Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Аппаратнинг асосий вазифалари ва функциялари

3-боб. Аппаратнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

4-боб. Аппаратнинг тузилмаси

5-боб. Аппарат фаолиятини ташкил этиш

1-§. Аппарат фаолиятини ташкил этишнинг умумий масалалари

2-§. Аппарат ишини режалаштириш ва ташкил этиш

3-§. Иш юритиш

4-§. Ижро интизомини таъминлаш

5-§. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш

6-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш

7-§. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш

8-§. Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларини тайёрлаш

9-§. Аппаратда кадрларни танлаш, келишиш, тайинлаш ва аттестациядан ўтказиш

10-§. Аппарат ходимларини стажировкадан ўтказиш ва малакасини ошириш

11-§. Аппарат ходимларининг хизмат сафарларини ташкил этиш

12-§. Аппаратни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, шунингдек, аппарат ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари

13-§. Аппарат ходимларининг жавобгарлиги

6-боб. Якунловчи қоида

1-ИЛОВА
Аппаратга келиб тушган хат-хабарларни ҳисобга олиш ва уларнинг ўтиши СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлислар баённомалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ва амалга оширилиши устидан назорат қилишни ташкил этиш СХЕМАСИ

3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш СХЕМАСИ

4-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш СХЕМАСИ

5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини ўрганиш СХЕМАСИ

6-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини ўрганиш СХЕМАСИ

7-ИЛОВА
Ишлаб чиқиладиган ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш СХЕМАСИ

8-ИЛОВА
Қонун лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш СХЕМАСИ

9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, киритиш ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш СХЕМАСИ

10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларини тайёрлаш, киритиш, кўриб чиқиш, келишиш, имзолаш ва эълон қилиш СХЕМАСИ

11-ИЛОВА
Содир этилганлиги учун интизомий жазо чоралари қўлланиладиган Аппарат ходимларининг айбли ҳаракати (ҳаракатсизлиги)

12-ИЛОВА
Айбли ҳаракатга (ҳаракатсизликка) йўл қўйилганлиги учун мансабдор шахсларга нисбатан қўлланиладиган интизомий жазо чоралари турлари

13-ИЛОВА
Айбли ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси/Ҳукумат деб аталади) мақомини, асосий вазифалари, функциялари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг аппарати (кейинги ўринларда аппарат деб аталади) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентларига, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган Ҳукуматнинг ваколатлари амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси регламентларининг талаблари бузилган ҳолда келиб тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш;
17. Аппарат фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентларига, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига ва унинг Раёсати қарорларига, ушбу Низомга, Аппаратда иш юритиш бўйича йўриқномага, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, аппарат бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси, таркибий бўлинмаларнинг иш режалари, уларнинг раҳбарлари ва бош мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
аппаратда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
35. Аппаратда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
49. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган масалалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарорларига мувофиқ бошқа масалалар кўриб чиқилади.
89. Аппарат ходимларининг айбли хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорининг 8-бандида ва Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг мансабдор шахсларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 10 майдаги 264-сон қарорида белгиланган тартибда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси бўйича ўтказилган мақсадли ўрганилиши натижалари бўйича амалга ошириладиган ижро интизомини тизимли ва танқидий таҳлил қилиш асосида белгиланади.
90. Ушбу Низомга 11-иловада келтирилган содир этилган айбли хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун аппарат ходимларига нисбатан ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ рўйхат бўйича интизомий жазо чоралари қўлланилади.
92. Интизомий жазо чоралари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ва муддатларда қўлланилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Келиб тушган хат-хабарларни кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш.

2. Ҳисобга олиш карточкаларини икки нусхада расмийлаштириш.

Тушган кунида

2-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

Хат-хабарларни Бош вазир, унинг ўринбосари ва маслаҳатчилари котибиятларига, аппаратнинг таркибий бўлинмаларига юбориш.

Тушган кунида

3-босқич

Аппаратнинг таркибий бўлинмалари

1. Хат-хабарларни кўриб чиқиш.

2. Ижро этиш муддатларини белгилаган ҳолда резолюцияларни тайёрлаш.

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган тақдирда — юборувчига қайтариш.

3. Раҳбариятга ахборот бериш ва ҳужжатларни пухта ишлаш учун инспекторларга бериш.

Белгиланган муддатларда

4-босқич

Инспектор

Хат-хабарларни рўйхатдан ўтказиш, зарурат бўлганда кўпайтириш, аппаратнинг тегишли таркибий бўлинмаларига юбориш.

Бир соат мобайнида

5-босқич

Мутахассис

1. Масалани ўрганиш, аниқ чораларни (тадбирларни) белгилаш, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакилларини жалб этган ҳолда муҳокама қилиш.

2. Топшириқлар ижросини ташкил этиш.

3. Ўз вақтида ижро этилиши учун шахсий масъулият чораларини кўриш.

Белгиланган муддатларда

6-босқич

Мутахассис

Топшириқлар ижроси натижалари бўйича раҳбариятга маълумот (ахборот) тайёрлаш (зарурат бўлганда олувчининг жавоби лойиҳаси билан).

Белгиланган муддатларда

7-босқич

Аппаратнинг таркибий бўлинмалари

Назоратдаги топшириқлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятини хабардор қилиш.

Ҳар куни, ҳар ойда, ҳар чоракда

8-босқич

Инспектор

1. Назоратдан чиқариш.

2. Ишлар номенклатурасига мувофиқ ҳужжатларни шакллантириш

Белгиланган муддатларда

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Бош вазир котибияти

Ҳужжатни имзоланган топшириқ (фишка) ва 1-назорат карточкаси билан биргаликда Назорат ва ижро интизоми бўлимига бериш (1 ва 3-картотекалар).

Топшириқ (фишка) имзолангандан кейин 30 дақиқа мобайнида

Умумий бўлим

Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ва мажлислари баённомаларини, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баённомаларини Назорат ва ижро интизоми бўлимига бериш (2-картотека).

Ҳужжат олингандан сўнг

2-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ҳужжатлар, топшириқлар ва назорат бандларини ижро интизомининг электрон тизимида рўйхатдан ўтказиш.

Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида

3-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

1-сон назорат картотекаларини расмийлаштириш.

Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида

4-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Ҳужжатни топшириқ (фишка) ва 1-сон назорат картотекасини ижросини ташкил этиш учун Бош вазирнинг ўринбосарлари ёрдамчиларига, аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларига имзо чектирган ҳолда бериш.

Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида

5-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Назорат ҳужжатларининг ижрочилари билан биргаликда ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2ва3-сон картотекалар бажарилишини таҳлил қилиш ва таҳлилий материаллар тайёрлаш.

Ҳар куни

6-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2ва3-сонкартотекалар бажарилиши ҳолатини мутахассислар ва котибиятлар мудирлари иштирокида Аппарат бошқарувчиси ҳузурида муҳокама қилишни ташкил этиш.

Ҳар ҳафта

(чоршанба кунида)

7-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2ва3-сонкартотекалар бажарилиши ҳолатини котибиятлар мудирлари иштирокида Аппарат бошқарувчиси ҳузурида муҳокама қилишни ташкил этиш.

Ҳар ҳафта

(жума кунида)

8-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими

Ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2ва3-сонкартотекалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилиш учун таҳлилий материаллар тайёрлаш.

Ҳар ҳафта душанба куни

9-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Аппарат таркибий бўлинмалари мутахассислари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида 1, 2ва3-сонкартотекаларнинг ижро этилмаган назорат топшириқларини назоратдан олиш.

Тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилишига кўра

10-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Кейинги ойда ижро этилиши керак бўлган назорат ҳужжатлари ва 1, 2ва3-сонкартотекалар топшириқлари тўғрисида ахборот тайёрлаш ва аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларига тақдим этиш.

Ҳар ойнинг 25-санасида

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Аппаратнинг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати бўйича олдин ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиш.

Декабрь, июнь

2-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни Назорат ва ижро интизоми бўлими иш режасига киритиш.

Декабрь, июнь

3-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Аппарат таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш бўйича материалларни (ишчи гуруҳ таркиби, сўровнома, жадвал ва шу кабиларни) тайёрлаш.

Иш режасига мувофиқ

4-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Тайёрланган материалларни Аппарат бошқарувчиси билан келишиш.

Иш режасига мувофиқ

5-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Аппаратнинг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш, ушбу соҳада ишларни мувофиқлаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатиш.

Иш режасига мувофиқ

6-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш ва бу ҳақда Бош вазирни, Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчиларини, Аппарат бошқарувчисини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини хабардор қилиш.

3 кун мобайнида

7-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Аппарат бошқарувчисининг топшириқларини аппарат таркибий бўлинмаларига етказиш.

Бир кун мобайнида

8-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Аппарат бошқарувчисининг топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб бориш.

Ҳар куни

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати бўйича олдин ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиш.

Декабрь, июнь

2-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни Назорат ва ижро интизоми бўлимининг иш режасига киритиш.

Декабрь, июнь

3-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш ҳолати бўйича материаллар тайёрлаш (ишчи гуруҳ таркиби, сўровнома, жадваллар ва шу кабилар).

Иш режасига мувофиқ

4-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Тайёрланган материалларни Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси билан келишиш.

Иш режасига мувофиқ

5-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш.

Иш режасига мувофиқ

6-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун таҳлилий материалларни тайёрлаш.

Кейинги ойнинг 10-кунигача ҳар чоракда

7-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баённомаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

Кейинги ойнинг 15-кунигача ҳар чоракда

8-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг тасдиқланган баённомаси бажарилиши ҳолати мониторингини амалга ошириш.

Ҳар куни

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Аппарат таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ҳолатини ўрганиш бўйича тадбирларни Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлимининг (кейинги ўринларда — Бўлим) иш режасига киритиш бўйича таклифлар тақдим этиш.

Бўлимнинг иш режаси тасдиқлангунига қадар

2-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Таркибий бўлинмаларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш юзасидан тегишли сўровнома ва таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш.

Бўлимнинг иш режасига мувофиқ

3-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, тегишли таркибий бўлинмалар

Аппарат таркибий бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ўрганиш ва унинг натижалари бўйича таҳлилий маълумотномалар тайёрлаш.

Бўлимнинг иш режасига мувофиқ

4-босқич

Аппарат раҳбарияти, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Таҳлилий маълумотномаларни кўриб чиқиш учун Аппарат раҳбариятига тақдим қилиш, тегишли таркибий бўлинмаларнинг ижро этиши учун раҳбариятнинг топшириқларини тайёрлаш.

Бир ҳафта муддатда

Аппарат раҳбарияти тавсия қилган ҳолларда, мурожаатларда кўрсатилган масалаларни Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат мажлисида ёки селектор йиғилишида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш.

Ҳар чоракда

5-босқич

Таркибий бўлинмалар

Таркибий бўлинмаларда аппарат раҳбариятининг топшириқларини мутахассислар иштирокида муҳокама қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш натижадорлигини ошириш бўйича тегишли тадбирлар режаларини қабул қилиш.

Топшириқда кўрсатилган муддатларда

6-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Қабул қилинган тадбирлар режаларининг аппарат таркибий бўлинмаларидаги ижроси ҳолати устидан назорат қилиш.

Тадбирлар режаларида кўрсатилган муддатларда

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини комплекс ва мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлимининг (кейинги ўринларда — Бўлим) иш режасига киритиш учун таклифлар тақдим этиш.

Бўлимнинг иш режаси тасдиқлангунига қадар

2-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш юзасидан тегишли сўровнома ва таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш.

Бўлимнинг иш режасига мувофиқ

3-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ўрганиш ҳамда:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратларида, ҳудудий бўлинмаларида ва идоравий мансуб ташкилотларида;

вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларида кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли таҳлилий маълумотномаларни тайёрлаш.

Бўлимнинг иш режасига мувофиқ

4-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш натижаларини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида ёки селектор йиғилишида муҳокама қилиш.

Ҳар чоракда

2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши баённомасини давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни муҳокама қилиш ва натижадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун юбориш.

Уч кун муддатда

5-босқич

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши баённомасини тегишли тадбирлар режасини қабул қилиш учун муҳокама қилиш.

Баённомада кўрсатилган муддатларда

6-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Аппарат таркибий бўлинмалари

Қабул қилинган тадбирлар режасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш.

Баённомада ва тадбирлар режаларида кўрсатилган муддатларда

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда тартибга солиш таъсирини баҳолаш

1-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот — ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тайёрлаш.

2. Лойиҳанинг тартибга солиш таъсирини дастлабки тарзда баҳолаш.

3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида

2-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот — ишлаб чиқувчи




Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

1. Лойиҳани тегишлилиги бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2. Лойиҳани вазирлик ва идораларнинг эътирозлари, шунингдек Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда пухта ишлаш.

3. Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш.

4. Лойиҳани кўриб чиқиш ва унга виза қўйиш, лойиҳага фикр-мулоҳазалар ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда — хулоса тайёрлаш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд лойиҳа тайёрланишига кўра

3-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот — ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.

2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд лойиҳа тайёрланишига кўра

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси

1. Лойиҳани пухта ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.

2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан экспертлик ишлашини амалга ошириш.

3. Лойиҳани тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.

Лойиҳа тушгандан кейин дарҳол

Лойиҳа бўйича экспертлик ишлашидан сўнг

5-босқич

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Лойиҳанинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни амалга ошириш.

2. Лойиҳани аппаратнинг тегишли таркибий бўлинмаси билан биргаликда пухта ишлаш.

3. Лойиҳани қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш.

3 кун мобайнида (лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш доирасида)

6-босқич

Аппаратнинг таркибий бўлинмаси

1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.

2. Лойиҳани келишиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига киритиш.

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш ўтказилганидан сўнг дарҳол

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин тартибга солиш таъсирини баҳолаш

1-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг олти ой ўтгач у бўйича тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2. Таклифларни кўриб чиқиш учун аппарат раҳбариятига киритиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича тадбирларни Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига киритиш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида

2-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Тартибга солиш таъсири баҳоланиши лозим бўлган масалаларни шакллантириш.

Бир кун муддатда

2. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш.

Икки кун муддатда

3. Масъул вазирлик ва идораларга баҳолаш ўтказилиши ҳақида билдиришнома юбориш.

Баҳолаш ўтказилишидан 10 кун олдин

3-босқич

Ишчи гуруҳ

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлигини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш мақсадида режалаштирилаётган тадбир тўғрисидаги ахборотни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириш.

Белгиланган муддатларда

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлигини, зарур ҳолларда, жойига чиққан ҳолда таҳлил қилиш.

10 кун муддатда

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тузатишлар киритиш ёхуд ҳужжатни ёки унинг таркибий қисмини ўз кучини йўқотган деб топиш юзасидан асослантирилган таклифларни ўз ичига оладиган хулоса тайёрлаш.

Баҳолашдан кейин бир кун муддатда

4-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш якунлари бўйича хулосани пухта ишлаш.

1 кун муддатда

2. Хулосани тегишли материалларни илова қилган ҳолда кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун аппарат бошқарувчисига киритиш.

Ҳужжат ишлаб чиқилгандан сўнг дарҳол

3. Зарур ҳолларда тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

Кўрсатмага асосан

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари бўйича маълумотлар базасини юритиш.

Доимий

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот — ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Қонун лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) тайёрлаш.

2. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш.

4. Лойиҳага ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида

Лойиҳа тайёрланишига кўра

2-босқич

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

1. Лойиҳани биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.

2. Эътироз ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда — тегишли хатни тайёрлаш.

7 кун муддатда

3-босқич

Ишлаб чиқувчи

Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юбориш.

Вазирликлар ва идоралар билан келишилгандан сўнг

4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.

2. Ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра, лойиҳага виза қўйиш ва уни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш.

10 кун муддатда

5-босқич

Ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.

2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Лойиҳа келишилгандан сўнг дарҳол

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

1-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

Киритилган лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва уни лойиҳани пухта ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда — таркибий бўлинма) бериш.

Лойиҳа келиб тушганидан сўнг дарҳол

2-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани пухта ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.

2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан экспертлик ишлашини амалга ошириш.

3. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига риоя қилинмасдан киритилган тақдирда — лойиҳани белгиланган тартибда қайтариш.

Лойиҳа тушгандан кейин дарҳол

2 кунлик муддатдан кечикмай

3-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳа бўйича тегишли Бош вазир ўринбосарига ёки Бош вазир маслаҳатчисига ахборот бериш.

2. Лойиҳани молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказишни таъминлаш.

3. Якуний ишланган лойиҳани таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.

1 кун мобайнида

Лойиҳа молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказилгандан сўнг

4-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, унга виза қўйиш ёхуд эътироз ва таклифларни тақдим этиш.

2. Лойиҳани таркибий бўлинма билан биргаликда пухта ишлаш ва унга виза қўйиш.

3. Зарур ҳолларда мавжуд келишмовчиликлар бўйича хулоса тайёрлаш.

3 кун муддатда

 

5-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.

2. Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига ахборот бериш.

Ҳуқуқий экспертиза ўтказилгандан сўнг дарҳол

6-босқич

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани уни ишлаб чиқиш учун асос бўлган топшириқ қамраб олиниши, қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, таҳлилий материаллар тайёрланганлиги ҳамда манфаатдор идоралар ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаган ёки улар бартараф этилган тақдирда лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

7-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда — лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш, зарур ҳолларда, лойиҳага Бош вазир томонидан виза қўйиш.

4. Лойиҳани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш тўғрисидаги кузатув хатини имзолаш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

8-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Лойиҳани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига келишиш учун юборилган лойиҳаларнинг ҳисобини юритиш.

Лойиҳа келиб тушган кун дарҳол

Доимий

9-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш. Зарур ҳолларда лойиҳа бўйича Раҳбариятга ахборот бериш.

2. Вазирлар Маҳкамасига:

а) лойиҳа келишилганлиги тўғрисида;

б) эътироз ёки таклифлар мавжуд бўлганда — улар тўғрисида хат юбориш.

Белгиланган муддатларда

10-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Лойиҳани келишилгандан сўнг рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш.

2. Лойиҳани таркибий бўлинмага бериш.

Лойиҳа тушган кунда дарҳол

11-босқич

Таркибий бўлинма

1. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида кўриб чиқишига киритиш учун лойиҳани ва ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш.

2. Лойиҳа ва ҳужжатлар тўплами бўйича аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ахборот бериш.

3. Лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда — пухта ишлаш ва эътирозларни бартараф этишни, зарурат бўлганда ишлаб чиқувчи ва Юридик таъминлаш бошқармаси билан биргаликда, ташкил этиш.

3 кун мобайнида

12-босқич

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда ёки улар бартараф этилган тақдирда — лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

13-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани ва ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда — лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш ҳамда лойиҳани Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш масаласини келишиш.

4. Бош вазир розилик берган тақдирда — лойиҳани кўриб чиқиш тўғрисидаги масалани Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

14-босқич

Таркибий бўлинма

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги Ваколатли вакили

1. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси кун тартибига киритилган лойиҳа бўйича материалларни тарқатиш.

2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилиш учун лойиҳа бўйича зарур материалларни тайёрлаш.

1 кун муддатда

15-босқич

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати

Лойиҳани кўриб чиқиш ва унинг натижаси бўйича лойиҳани маъқуллаш ёхуд қўшимча равишда пухта ишлаб чиқиш учун қайтариш.

Ҳар ҳафта

(қоидага кўра, душанба куни)

16-босқич

Таркибий бўлинма

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили

1. Лойиҳа маъқулланган тақдирда — уни Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш учун тайёрлаш.

2. Лойиҳа бўйича материаллар юзасидан Бош вазирга ахборот бериш.

Қонун лойиҳаси Раёсат мажлисида маъқулланган кун

17-босқич

Аппарат бошқарувчиси

Лойиҳа бўйича материалларни имзолаш учун Бош вазирга киритиш.

Қонун лойиҳаси Раёсат мажлисида маъқулланган кун

18-босқич

Бош вазир

Лойиҳани Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш учун кузатув хатини имзолаш.

Қонун лойиҳаси Раёсат мажлисида маъқулланган кун

19-босқич

Таркибий бўлинма

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили

Лойиҳанинг:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, комиссиялари, фракцияларида ва мажлисида;

Олий Мажлис Сенатининг қўмиталари, комиссияларида ва ялпи мажлисида ҳимоя қилинишини таъминлаш.

Белгиланган муддатларда

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот — ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) тайёрлаш.

2. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш.

4. Лойиҳага ишлаб чиқувчининг раҳбари (истисно ҳолларда — биринчи ўринбосари) томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида

Лойиҳа тайёрланишига кўра

2-босқич

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

1. Лойиҳани биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.

2. Эътироз ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда — тегишли хатни тайёрлаш.

1 кун мобайнида

3-босқич

Ишлаб чиқувчи

Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юбориш.

Вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг

4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.

2. Ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра, лойиҳага виза қўйиш ва уни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш.

1 кун мобайнида

5-босқич

Ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.

2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Лойиҳа келишилгандан сўнг дарҳол

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

1-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

Киритилган лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва уни лойиҳани пухта ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда — таркибий бўлинма) бериш.

Лойиҳа келиб тушганидан сўнг дарҳол

2-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани пухта ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.

2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан экспертлик ишлашини амалга ошириш.

3. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига риоя қилинмасдан киритилган тақдирда — лойиҳани белгиланган тартибда қайтариш.

Лойиҳа келиб тушганидан сўнг дарҳол

2 кунлик муддатдан кечикмай

3-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳа бўйича тегишли Бош вазир ўринбосарига ёки Бош вазир маслаҳатчисига ахборот бериш.

2. Лойиҳани молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказишни таъминлаш.

3. Якуний ишланган лойиҳани таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.

1 кун мобайнида

Лойиҳа молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказилгандан сўнг

4-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, унга виза қўйиш ёхуд эътироз ва таклифларни тақдим этиш.

2. Лойиҳани таркибий бўлинма билан биргаликда пухта ишлаш ва унга виза қўйиш.

3. Зарур ҳолларда мавжуд келишмовчиликлар бўйича хулоса тайёрлаш.

3 кун муддатда

5-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.

2. Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига ахборот бериш.

Ҳуқуқий экспертиза ўтказилгандан сўнг дарҳол

6-босқич

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани уни ишлаб чиқиш учун асос бўлган топшириқ қамраб олиниши, қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, таҳлилий материаллар тайёрланганлиги ҳамда манфаатдор идоралар ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаган ёки улар бартараф этилган тақдирда лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

7-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда — лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш, зарур ҳолларда, лойиҳага Бош вазир томонидан виза қўйиш.

4. Лойиҳани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш тўғрисидаги кузатув хатини имзолаш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

8-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Лойиҳани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилган лойиҳаларнинг ҳисобини юритиш.

Лойиҳа келиб тушган кун дарҳол

Доимий

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1-босқич

Давлат органи ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжати лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) тайёрлаш.

2. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш.

4. Лойиҳага ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида

Лойиҳа тайёрланишига кўра

2-босқич

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.

2. Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.

3. Эътироз ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда — тегишли хатни тайёрлаш.

3 кун мобайнида


2 кун мобайнида

3-босқич

Ишлаб чиқувчи

Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юбориш.

Вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг

4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.

2. Ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра, лойиҳага виза қўйиш ва уни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш.

10 кун мобайнида

5-босқич

Ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.

2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Лойиҳа келишилгандан сўнг дарҳол

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

1-босқич

Умумий бўлим Биринчи бўлим

Киритилган лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва уни лойиҳани пухта ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда — таркибий бўлинма) бериш.

Лойиҳа тушгандан сўнг дарҳол

2-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани пухта ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.

2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан экспертлик ишлашини амалга ошириш.

3. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига риоя қилинмасдан киритилган тақдирда — лойиҳани белгиланган тартибда қайтариш.

Лойиҳа тушгандан сўнг дарҳол


2 кунлик муддатдан кечикмай

3-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳа бўйича тегишли Бош вазир ўринбосарига ёки Бош вазир маслаҳатчисига ахборот бериш.

2. Лойиҳани молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказишни таъминлаш.

3. Якуний ишланган лойиҳани таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.

1 кун мобайнида

Лойиҳа молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказилгандан сўнг

4-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, унга виза қўйиш ёхуд эътироз ва таклифларни тақдим этиш.

2. Лойиҳани таркибий бўлинма билан биргаликда пухта ишлаш ва унга виза қўйиш.

3. Зарурат ҳолларда мавжуд келишмовчиликлар бўйича хулоса тайёрлаш.

3 кун мобайнида

5-босқич

Таркибий бўлинмалар

1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.

2. Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига ахборот бериш.

Ҳуқуқий экспертизадан сўнг дарҳол

6-босқич

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани уни ишлаб чиқиш учун асос бўлган топшириқ қамраб олиниши, қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, таҳлилий материаллар тайёрланганлиги ҳамда манфаатдор идоралар ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаган ёки улар бартараф этилган тақдирда — лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

7-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда — лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш, зарур ҳолларда, лойиҳага Бош вазир томонидан виза қўйиш.

4. Лойиҳани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш тўғрисидаги кузатув хатини имзолаш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

8-босқич

Умумий бўлимБиринчи бўлим

1. Лойиҳани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилган лойиҳалар ҳисобини юритиш.

Лойиҳа келиб тушган кун дарҳол

Доимий

9-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш. Зарур ҳолларда лойиҳа бўйича Раҳбариятга ахборот бериш.

2. Вазирлар Маҳкамасига:

а) лойиҳа келишилганлиги тўғрисида;

б) эътироз ёки таклифлар мавжуд бўлганда — улар тўғрисида хат юбориш.

Белгиланган муддатларда

10-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш.

2. Лойиҳани таркибий бўлинмага бериш.

Лойиҳа тушгандан кейин дарҳол

11-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани ахборот бериш учун тайёрлаш.

2. Лойиҳа бўйича аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий масалалар бўйичаўринбосарига ахборот бериш.

3. Лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда — пухта ишлаш ва эътирозларни бартараф этишни, зарурат бўлганда ишлаб чиқувчи ва Юридик таъминлаш бошқармаси билан биргаликда, ташкил этиш.

1 кун мобайнида

12-босқич

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда ёки улар бартараф этилган тақдирда — лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

13-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда — лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш.

4. Лойиҳани Бош вазирга имзолаш учун киритиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

14-босқич

Бош вазир

Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатини имзолаш.

Лойиҳа киритилишига кўра

15-босқич

Таркибий бўлинма

Умумий бўлим, Биринчи бўлим

1. Имзоланган Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатини рўйхатдан ўтказиш.

2. Умумий бўлим муҳри билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатини давлат органлари ва бошқа ташкилотларга жўнатиш. Заруратга кўра Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатига унинг эълон қилинишини чеклайдиган гриф қўйиш.

3. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатини расмий манбаларда эълон қилиш, шу жумладан, имзоланган ҳужжатни Адлия вазирлигига юбориш.

Ҳужжат имзоланган кунда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилишига қуйидагилар тегишлидир:

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Айбли ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган мансабдор шахсга нисбатан хизмат текшируви ўтказиш муддати.

Ҳужжат лойиҳаси киритилгандан кейин 2 кун ичида

2-босқич

Аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари

Бош вазирнинг тегишли ўринбосарига, Бош вазирнинг маслаҳатчисига, аппарат бошқарувчисига мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш таклифини киритиш.

Хизмат суриштируви тугаллангандан кейин бир кун муддатда

3-босқич

Бош вазирнинг ўринбосарлари,
Бош вазирнинг маслаҳатчилари, аппарат бошқарувчиси

Бош вазирга мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритиш.

Таклифлар киритилгандан кейин бир кун муддатда

4-босқич

Бош вазир

1. Ўзбекистон Республикаси Президентига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритиш.

2. Бош вазир томонидан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилиниши.

Раҳбариятнинг хоҳишига кўра


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази