Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мувофиқлаштирилган ва келишилган фаолиятини таъминлаш мамлакатимизни ривожлантиришнинг бугунги босқичида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш шароитларида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу билан бирга, давлат органлари айрим раҳбарлари томонидан бошқарувга оид қарорлар қабул қилишда масъулиятни зиммасига олмаслик ёки ваколат доирасидан ташқарига чиқувчи, кўпинча амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига зид қарорлар қабул қилиш ҳолатларининг сақланиб қолиши кўзланган ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилмоқда.
Юзага келган ҳолат ишониб топширилган соҳада аниқ натижаларга эришиш учун вазифалар, ваколатлар ва жавобгарликни аниқ белгилаш, бошқарувга оид қарорларни қабул қилишда давлат органларининг тўлиқ мустақиллигини таъминлаш, шунингдек, юқори турувчи тузилмаларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига асоссиз аралашувига чек қўйиш заруратини тақозо этади.
Ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва барқарорлигини, давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий ҳамда суд-ҳуқуқ соҳаларини ислоҳ қилиш бўйича қонун ҳужжатлари нормаларининг бир хил қўлланилишини таъминлаш, эксперт-ҳуқуқий таъминлашнинг таъсирчан механизмларини яратиш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши учун барча даражадаги раҳбарларнинг ҳаракатларини бирлаштириш ва шахсий масъулиятини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари (кейинги ўринларда маслаҳатчининг бўлинмалари деб юритилади) асосий вазифалари этиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳаракатларини бирлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий масалалар бўйича фаолиятини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги конституциявий ваколатларини амалга оширишга кўмаклашиш;
Парламент, сиёсий партиялар, сайлов комиссиялари, давлат ҳокимияти маҳаллий вакиллик органлари билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш;
давлат бошқаруви тизимининг самарали фаолият юритишига, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишига, қонунларнинг сўзсиз ижро этилишига тўсқинлик қилувчи, шунингдек, расмиятчилик, сансалорлик ҳамда коррупция кўринишлари учун шарт-шароит яратувчи тизимли муаммолар ва камчиликларни, ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш;
давлат бошқаруви тизимини, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини ислоҳ қилиш бўйича илғор хорижий тажрибани комплекс таҳлил қилиш ҳамда уни татбиқ этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, судлар фаолиятида ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва барқарорлигини, бир хил ва тўғри ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини ислоҳ қилиш бўйича қарорларининг ижроси устидан тизимли мониторинг ҳамда назоратни амалга ошириш;
Ҳукуматнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш, унинг ижро этувчи аппаратини оптималлаштириш, вазирликларнинг ишониб топширилган соҳалар учун масъуллигини кучайтириш, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида ваколатлар ва жавобгарлик соҳаларини аниқ белгилаб бериш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, ҳудудларда ислоҳотлар стратегиясини амалга ошириш борасидаги жавобгарлиги ва мустақиллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, унинг фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашдаги ролини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
адлия, прокуратура ва ички ишлар органларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш, улар фаолиятини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш;
судлар, адлия, прокуратура ва ички ишлар органларида кадрларга оид давлат сиёсати олиб борилишини таъминлаш, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентини мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати тўғрисида хабардор қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги, сиёсий бошпана бериш, шунингдек, амнистия актини қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этиш масалалари бўйича конституциявий ваколатлари амалга оширишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан статистик, таҳлилий ва бошқа маълумотларни, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини ислоҳ қилиш бўйича қарорлари ижросига оид маълумотларни сўраб олиш;
давлат бошқаруви тизимининг самарали фаолият юритишига, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш, тизимли камчиликларни бартараф этиш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ёки бошқа ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда амалдагиларини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрилиши мажбурий бўлган таклифлар киритиш;
республика давлат бошқаруви органлари ва ҳокимларнинг қонун ҳужжатларига, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига номувофиқ бўлган, жумладан индивидуал имтиёз ва преференциялар беришни назарда тутувчи ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ҳамда бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда оптималлаштириш, расмиятчилик, сансалорлик, сарф-харажатлар ва коррупция кўринишларининг кўпайишига олиб келувчи ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг ижро этилмаганлиги ҳолатлари бўйича материалларни айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун давлат органларига, жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киритиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
умуммажбурий кўрсатмалар, жумладан индивидуал имтиёз ва преференциялар беришни назарда тутувчи кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳукумат ва идоравий баённома қарорлари, ёзма топшириқларни қабул қилишга йўл қўйилмайди;
ҳукумат баённома қарорлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши ва улар имзоланганидан кейин ҳисобга олиниши шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Давлат органларининг эксперт-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3628-сон қарорига мувофиқ давлат органларида ташкил этиладиган доимий фаолият юритувчи эксперт-таҳлил гуруҳларининг ишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш Маслаҳатчининг бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сонли Фармони таҳририда)
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти бўшатилаётган 35 нафар штат бирлиги, Институт томонидан амалга оширилаётган ва мувофиқлаштирилаётган лойиҳалар, шунингдек, Институт балансида бўлган мол-мулк ва бошқа товар-моддий қимматликлар Хизматга ўтказилган ҳолда тугатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки, Маслаҳатчининг бўлинмалари зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги идоралар:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сонли Фармони таҳририда)
тегишли соҳалардаги аҳволни биргаликда ўрганиш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш;
ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилишнинг долзарб йўналишлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни ташаббус қилиш ва уларни ишлаб чиқиш;
ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибасини ҳамкорликда ўрганишни, тегишли соҳаларда хорижий (халқаро) ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига илғор хорижий тажрибани киритиш ҳамда ташкилотларнинг тавсияларини амалда рўёбга чиқариш бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этиш;
етакчи мутахассис (консультант)ларни, жумладан хорижий мутахассис (консультант)ларни ҳамкорликдаги ишларга жалб этиш орқали;
жойлардаги аҳволни танқидий ўрганишни, қабул қилинаётган қарорларнинг самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммолар ва камчиликларни аниқлашни ташкил этиш, шунингдек, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;
қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг айниқса, жойларда сўзсиз ижро этилишини ва ушбу ҳужжатлар амалга оширилишининг сифати, муддати ҳамда самарадорлиги устидан таъсирчан назоратни ташкил қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали яқиндан ҳамкорлик қилади.
бир ҳафта муддатда Хизматнинг тузилмаси, унинг Низоми ва штат жадвали тасдиқланишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси, шунингдек, Хизматнинг масъул ходимлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар;
Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ҳукуматнинг сифат жиҳатидан янги, замонавий ва самарали фаолият юритувчи тизимини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасининг, жумладан унинг ижро этувчи аппаратини оптималлаштириш, вазирликлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ишониб топширилган соҳалар учун масъуллиги ва мустақиллигини кучайтириш, шунингдек, қарорлар қабул қилишда ваколатлар ҳамда мутасадди бўлган соҳаларни аниқ белгилаб беришни назарда тутган ҳолда, киритилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари иштирокида катта маблағ ва ресурсларни жалб қиладиган, асоссиз ҳамда самараси паст йиғилишлар ва мажлислар ўтказишга йўл қўймаслик тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.
10. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги ПФ-4974-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонида:
6-банднинг учинчи хатбошисидаги «Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати» сўзлари «Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳаракатларини бирлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий масалалар бўйича фаолиятини таъминлайди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги конституциявий ваколатларини амалга оширишга кўмаклашади;
Парламент, сиёсий партиялар, сайлов комиссиялари, давлат ҳокимияти маҳаллий вакиллик органлари билан самарали ҳамкорликни ташкил этади;
давлат бошқаруви тизимининг самарали фаолият юритишига, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишига, қонунларнинг сўзсиз ижро этилишига тўсқинлик қилувчи, шунингдек, расмиятчилик, сансалорлик ҳамда коррупция кўринишлари учун шарт-шароит яратувчи тизимли муаммолар ва камчиликларни, ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлайди;
давлат бошқаруви тизимини, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини ислоҳ қилиш бўйича илғор хорижий тажрибани комплекс таҳлил қилади ҳамда уни татбиқ этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, судлар фаолиятида ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва барқарорлигини, бир хил ва тўғри ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини ислоҳ қилиш бўйича қарорларининг ижроси устидан тизимли мониторинг ҳамда назоратни амалга оширади;
Ҳукуматнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш, унинг ижро этувчи аппаратини оптималлаштириш, вазирликларнинг ишониб топширилган соҳалар учун масъуллигини кучайтириш, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида ваколатлар ва жавобгарлик соҳаларини аниқ белгилаб бериш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини таҳлил қилади, уларнинг жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, ҳудудларда ислоҳотлар стратегиясини амалга ошириш борасидаги жавобгарлиги ва мустақиллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, унинг фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашдаги ролини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
адлия, прокуратура ва ички ишлар органларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш борасидаги фаолиятини такомиллаштиради ва мувофиқлаштиради, улар фаолиятини тизимли таҳлил ва мониторинг қилади;
судлар, адлия, прокуратура ва ички ишлар органларида кадрларга оид давлат сиёсати олиб борилишини таъминлайди, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президентини мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати тўғрисида хабардор қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги, сиёсий бошпана бериш, шунингдек, амнистия актини қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этиш масалалари бўйича конституциявий ваколатлари амалга оширилишини таъминлайди»;
«Ёрдамчи ходимлар Девоннинг Ишлар бошқарувчиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ахборот-ресурс маркази ходимлари ҳамда Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизматининг ёрдамчи ходимлари мазкур Хизмат раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади»;
3) 2-илованинг «Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати» блоки «Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати» блоки билан алмаштирилсин;
«Масъул Хизмат» графасининг 6 — 8 ва 14-бандларидаги «Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати» сўзлари «Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентида:
а) 13-банднинг учинчи хатбошисидаги «Сиёсий-ҳуқуқий масалалар» сўзлари «Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«18. Девонга келиб тушган қонун Девоннинг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизматига юборилади.
Девоннинг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати қонун билан тартибга солинадиган масалаларнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда, уни эксперт жиҳатдан ўрганиб чиқиш ёки Хизмат ҳузуридаги Маслаҳат кенгаши муҳокамасига киритиши мумкин.
19. Девоннинг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати қонуннинг ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди. Ҳуқуқий экспертиза натижасида қонунни имзолаш мумкинлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг эътирозлари билан қайтариш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрланади.
Девоннинг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати Қонунни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади»;
«Девоннинг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизматига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда эълон қилиниши, шунингдек уларнинг тизимлаштирилган ҳисоби юритилишини ташкил этиш учун»;
г) 23-банднинг биринчи хатбошисидаги «Сиёсий-ҳуқуқий масалалар» сўзлари «Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизматига норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, парламентаризм, сайлов ва сиёсий тизим, давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини ислоҳ қилиш, судлар, адлия, прокуратура ва ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек фуқаролик, сиёсий бошпана бериш, амнистия ва афв этиш масалалари бўйича»;
е) 52 ва 53-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «Сиёсий-ҳуқуқий масалалар» сўзлари «Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«56. Лойиҳа ҳуқуқий экспертизадан ўтқазилгандан кейин Девоннинг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати раҳбари томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига киритилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ваколатига киритилган масалаларга оид ҳужжатлари бундан мустасно»;
и) 58-банддаги «кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига киритади» сўзлари «уларни кўриб чиқиш учун Девоннинг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизматига киритади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ваколатига киритилган масалаларга оид ҳужжатлари бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизматига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда эълон қилишни ташкил этиш (зарурат бўлганда), шунингдек уларнинг тизимли ҳисобини юритиш учун»;
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати лойиҳа имзолангандан кейинги кундан кечиктирмай уни қуйидагиларга юборилишини таъминлайди»;
иккинчи хатбошидаги «Сиёсий-ҳуқуқий масалалар» сўзлари «Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«66. Девоннинг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг электрон шаклларини, шунингдек уларга ахборот-таҳлил материалларни ҳужжатни ижрочилар ва аҳолига етказиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш учун;
тегишли ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг электрон шаклларини расмий эълон қилиш учун (зарурат бўлган тақдирда);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизматига - Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг электрон шаклларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-ресурсларида эълон қилиш учун (зарурат бўлган тақдирда) юборади";
н) 69-банднинг биринчи хатбошисидаги «Девоннинг фармонни имзолашга киритган таркибий тузилмаси томонидан Девоннинг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати билан биргаликда» сўзлари «Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
о) 118 ва 123-бандлардаги «Сиёсий-ҳуқуқий масалалар» сўзлари «Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
п) Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзоланиш ва эълон қилиш тартиби схемаси (1-илова) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
р) 2-иловада (Ўзбекистон Республикасининг Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ва фармойишини тарқатиш реестри):
3-банддаги «Сиёсий-ҳуқуқий масалалар» сўзлари «Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
с) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш, имзолаш ва эълон қилиш схемаси (4-илова) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3628-сон «Давлат органларининг эксперт-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 8-бандидаги «Сиёсий-ҳуқуқий масалалар» сўзлари «Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
LexUZ шарҳи