«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 27 сентябрдаги 3, 9, 20, 24, 15914, 01-02/12-18-сон қарори (рўйхат рақами 2269, 2011 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 11 декабрдаги 38, 79, 56, 9, 14, 01-02/12-52-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига» деган сўзлар «Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги билан келишилган.