Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш КОНЦЕПЦИЯСИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Концепциянинг асосий мақсади ва вазифалари

3-боб. Концепцияни амалга ошириш босқичлари ва йўналишлари

4-боб. Концепцияни амалга ошириш механизми

5-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижа

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш СХЕМАСИ

4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари томонидан ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирларни ўтказиш СХЕМАСИ

5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссияси ТАРКИБИ

4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларнинг умумҳарбий низомлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борилади.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ташкилий ишлар

1.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида офицерларни тайёрлашнинг амалдаги тизимини чуқур таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ватанпарварлик фазилатлари, маънавий ва маданий даражасини ошириш чораларини кўриш.

1. Амалдаги тизимни чуқур таҳлил қилиш бўйича ишчи гуруҳлар тузиш.

2. Гуманитар фанлар бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш, мукаммал ўқув режаси ва дастурини ишлаб чиқиш.

3. «Қўмондонлик-тактик тарбиявий ва мафкуравий ишлар» мутахассислиги бўйича офицерлар тайёрлашнинг таълим тизимини жорий этиш.

4. Етакчи олим ва профессорлар иштирокида ўқув семинари ва анжуманлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини йўлга қўйиш.

2018 йил сентябрь

2018 йил октябрь



2018 йил сентябрь,


доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази

2.

Қўшинларда ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий тарбия ишларини танқидий таҳлил қилиш ва ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савияси ва нотиқлик санъатини ошириш, дунёқарашини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар ўтказилишини тизимли йўлга қўйиш.

1. Амалдаги тизимни чуқур таҳлил қилиш ва дастур ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар тузиш.

2. Тегишли таълим муассасалари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш.

3. Машғулотлар, тадбирлар ўтказиш умумий режаси ва маънавий-маърифий ишлар дастурини ишлаб чиқиш.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳарбий қисмларда маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиб бориш бўйича тегишли қарорларини чиқариш.

5. «Ҳарбий қисм ва муассасаларда маънавий-маърифий ишлар» номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқиш.

2018 йил сентябрь

2018 йил ноябрь



2018 йил ноябрь


2018 йил декабрь




2018 йил декабрь

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази

3.

Қўшинлардаги тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари офицерларининг билим савияси ва нотиқлик санъатини юксалтириш, дунёқараши, фикрлаш доирасини ошириб бориш бўйича малака ошириш тизимини йўлга қўйиш.

1. Тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари офицерларининг малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш.

2. Малакани ошириш бўйича тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари офицерларининг рўйхати ва малака ошириш жадвалини тузиш.

3. Тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари офицерларининг малака ошириш курсларини ташкил этиб бориш.

4. Малака ошириш курсларида таҳсил олган тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари офицерларининг хизматини таҳлил қилиб бориш.

2018 йил октябрь



ҳар йили февраль, июль ойларида

доимий



доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси

4.

Олий ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчилари лавозимларига юқори билим ва кўникмаларга эга бўлган офицерларнинг тайинланишини йўлга қўйиш.

1. Ўқитувчи лавозимларига номзодларни саралаб олиш, малакасини ошириш ва уларнинг қўшинларда хизмат қилиш тартибининг янги механизмини ишлаб чиқиш.

2. Ўқитувчиларни қўшинларнинг жанговар бўлинмаларидаги лавозимларга тайинлаш орқали таълим жараёнини ҳарбий қисмларнинг кундалик фаолияти билан боғлиқлигини таъминлаш.

2018 йил октябрь



2018 йил д
екабрь,

доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5.

Ҳарбий округлар бошқарув аппаратида «психолог» ва «етакчи социолог», бригадаларда ва алоҳида батальонларда «ҳарбий психолог», «ҳарбий қисм командирининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича маслаҳатчиси — Маданият маркази бошлиғи» лавозимларини жорий этиш.

1. Тегишли директива орқали ҳарбий округлар бошқарув аппаратида, бригадалар ва алоҳида батальонларда янги лавозимларни киритиш.

2. Лавозимлар учун хизмат вазифалари ва функционал мажбуриятларни ишлаб чиқиш.

3. Лавозимларга мутахассисларни саралаш ва уларни лавозимларга тайинлаш.

4. Лавозимларга тайинланган шахсларга функционал мажбуриятларини бажаришда амалий ёрдам бериш.

2018 йил сентябрь


2018 йил
октябрь


2018 йил
декабрь


доимий

Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни» тадбирларини тизимли равишда ташкил этиш.

1. «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни»ни ташкил қилиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш ва жойларга етказилишини таъминлаш.

2. «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни»ни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

2018 йил сентябрь


доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги Офицерлар уйларини Маънавият ва маърифат марказига, клубларни Маданият марказига айлантириш.

