28.02.2019 йилдаги 179-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосарининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.
3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида назарда тутилган инвестициялар, ташқи иқтисодий фаолият соҳаси ва ташқи савдо йўналишларида бошқарув тизимини такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция сиёсати стратегияси, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга доир ташкилий-амалий тадбирларни мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони қоидаларига мувофиқ импорт қилинадиган маҳсулот ҳажмлари ва турларининг ҳар томонлама таҳлил этилишини ташкил қилиш, шу асосда импортни янада қисқартириш, импорт божхона божларини оптималлаштириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш, уларнинг иқтисодиётга кенг киритилиши учун шарт-шароитларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармони талабларига мувофиқ давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорига мувофиқ чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш технологияларини янада жорий қилиш, тайёр чарм-пойабзал, чарм-галантерея, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ҳамда жун буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари ва дирекцияларининг, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш масалаларида фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда самарадорлигини таҳлил қилиш, эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларига ташқи бозорларда талаб қилинган ва импортнинг ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ, биринчи навбатда, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда янги турдаги рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича иқтисодиёт реал сектори тармоқларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 декабрдаги ПФ-4069-сон қарорига мувофиқ, биринчи навбатда, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда янги турдаги рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобига ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ ҳудудий даражадаги ташкилотлар ва экспорт қилувчи ташкилотларни ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитлар билан таъминлаш, уларга экспорт фаолиятини амалга ошириш ҳамда хорижий шериклар билан узоқ муддатли барқарор савдо алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарорига мувофиқ янги узилган ва қайта ишланган маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқаришни таъминлаш, янги савдо бозорларини топиш ҳамда ўзлаштириш, республикада халқаро мева-сабзавот ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тузиладиган шартномалар доирасида уларни етказиб бериш ҳажмлари ва географиясини мониторинг қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ республикада ва хорижда халқаро стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштириш тизимларини жорий қилиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотни рўйхатга олиш боғлиқ харажатларни қоплаш учун экспорт қилувчи корхоналарга мақсадли молиявий кўмаклашиш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва бошқа кўп томонлама иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш, шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари талабларига мувофиқ мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
ўзига юкланган, ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва мутасаддилик қилинадиган, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига изчил риоя этишнинг таъминланиши учун жавоб беради.
12. Бош вазир ўринбосарининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари асосида ташкил этилади.
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида назарда тутилган йўналишларда инвестициялар, ташқи иқтисодий фаолият ва ташқи савдо соҳаларидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция сиёсати стратегияси, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони қоидаларига мувофиқ импорт қилинадиган маҳсулот ҳажмлари ва турлари ҳар томонлама таҳлил этилишини ташкил қилиш, шу асосда импортни янада қисқартириш, импорт божхона божларини оптималлаштириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш, уларнинг иқтисодиётга кенг киритилиши учун шарт-шароитларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармони талабларига мувофиқ давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорига мувофиқ чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш технологияларини янада жорий қилиш, тайёр чарм-пойабзал, чарм-галантерея, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ҳамда жун буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари ва дирекцияларининг, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш масалаларида фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда самарадорлигини таҳлил қилиш, эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларига ташқи бозорларда талаб қилинган ва импортнинг ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ биринчи навбатда, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардош янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича иқтисодиёт реал сектори тармоқларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ биринчи навбатда, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардош янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий бўйсунувдаги корхоналарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ ҳудудий даражадаги ташкилотлар ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитлар билан таъминлаш, уларга экспорт фаолиятини амалга ошириш ҳамда хорижий шериклар билан узоқ муддатли барқарор савдо алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарорига мувофиқ янги узилган ва қайта ишланган маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқаришни таъминлаш, янги савдо бозорларини топиш ҳамда ўзлаштириш, республикада халқаро мева-сабзавот ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тузиладиган шартномалар доирасида уларни етказиб бериш ҳажмлари ва географиясини мониторинг қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ республикада ва хорижда халқаро стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштириш тизимларини жорий қилиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотни рўйхатга олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун экспорт қилувчи корхоналарга мақсадли молиявий кўмаклашиш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши учун зарур материаллар ва ҳужжатлар пакетини тайёрлаш, шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари талабларига мувофиқ мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқликда давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудири, унинг ўринбосарлари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.