12.12.2018 йилдаги ПҚ-4061-сон
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши томонидан 1-иловага мувофиқ таълим муассасалари ва автодромларни уларнинг асосий воситалари, ўқув ва моддий-техник базаси билан биргаликда мулк қилиб давлатга беғараз бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)

Т/р

Номи

Юридик манзили

1.

Нукус автомобиль мактаби

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси, 171-уй

2.

Автодром

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Ўроқ-болға қўрғони

3.

Андижон бирлашган техника мактаби

Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Тинчлик кўчаси, 9-уй

4.

Автодром

Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, «Хидиршо» МФЙ

5.

Бухоро автомобиль мактаби

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, А. Яссавий кўчаси, 5-уй

6.

Автодром

Бухоро вилояти, Вобкент тумани, Харгуш мавзеси

7.

Гулистон автомобиль мактаби

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Строитель кўчаси, 5-уй

8.

Автодром

Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, «Ишонч» сув хўжалиги уюшмаси

9.

Жиззах автомобиль мактаби

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Халқлар дўстлиги кўчаси, 10-уй

10.

Автодром

Жиззах вилояти, Ш. Рашидов тумани, «Гандумтош» МФЙ

11.

Жомбой автомобиль мактаби

Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, А. Қурбонов кўчаси, 3-уй

12.

Қарши автомобиль мактаби

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Жайхун кўчаси, 2-уй

13.

Автодром

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, «Отчопар» МФЙ

14.

Наманган автомобиль мактаби

Наманган вилояти, Наманган шаҳри, И. Бухорий кўчаси, 1-уй

15.

Навоий автомобиль мактаби

Навоий вилояти, Навоий шаҳри, С. Айний кўчаси, 63-уй

16.

Автодром

Навоий вилояти, Кармана тумани, «Карнаб» пости

17.

Термиз автомобиль мактаби

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ойтумор кўчаси, 4-уй

18.

Автодром

Сурхондарё вилояти, Термиз тумани, «Лимонзор» сув хўжалиги уюшмаси

19.

Урганч бирлашган техника мактаби

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси, 47-уй

20.

Автодром

Хоразм вилояти, Урганч тумани, Чалиш қўрғони

21.

Фарғона бирлашган техника мактаби

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Ёшлик кўчаси, 18-«Б» уй

22.

Автодром

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Аэропорт кўчаси, 13-уй

23.

Янгийўл автомобиль мактаби

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Самарқанд кўчаси, 47-уй

24.

Автодром

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Қўшёғоч қўрғони

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддатлари

Ижро учун масъуллар

I. Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш Марказлари фаолиятини ташкил этиш

1.

Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлашнинг янги тартибини жорий этишни назарда тутадиган «Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қонун

2019 йил
1 февралга қадар

Мудофаа вазирлиги (А. Азизов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

2.

Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартиби, муддатлари ва молиялаштириш механизмларини мувофиқлаштирувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2019 йил
1 февралга қадар

Мудофаа вазирлиги (А. Азизов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

3.

Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш Марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) фаолиятини ташкил этиш ва бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгашининг (кейинги ўринларда — «Ватанпарвар» МКТ) давлат тасарруфига ўтказиладиган мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш ва рўйхатини тузиш;

мол-мулкларни оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига топшириш;

Марказлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;

Марказларни зарур ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари билан жиҳозлаш;

Марказларни юқори малакали, топширилган вазифаларни етарли даражада бажара оладиган кадрлар билан тўлдириш;

Марказлар фаолияти самарадорлигини белгиловчи мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, шунингдек, мақсадли кўрсаткичларга эришиш устидан мунтазам мониторингни амалга ошириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил
1 февралга қадар

Мудофаа вазирлиги (А. Азизов),

Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Ёшларни маънавий-маърифий ва ҳарбий-ватанпарлик руҳида тарбиялаш бўйича фаолиятни такомиллаштириш

4.

«Ватанпарвар» МКТ фаолияти самарадорлигини:

баҳолашнинг ягона мезонлари, кўрсаткичларини аниқ ва тезкор қайд этиш тизими, сифат стандартларини шакллантириш;

ёшларни маънавий-маърифий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича дастурларни амалга оширадиган қуйи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш орқали янада ошириш.