1. Мавжуд Офицерлар уйи ва клублар фаолиятини таҳлил қилиш.

2. Маънавият ва маърифат маркази ва Маданият марказларининг низом ва иш режаларини ишлаб чиқиш.

3. Маънавият ва маърифат маркази ва Маданият марказларига керакли бўладиган жиҳоз ва воситалар рўйхатини тузиш ҳамда босқичма-босқич жиҳозлар билан таъминлаш.

4. Маънавият ва маърифат маркази ва Маданият марказларида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

2018 йил сентябрь

2018 йил октябрь


2018 йил
октябрь




2019 йил,

доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида «Турон» театр студиясини ташкил этиш ва мазкур студия орқали аждодларимиз, моҳир саркардалар ҳақида театр спектаклларини намойиш этиб бориш.

1. Тегишли директива орқали Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида «Турон» театр студиясини тузиш.

2. «Турон» театр студияси штатини шакллантириш ва тажрибали ижодкор ва санъаткорларни жалб этиш.

3. «Турон» театр студиясини зарур жиҳоз ва воситалар билан таъминлаш ҳамда репертуарини бойитиш.

4. Театр студияси репертуарига асосан моҳир саркардалар ҳақида театр спектаклларини намойиш этиш.

2018 йил сентябрь


2018 йил
октябрь


2018 йил
декабрь


доимий

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

9.

Ҳарбий округлар ва ҳарбий қисмларда маънавий-маърифий объектларни барпо этиш ҳамда уларни замонавий техник воситалар билан таъминлаш бўйича 2019 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбир режасини ишлаб чиқиш.

1. Ҳарбий округлар ва ҳарбий қисмларда маънавий-маърифий объектларни қуриш бўйича ҳолатни ўрганиш.

2. Маънавий-маърифий объектларни қуриш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда зарур бўладиган замонавий жиҳозлар рўйхатини шакллантириш.

3. Маънавий-маърифий объектларни қуриш ҳамда уларни жиҳозлаш бўйича 2019 — 2021 йилларга мўлжалланган режани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил октябрь


2018 йил
ноябрь



2018 йил
декабрь

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларининг кутубхоналари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ҳамда кутубхоналар фаолиятини ўрганиш.

2. Кутубхоналарни зарур мебель ва жиҳозлар ҳамда кўргазмали воситалар билан таъминлаш.

3. Ҳарбий хизмат мутахассисликлари йўналишлари ҳамда энг сара бадиий адабиётларнинг рўйхатини шакллантириш.

4. Рўйхат асосида кутубхоналарни китоблар билан таъминлаш ҳамда электрон адабиётлар базасини яратиш.

5.Ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларида кўчма китоб жавонлари ташкил қилиш.

2018 йил сентябрь

2018 йил ноябрь


2018 йил
декабрь



2019 йил январь


2019 йил февраль

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёзувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фаол иштирок этаётган ҳарбий хизматчилар ва фуқароларни «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаб бориш.

1. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фаол иштирок этаётган ҳарбий хизматчилар ва фуқароларни рўйхатини тузиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида Маънавий-маърифий ишлар тарғиботини тизимли равишда ташкил этиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида Маънавий-маърифий ишлар бўйича фаоллик кўрсатган ҳарбий хизматчилар ва фуқароларни кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этиб бориш.

2018 йил сентябрь


2018 йил
октябрь



ҳар йили 1 январь

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёзувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишларни

ташкил қилишнинг самарали тизимини яратиш

12.

Маънавий-маърифий ишлар йўналишида ўтказиладиган тадбирларга таниқли фан, маданият, санъат ва адабиёт, дин арбоблари, соҳа йўналиши бўйича илғор мутахассисларни кенг жалб этиб бориш.

1. Маънавий-маърифий ишлар йўналишида ўтказиладиган машғулотлар ва тадбирлар режасига аниқликлар киритиш.

2. Ҳарбий қисмлардан жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва таълим муассасаларига чорак давомида тадбирлар ҳақида буюртмалар йўллаш.

3. Маънавий-маърифий ишлар йўналишидаги тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

2018 йил

1 сентябрь

ҳар чорак охирги ойининг 20 санасида


доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Адабиётшунос олимлар, таниқли ёзувчи ва шоирлар иштирокида янги нашр этилган адабиётлар тақдимотлари, адабий-бадиий кечалар, учрашув ва жонли мулоқотлар, янги нашр этилган китобларнинг тақдимотини ўтказиб бориш.

1. Адабий-бадиий кечалар, учрашув ва жонли мулоқотлар, янги нашр этилган китобларнинг тақдимотини ўтказиш режасини тасдиқлаш.

2. Ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларида тизимли равишда ташкил этиш.

3. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

ҳар чорак охирги ойининг 20 санасида

доимий


доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият
ва маърифат маркази

14.

Ҳарбий хизматчилар ўртасида инсонни маънавий ва ғоявий-мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ҳалоллик, ахлоқ-одоб руҳида тарбиялашга қаратилган учрашув ва давра суҳбатлар ташкил этиш.

1. Учрашув ва давра суҳбатларининг режасини тасдиқлаш.

2. Ҳарбий қисмларда учрашув ва давра суҳбатлар ташкил этиш.

3. Тадбирларни оммавий ахборот воситалларида ёритиб бориш.

ҳар чорак охирги ойининг 20 санасида


режага асосан

доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси

15.

Ҳарбийлар хизматчилар оилаларида соғлом муҳитни қарор топтириш мақсадида шоир ва ёзувчилар, таниқли адабиёт намоёндалари иштирокида адабий кечалар ва учрашувлар ташкил этиш.

1. Ҳарбий хизматчилар оилаларида соғлом муҳитни қарор топтиришга қаратилган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Режа асосида шоир ва ёзувчилар, таниқли адабиёт намоёндалари иштирокида инсоний фазилатларини очиб берувчи адабий кечалар ва учрашувлар ташкил қилиш.

3. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

ҳар чорак охирги ойининг
20 санасида

режага асосан



доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ёзувчилар уюшмаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий тадқиқотлар маркази

16.

Ҳарбий қисмлардаги командирлик лавозимларида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни етакчилик сифатларига, нутқ маданияти ва нотиқлик санъатини ривожлантиришга қаратилган маъруза машғулотлари ва семинар-тренинглар ўтказиш.

1. Тегишли фанлар йўналишида мавзулар рўйхати, йиллик режа-дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Ўқув гуруҳлари, тадбирларни ўтказувчи шахслар ва масъуллар рўйхатини шакллантириш.

3. Илғор тажрибалар асосида семинар-тренинглар ўтказиб бориш.

ҳар чорак охирги ойининг
20 санасида


режага асосан

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

17.

Ҳарбийлар хизматчиларнинг ҳудудлардаги тарихий обидалар, музейлар, зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойларга мунтазам ташрифлар уюштириб бориш.

1. Тарихий обидалар, музейлар, зиёратгоҳларга ташриф режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Тарихий обидалар, музейлар, зиёратгоҳларга ташрифларни ташкил этиш.

3. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

ҳар чорак охирги ойининг
20 санасида

режага асосан


доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савияси ва билимини ошириш, нотиқлик санъатини ривожлантириш, дунё-қарашларини шакллантириш ҳамда ҳарбий хизматчилар эришаётган ютуқлар ва уларнинг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар уюштириш.

1. Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савияси ва билимини ошириш, нотиқлик санъатини ривожлантириш, дунёқарашларини шакллантириш тадбирларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш.

2. Ҳарбий хизматчилар эришаётган ютуқлар ва уларнинг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида мақолалар ва кўрсатувлар тайёрлаш.

3. Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савияси ва билимини ошириш борасида ташкил этилаётган тадбирлар ҳақида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилиш.

ҳар чорак охирги ойининг
20 санасида


режага асосан


режага асосан

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича маънавий-маърифий ишларнинг янги шакл ва усулларини яратиб бориш ва уларни татбиқ этиш.

1. Маънавий-маърифий ишларнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш бўйича мутахассислар ва ижодкорларни жалб қилиш.

2. Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича танловлар ташкил этиш.

3. Танлов натижаларига асосан методик ва ўқув қўлланмалари яратиш.

2018 йил ноябрь



2019 йил я
нварь



2019 йил м
арт

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият
ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёзувчилар уюшмаси

1.

А. Азизов

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, республика идоралараро комиссияси раҳбари

2.

А. Кадиров

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, республика идоралараро комиссияси раҳбари ўринбосари

3.

А. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари, республика идоралараро комиссияси раҳбари ўринбосари

4.

Д. Назармухамедов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

5.

А. Қўлдошев

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

6.

келишувга асосан

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

7.

Ш. Шакиров

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари

8.

Ш. Жалилов

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раиси

9.

Ш. Жавлонов

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

10.

Д. Ташмухамедова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори

11.

О. Таджиев

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

12.

М. Камилов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари

13.

О. Касимов

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

14.

З. Маҳкамова

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

15.

Н. Холбўтаев

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари

16.

О. Абдурахманов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

17.

С. Бобохўжаев

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари

18.

К. Акилова

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари

19.

М. Истамов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

20.

Н. Муллабаев

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

21.

Л. Тангриев

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори

22.

А. Хаджаев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи

23.

А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

24.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази