29.09.2017 йилдаги ПҚ-3300-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пулга товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда фискал хотирали назорат-касса машиналар қўлланишини янада такомиллаштириш, шунингдек, аҳоли билан пулли ҳисоб-китоб қилишни тезкор ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5116-сонли Фармонига мувофиқ Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида давлат солиқ хизмати органларига ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотларнинг онлайн режимида узатилишини таъминлайдиган назорат-касса машиналарини кўллаш орқали нақд пул ва нақд пулсиз шаклдаги тушумлар, шу жумладан, электрон тўловлар устидан автоматлаштирилган назорат тизими жорий этилиши, республикамизнинг қолган ҳудудларида мазкур тизим босқичма-босқич киритилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг аҳоли билан нақд пулда амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб бориш функциясига эга бўлган назорат-касса машиналарининг (кейинги ўринларда — онлайн НКМ) замонавий моделларини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар ҳажмини аниқлаш учун 2018 йилнинг 1 январидан 30 мартигача Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида 500 дан 1000 гача бўлган онлайн НКМлар тажриба синови тариқасида амалиётга жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида барча юридик шахслар товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда аҳоли билан нақд пулдаги ҳисоб-китобларни мажбурий тарзда онлайн НКМ ёрдамида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча юридик ва жисмоний шахслар товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда аҳоли билан нақд пулдаги ҳисоб-китобларни мажбурий тарзда фақат онлайн НКМни қўллаган ҳолда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг мазкур банди қоидалари қонунчиликка мувофиқ фаолиятининг ўзига хос хусусияти сабабли назорат-касса машиналарини кўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифадаги юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, телекоммуникация тармоқлари билан қамраб олинмаган олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган юридик ва жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар томонидан ушбу бандда белгиланган муддатлар тугагандан кейин онлайн НКМларни қўлламасдан товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш назорат-касса машинасини қўллаш тартибини бузиш деб қаралади ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари 2018 йилнинг 1 майидан юридик ва жисмоний шахсларга тегишли онлайн НКМларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқарилишини, шу жумладан, жаҳон информацион Интернет тармоғи орқали масофадан хизмат кўрсатиш имкониятларидан фойдаланган холда, ўзлари фаолият юритаётган шаҳар ва туманларда амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Х. Шерматов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси (Б.Р. Парпиев) ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда телекоммуникация тармоқлари билан қамраб олинмаган олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари рўйхатини тасдиқласин ҳамда ҳар йили янгилаб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация тармоқлари билан қамраб олинмаган олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари рўйхатини ҳар календарь йилнинг 25 декабрига кадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Онлайн НКМдан келиб тушадиган фискал маълумотларни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, жойлаш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига сўровга мувофиқ узатиш фискал маълумотлар оператори томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (Б.Р. Парпиев) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Х. Шерматов) ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда фискал маълумотлар операторининг фаолиятини тартибга соладиган Низомни тасдиқласин ва фискал маълумотлар оператори функциясини бажарадиган юридик шахсни аниқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси (Ф.Х. Бокиев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Х. Шерматов), Давлат солиқ қўмитаси (Б.Р. Парпиев) ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017 йилнинг 1 ноябригача кейинчалик чекларнинг ҳақиқийлигини аниқлашда фойдаланиладиган уникал кодли чек берадиган онлайн НКМга қўйиладиган ягона техник талабларни белгилайдиган давлат стандартини ишлаб чиқсин ва қонунчиликда белгиланган тартибда экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун «Ўзстандарт» агентлигига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
онлайн НКМга қўйиладиган ягона техник талаблар конфигурацияси маълумотларининг очиқлигини таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манфаатдор шахсларни жалб қилган ҳолда, 2017 йилнинг 1 декабригача республикада онлайн НКМ ва (ёки) НКМ таркибида ишлаш учун мўлжалланган маълумотларни онлайн режимида давлат солиқ хизмати органларига узатиш функциясига эга бўлган махсус қурилмаларни кенг ишлаб чиқарилишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларга онлайн НКМни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Х. Шерматов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) телекоммуникация тармоқлари, шу жумладан, мобиль алоқа операторлари ва провайдерларига пуллик ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига узлуксиз узатиш хизматлари тақдим этишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) базавий станциялар, жумладан, СDМА-450 технологияларини қўллаган ҳолда станциялар сонини кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқлар билан, айниқса, олис ва бориш кийин бўлган аҳоли пунктларини қамраб олиш зоналарини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
онлайн НКМдан фойдаланишда махсус тариф режаларини ишлаб чиқиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (Б.Р. Парпиев) Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Л.Х. Тангриев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида мазкур қарорнинг мақсади, моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш бўйича тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (Б.Р. Парпиев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва идоралар қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Бош вазир ўринбосари Д.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3300-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 07/17/3300/0039-сон)