«Ватанпарвар» МКТ Марказий кенгаши қарори

2019 йил
1 февралга қадар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган спорт ва бошқа тадбирлар, фестиваль ва кўрик-танловларни ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

Мудофаа вазирлиги (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Маданият вазирлиги
(Б. Сайфуллаев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

6.

Қуйидагиларни ўз ичига олувчи ёшларни маънавий-маърифий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг замонавий усулларидан кенг фойдаланиш:

веб-технологиялар қўллаш кўламини кенгайтириш, «Ватанпарвар» МКТ фаолиятини Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш;

эфирнинг қулай вақтларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, Ватанга муҳаббат, меҳнатга бўлган масъулиятни ҳамда ҳарбий хизматга ҳурматни оширишга қаратилган теле ва видеороликлар, кинофильмлар намойишини ташкил этиш.

Ташкилий-маърифий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси(А. Ходжаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
(А. Кўчимов),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),
Мудофаа вазирлиги (А. Азизов),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

III. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари ҳамда оммавий техник касблар ходимларини тайёрлаш ва малакасини оширишни янада такомиллаштириш

7.

«Ватанпарвар» МКТ ўқув муассасаларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари ҳамда оммавий техник касб ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўқув дастурлари

2019 йил
1 июнга қадар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Аҳолининг кенг қатламлари орасида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш ва тадбирлар ўтказиш.

Ташкилий-маърифий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов), Ички ишлар вазирлиги(П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

«Ватанпарвар» МКТ ўқув муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

ўқув жараёнига инновацион технологиялар ва услубларни татбиқ этиш, замонавий ўқув-моддий базани яратиш;

Чора-тадбирлар дастури

Ишлаб чиқиш —

2019 йил
1 февралга қадар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов), Мудофаа вазирлиги (А. Азизов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

ўқув жараёнини режалаштириш автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий қилиш;

анимацион электрон ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ҳамда бутун ўқув жараёнини қамраб олувчи видеоконтентни шакллантириш;

ўқув муассасаларини автомототранспорт воситаларини бошқариш кўникмаларини янада сифатли ўзлаштиришга ёрдам берувчи замонавий электрон автотренажерлар билан жиҳозлаш;

ўқишга бўлган жозибадорликни ошириш, тақдим этилаётган хизматларнинг очиқлиги, оммабоплиги, асосланганлигини таъминловчи механизмларни татбиқ этиш.

Амалга ошириш —

2019 — 2021 йиллар давомида

10.

Корхона, муассаса ва ташкилотлар кадрлар хизматлари, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш Марказлари билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиш орқали «Ватанпарвар» МКТ ўқув муассасаларида тайёрланадиган меҳнат бозоридаги юқори талаб этилаётган мутахассисликлар рўйхатини янада кенгайтириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги(Ш. Кудбиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

«Ватанпарвар» МКТ ўқув муассасаларининг педагог кадрларини ўқув дастурлари ҳамда турли педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича қўлланмаларни ўз ичига олган технологик хариталар билан таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил
1 апрелга қадар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги(Ш. Садиков.), манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув қўлланмани (жумладан электрон кўринишда) ишлаб чиқиш.

Ўқув қўлланма

2019 йил
1 апрелга қадар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),

Мудофаа вазирлиги (А. Азизов),

Ички ишлар вазирлиги(П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

«Ватанпарвар» МКТнинг техник мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасалари билан ўзаро илмий-тадқиқот ва конструктор ишланмаларини олиб бориш масалалари бўйича яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Маджидов), Фанлар Академияси(Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги(И.Абдурахмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

1.

Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва спорт федерациялари (ассоциациялари) ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича меморандумлар тузиш.

Меморандумлар

2019 йил

1 майга қадар

Жисмоний тарбиява спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), «Ватанпарвар» МКТ(Р. Ниязов),
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов)

2.

Қонунчиликка автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель турлари ҳамда олимпия ўйинлари дастурига киритилган спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика мусобақаларида биринчи, халқаро мусобақаларда (Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатида) биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчиларига тегишли олий таълим муассасаларига таълимнинг ушбу соҳадаги йўналишларига умумий қабул квоталари доирасида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилиш ҳуқуқини беришга йўналтирилган ўзгаришлар киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил

1 февралга қадар

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

3.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун меъёрий ҳужжатларни ҳамда спорт техникаси ва иншоотларига бўлган талабларни ишлаб чиқиш.

Меъёрий ҳужжатлар

2019 йил

1 сентябрга қадар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Республиканинг ҳар бир ҳудудида мавжуд спорт салоҳияти, спорт резервлари, мураббийлар таркиби ва моддий-техник жиҳозланганликдан келиб чиққан ҳолда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Меъёрий

ҳужжат

Ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш —
2019 йил
1 июнга қадар

Амалга ошириш–
2019 — 2021 йиллар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилотлар, мураббийлар ва спортчилар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Меъёрий

ҳужжат

2019 йил

1 майга қадар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

II. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мураббийлар ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш

6.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мутахассислар учун тажриба алмашиш ва малака ошириш бўйича етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда семинарлар, курслар ҳамда маҳорат дарсларини ташкил қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги

(Д. Набиев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов),
«Ватанпарвар» МКТ
(Р. Ниязов),

Миллий олимпия қўмитаси (У.Ахмаджонов)

7.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти спортнинг техник ва амалий турлари ҳудудий марказлари (кейинги ўринларда-марказлар) негизида секциялар ва тўгараклар раҳбарлари учун ўқув-услубий семинарлар ва машғулотлар ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

«Ватанпарвар» МКТ
(Р. Ниязов)

8.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида шартнома асосида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича спорт ташкилотларининг секция ва тўгараклари мутахассислари ва ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

Доимий

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

9.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ўқув-методик қўлланмалар тайёрлаш ва нашр қилиш.

Ўқув-методик қўлланма

2019 — 2021 йиллар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Д. Набиев),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

III. Спортнинг техник ва амалий трлари бўйича миллий ва халқаро мусобақалар ғолиблари ва совриндорларини рағбатлантириш ҳамда мураббийлар ва мутахассисларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш

10.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича қуйидагиларни кўзда тутувчи тўрт босқичли спорт мусобақалари тизимини жорий қилиш:

I босқич — спорт секцияларининг спортчилари ўртасидаги спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубоклар);

II босқич — спорт секциялари ўртасидаги мусобақаларда ғолиб бўлган спортчилар ўртасидаги туман (шаҳар) спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубоклар);

III босқич — туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб бўлган спортчилар ўртасидаги ҳудудий спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубоклар);

IV босқич — ҳудудий спорт мусобақаларида ғолиб бўлган спортчилар ўртасидаги республика спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубоклар).

Ташкилий
чора-тадбирлар

Календарь режага мувофиқ доимий

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари,

календарь режа доирасидаги бюджет маблағлари,

ҳомийлар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
, спорт федерациялари (ассоциациялари)

11.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича терма жамоалар таркибига киритиш учун мамлакат ҳудудларидан танлаб олинган ёш иқтидорли спортчилар — миллий ва халқаро мусобақалар ғолиблари ва совриндорларини рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 майга қадар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

12.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича юқори спорт натижаларига эришганЎзбекистон Республикаси миллий спорт терма жамоалари ва уларнинг захира спортчилари ва мураббийларига энергетик сарфлар ўрнини тўлдириш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун компенсация тўловлари тўлашни таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

Давлат бюджети маблағлари

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

13.

Энг яхши тренер, спортчи, спорт ҳаками ва бошқа мутахассислар, шу жумладан спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилот раҳбарлари ва ҳомийлар унвонини олиш учун Республика танловини ташкил қилиш.

Ташкилий тадбирлар

Ҳар йили

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

14.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мураббийлар ва мутахассисларнинг ижтимоий-маиший ва моддий шароитларини янада яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 июлга қадар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

IV. Спортнинг техник ва амалий турлари учун замонавий моддий-техник ва ўқув-машқ базасини яратиш ҳамда спорт анжомлари ва ускуналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

15.

Марказларни жойлаштириш учун Нукус, Гулистон, Навоий, Самарқанд ва Термиз, шаҳарларида бўш турган биноларни бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 февралга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ҳокимликлари, Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов)

16.

Марказларни жойлаштириш учун Нукус, Гулистон, Навоий, Самарқанд ва Термизшаҳарларида ажратилган биноларни капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича ишларни ташкил қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2019–2020 йиллар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

«Ватанпарвар» МКТ
(Р. Ниязов)

17.

2019-2020 йиллар учун спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилотларнинг моддий-техник ва ўқув-машқ базасини ривожлантиришнинг Комплекс дастурни тасдиқлаш, унда спорт ташкилотларига спорт техникаси ва анжомларини сотиб олишни ҳамда уларни ишлаб чиқаришни ташкил қилишни кўзда тутиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил

1 сентябрга қадар

Маҳаллий бюджет маблағлари,
ижрочилар ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги(Д. Набиев), «Ватанпарвар» МКТ

(Р. Ниязов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
, спорт федерациялари (ассоциациялари)

18.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича барча мавжуд спорт иншоотларини паспортлаштириш ишларини ташкил қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 июнга қадар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

19.

Спортнинг техник ва амалий турлари учун спорт анжомлари ва ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича етакчи хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш.

Ўрганиш натижалари бўйича спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш учун зарур спорт анжомлари ва ускуналари рўйхатини шакллантириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 майга қадар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов),
Иқтисодиёт вазирлиги
(Б. Ходжаев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

V. Спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш, ёшларни секциялар ва тўгаракларга фаол жалб қилиш, уларнинг оммабоплигини таъминлаш

20.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича фаол машғулотлар учун парклар, шаҳар ташқарисидаги майдонлар, оммавий дам олиш жойлари, шу жумладан сўқмоқлар, трассалар ва йўлаклар имкониятларидан фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 — 2021 йиллар

Маданият вазирлиги
(Б. Сайфуллаев),
Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги

(Д. Набиев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

21.

Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилотларнинг халқаро спорт ташкилотлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 — 2021 йиллар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Д. Набиев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А Камилов),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

22.

Мамлакатда спортнинг техник ва амалий турлари ривожланиши, спортнинг ушбу турларига аҳоли турли тоифалари, энг аввало, ёшлар ўртасида талаб ва таклифлар нисбати мониторингини ўтказиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 августга қадар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Д. Набиев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

23.

Спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш медиа-режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.

Медиа-режа

2019 йил

1 декабрга қадар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев)

24.

Оммавий ахборот воситаларида спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилотлар фаолиятини кенг ёритиш, босма нашрларда ва интернет-ресурсларда мақолалар эълон қилиш ҳамда телекўрсатувлар тайёрлаш ва видеороликларни жойлаштириш.

Ташкилий тадбирлар

Доимий

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов)

25.

Қўшимча секциялар ва тўгараклар очиш йўли билан болаларни ва ёшларни, меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатлар тарбияланувчиларини ҳамда вояга етмаганларни спортнинг техник ва амалий турлари билан шуғулланишга жалб қилиш учун аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни ташкил қилиш.

Чора-тадбирлар комплекси

Доимий

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

26.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича сифатли спорт захирасини саралаш ва шакллантиришни амалга ошириш мақсадида болалар-ўсмирлар мусобақаларини ва турнирларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

Календарь режа

2019 — 2021 йиллар

Ижрочилар ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

VI. Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришга инновацион технологияларни ҳамда спортчиларни тайёрлашнинг ўқув-машқ жараёнига илғор усулларни жорий этиш

27.

Олий натижалар спортини ривожлантириш ва ўқув-машқ жараёни технологияларини такомиллаштириш ҳамда илғор хорижий тажрибалар асосида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича терма жамоаларни тайёрлаш масалалари бўйича илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқиш ва нашр этилган адабиётларни спорт ташкилотлари, федерациялари (ассоциациялари) ўртасида тақсимлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

28.

Янги ўқ отиш тирларни ташкил этиш ва мавжудларини модернизациялаш, уларни замонавий ускуналар, компьютер тренажёрлари ва спорт қуроллари билан жиҳозлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2019–2020 йиллар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

29.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мамлакат терма жамоаларини тайёрлашнинг илмий-методик таъминотини амалга ошириш ва ўқув-машқ жараёнини такомиллаштириш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш учун етакчи спорт мутахассисларидан комплекс ишчи гуруҳлар тузиш ва ишчи гуруҳларни зарур замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

15 мартга қадар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

30.

Спортнинг техник ва амалий турлари соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ўтказишни фаоллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 сентябрга қадар

Ижрочилар
ва ҳомийларнинг

маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Фанлар академияси
(Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)