Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг мажбуриятлари

3-боб. ФМни шахсий кабинет орқали рўйхатдан ўтказиш.

4-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Фискал модулни олиш, рўйхатдан ўтказиш, ўрнатиш ва ундан фойдаланиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида узатишни таъминловчи онлайн назорат-касса машиналарида фойдаланиладиган фискал модулга қўйиладиган техник талаблар

1-боб. Умумий тушунчалар

2-боб. Фискал модулнинг физик параметрлари.

3-боб. Фискал модул дастурий таъминотига қўйиладиган функционал талаблар

4-боб. Фискал модулни ишга тушириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3300-сон ҳамда «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатишни таъминловчи назорат-касса машиналарини қўллашни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 апрелдаги ПҚ-3673-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда тажриба лойиҳаси деб аталади) ишга тушириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;
Тадбиркорлик субъекти Вақтинчалик низомнинг 2-иловасига мувофиқ ФМни рўйхатга олиш аризасини тўлдиради ва шахсий кабинети орқали юборади.
13. Тадбиркорлик субъекти мазкур Вақтинчалик низомнинг 4 ва 5-бандларидаги хизматларни ўз вақтида кўрсатмаслик ёки масъул мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Фискал модулни рўйхатдан ўтказиш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали белгиланган шакл бўйича аризани юбориш.

Мурожаатчининг хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Тадбиркорлик субъектига шахсий кабинети орқали фискал модулни рўйхатдан ўтганлиги ҳақида белгиланган шаклдаги хабарномани юбориш.

Бир иш куни ичида

3-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органларидан фискал модулни бепул олиш.

Беш иш куни ичида

4-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Фискал модулни электрон ҳисоблаш машиналарига, бошқа қурилмаларга ўрнатиш ва ФМОга боғланишни созлаш (зарурат бўлганда, ФМОнинг техник кўмаги билан)

Уч иш куни ичида

5-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Фискал маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига юборишни таъминлаш.

Доимо

(тажриба лойиҳасини амалга ошириш даврида)

________________________ ДСИ бошлиғига
_____________________________________
(Тадбиркорлик субъектининг номи)
_____________________________томонидан

(тадбиркорлик субъекти
раҳбари, Ф.И.О.)

Фискал модулни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида
АРИЗА

__________-сон

___________________ санадаги

Онлайн назорат-касса машинаси таркибида келгусида фойдаланиш учун қуйидаги маълумотлар асосида фискал модулни рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман:

Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:

Тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги маълумотлар:

Тадбиркорлик субъектининг номи:
СТИР:
Асосий ҳисоб рақами очилган банк МФОси:
Тадбиркорлик субъектининг раҳбари Ф.И.О.:
Онлайн назорат-касса машинаси ўрнатилган объектнинг тури:

_______________________________________________
_______________________________________________
_______________________________________________
_______________________________________________

_______________________________________________

Онлайн назорат-касса машинаси ўрнатилган жой ҳақидаги маълумотлар:

Вилоят (шаҳар):
Туман:
Кўча:
Уй:
Хонадон:
Ўрнатилган жой:
Савдо комплекси /бозор:
Савдо шахобчасининг номи /хизматлар кўрсатиш шахобчаси:
Фаолият йўналиши:
Фаолият тури:

_______________________________________________
_______________________________________________
_______________________________________________
_______________________________________________
_______________________________________________
_______________________________________________
_______________________________________________

_______________________________________________
_______________________________________________
_______________________________________________

Хизмат кўрсатувчи банк билан нақд пул тушумларини инкассация қилиш шартномаси ҳақидаги ёки хизмат кўрсатувчи банкда ҳисобварақ мавжудлиги ҳамда шартномаси ҳақидаги маълумотлар:

Рақами:
Сана:
Банк МФОси:
_______________________________________________
_______________________________________________
_______________________________________________

Фискал модул ҳақидаги маълумотлар:

Фискал модулнинг ID рақами:
_______________________________________________
Аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайман

___________________________
(Ф.И.О.)

________
(имзо)

Буйруқ

Изоҳ

REQUEST CARD ACTIVATE

Бу буйруқ фискал модулни фаоллаштиришнинг биринчи босқичи бўлиб, криптограммалар ҳосил қилишни назарда тутади. Мазкур криптограмма назорат-касса машинасига (НКМга) узатилиши, у эса, ўз навбатида, ФМО ахборот тизимига юбориши лозим.

ACTIVATE CARD

Фискал модулни фаоллаштиришнинг иккинчи босқичи НКМга ФМО ахборот тизимидан жавоб олиш ва уни ACTIVATE CARD буйруғи параметрларидан бири сифатида фойдаланиш учун фискал модул апплетига узатиш. Буйруқ бажарилиши натижасида сервердан олинган калитлар ва фискал модулда сақланган калитлар солиштирилади ҳамда бир-бирига мос келган тақдирда фискал модул фаол ҳолатга ўтади.

DEACTIVATE CARD

Ушбу буйруқ фискал модулни бекор қилишда фойдаланилади. Бекор қилиш жараёни қатор чекловларга эга, улардан бири апплетда сақланадиган барча мажбурий жўнатма ва ФМОга юборилмаган «Z-ҳисобот»лар ҳисобланади.

GET MODULE INFO

Буйруқ сўров амалга оширилганда барча ўзгарувчилар ҳолатини қайтаради.

GET BATCН

Буйруқ аниқ бир «Z-ҳисобот» мазмунини қайтаради.

REGISTER

TRANSACTION

НКМ қурилмасининг дастурий таъминоти умумий нархни олади. Мазкур параметр ўзгарувчан бўлиб, солиқ қонунчилиги талабларига боғлиқ.

НКМ фискал модулда REGISTER TRANSACTION функциясини чақиради ва қуйидагиларни узатади: ўтказма тури, суммаси ва санаси/вақти. Фискал модул ўтказма муваффақиятли ўтган тақдирда қуйидагиларни қайтаради: ўзининг (модулнинг) уникал рақами, ўтказманинг ошувчи уникал рақами (фискал модул ҳолати ўзгаришига олиб келадиган ихтиёрий ўтказмада рақам ошиб боради), мазкур ўтказма турининг ошиб борувчи рақами, ўтказма ўтадиган «Z-ҳисобот» рақами, бошқа қўшимча ахборотлар
ва рақамли имзо.

Солиқ тўловчининг хўжаликни бошқариш шаклига кўра, рўйхат тузилмаси имкониятлари ва параметрлар заруриятидан келиб чиқиб амалга оширилиши керак.

GEТ LAST

TRANSACTION

Буйруқ ФМО ахборот тизимида охирги рўйхатга олинган ўтказма маълумотларини қайтаради.

Ушбу буйруқдан техник сабабларга кўра ўтказма муваффақиятли амалга ошганлиги ҳақидаги жавоб бўлмаган тақдирда фойдаланилади.

CLOSE BATCН

Буйруқ фискал модул апплетида «Z-ҳисобот» ёпилишини таъминлайди.

«Z-ҳисобот» ёпилиши вақтида фискал модулга тегишли давр мобайнида амалга оширилган барча амаллар ҳақидаги маълумотлар ёзилади. Ахборотлар рақамли имзо билан тасдиқланади.

GET BATCН

Қўмитага кейинги жўнатмалар учун фискал модул апплетида «Z-ҳисобот» маълумотларини тасдиқланган калит билан олиш учун НКМга жўнатиладиган буйруқ.

BATCН REGISTERED

ФМОга «Z-ҳисобот» жўнатилгандан сўнг НКМга рўйхатга олинганлик ҳақидаги хабар қайтарилади. Бу хабар кўриб чиқилаётган буйруқ параметри сифатида «Z-ҳисобот» муваффақиятли рўйхатга олинганлигини текшириш учун НКМдан фискал модул апплетига узатилади. Фискал модул рақамли имзонинг ҳақиқийлигини текширишни таъминлайди, натижада марказий хавфсизлик модулида муваффақиятли юборилганликни қайд этади, бу ҳисоботни ўз хотирасидан ўчиради ва юборилмаган ҳисоботларнинг сонини камайтиради.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази