Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 декабрдаги 6, 48/ҚБ, 11-сон «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1652, 2007 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 18-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 августдаги 70, 8/ҚҚ, 56-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«2. Ягона намунадаги гувоҳномалар Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг «Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти» ДКни буюртмасига асосан, «Давлат белгиси» бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида, босма усулда тайёрлансин.».
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга ягона намунадаги гувоҳнома бериш тартибини белгилайди.»;
«1. Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;
«5. Гувоҳнома бланкалари Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг (кейинги ўринларда матнда — агентлик) «Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти» ДКнинг буюртмаси асосида тайёрланади.»;
«6. Гувоҳнома бланкалари «Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти» ДКнинг тақсимотига асосан, таълим муассасаларга «махсус ҳудудий код»лар асосида агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етказиб берилади (мазкур Низомнинг 2-иловаси).»;
«7. Гувоҳномалар таълим муассасаси буюртмаларига асосан агентликнинг «Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти» ДК томонидан таъминланади.
«Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти» ДК буюртмасига асосан гувоҳномалар «Давлат белгиси» бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида босма усулда тайёрланади.».