказиш йўли билан ошириш амалиётини жорий этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Доимий

Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси

IV. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг адвокатура институти ҳимоячиси сифатидаги ролини ошириш

19.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси қарори билан адвокатура тизимидаги иш стажидан келиб чиқиб бериладиган адвокатлар малака даражаларини жорий этиш.

Адвокатлар палатаси раиси буйруғи

2018 йил июль

Адвокатлар палатаси

20.

Ҳар йили «Йилнинг энг намунали адвокати» ва «Йилнинг энг намунали адвокатлик тузилмаси» танловларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Ҳар йили

Адвокатлар палатаси

21.

Адвокатлар ва адвокатлик тузилмалари рейтингларини тузиш ва очиқ ҳолда эълон қилиш мақсадида улар фаолиятини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш.

Адвокатлар палатаси раиси буйруғи

2018 йил октябрь

Адвокатлар палатаси

22.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси фаолиятининг очиқлигини унинг ҳисоботларини, шу жумладан молиявий ҳисоботларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ошириш.

Адвокатлар палатаси раиси буйруғи

Ҳар йили

Адвокатлар палатаси


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази