Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги «Ўзбекистон Республикаси автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги 156-сон қарорини бажариш мақсадида, қарор қиламиз:
(муқаддима Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисида»ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ягона намунадаги гувоҳномалар Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг «Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти» ДКни буюртмасига асосан, «Давлат белгиси» бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида, босма усулда тайёрлансин.
(2-банд Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 августдаги 70, 8/ҚҚ, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-2, 07.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.09.2018 й., 10/18/1652-2/1853-сон)
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилган кунидан 10 кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 декабрдаги 6, 48/ҚБ, 11-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
(низом номи Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга ягона намунадаги гувоҳнома бериш тартибини белгилайди.
(муққадима Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 августдаги 70, 8/ҚҚ, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-2, 07.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.09.2018 й., 10/18/1652-2/1853-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 августдаги 70, 8/ҚҚ, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-2, 07.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.09.2018 й., 10/18/1652-2/1853-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ҳайдовчиликка номзодларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланадиган таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда матнда — таълим муассасаси) имтиҳон ва синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларга ўқишни битирганликлари ҳақида ягона намунадаги гувоҳнома берилади (мазкур Низомнинг 1-иловаси).
(2-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия таълим муассасаси раҳбарининг буйруғига асосан, раис ва икки кишидан иборат таркибда тузилади. Қўшимча равишда комиссия аъзолари таркибига муҳандис-ўқитувчилар, ишлаб чиқариш усталари, агар ҳайдовчилар ташкилотлар учун тайёрланаётган бўлса, шу ташкилотнинг вакили ҳам киритилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тўлдирилади, сўнгра таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 25 мартдаги 4, 9-2020, 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-3, 02.05.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2020 й., 10/20/1652-3/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Гувоҳнома бланкалари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг (кейинги ўринларда матнда — вазирлик) Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда матнда — институт) буюртмаси асосида тайёрланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 25 мартдаги 4, 9-2020, 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-3, 02.05.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2020 й., 10/20/1652-3/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Гувоҳнома бланкалари институтнинг тақсимотига асосан, таълим муассасаларга «махсус ҳудудий код»лар асосида вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етказиб берилади (мазкур Низомнинг 2-иловаси).
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 25 мартдаги 4, 9-2020, 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-3, 02.05.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2020 й., 10/20/1652-3/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институт буюртмасига асосан гувоҳномалар «Давлат белгиси» бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида босма усулда тайёрланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 25 мартдаги 4, 9-2020, 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-3, 02.05.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2020 й., 10/20/1652-3/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Гувоҳноманинг ташқи кўринишида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ифодаланади, ички кўринишида эса, гувоҳноманинг ҳудудий коди, серияси ва рўйхат рақами, таълим муассасасининг номи, номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўқиш муддати, ўқув дастурининг номи, имтиҳон топширган фанларнинг номи, имтиҳон натижасига кўра олган баҳоси ҳамда берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рўйхат рақами ёзилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 25 мартдаги 4, 9-2020, 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-3, 02.05.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2020 й., 10/20/1652-3/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Гувоҳномаларни кирим ва чиқимлари таълим муассасасининг ҳисобот дафтарларида қайд қилиб борилади.
(9-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
10. Гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот ҳужжатлари тоифасига киритилади ва ўрнатилган тартибда сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Тўлдириш жараёнида бузилган гувоҳномаларни қайта ишлатилмаслик учун уларнинг коди, серияси ва рўйхат рақами қирқиб олиниб, таълим муассасасининг махсус комиссияси томонидан ёқиш йўли билан йўқ қилинади. Таълим муассасасининг тафтиш комиссияси бу ҳақда далолатнома тузиб, унга гувоҳноманинг қирқиб олинган коди, серияси ва рўйхат рақами ёпиштириб қўйилади.
(12-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Гувоҳнома йўқолиб қолган ҳолларда ҳайдовчиликка номзод таълим муассасаси раҳбари номига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилади. Номзоднинг аризаси ва имтиҳон комиссиясининг баённомасига асосан, таълим муассасаси томонидан гувоҳноманинг дубликати берилади. Бунда таълим муассасасининг қайд дафтарига «Дубликат» деб ёзув киритилади.
(13-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 25 мартдаги 4, 9-2020, 21-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-3, 02.05.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2020 й., 10/20/1652-3/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
(2-илова грифи Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
Т.р. | Ҳудудлар | Махсус кодлар |
1 | 2 | 3 |
1. | Тошкент шаҳар | 10 |
2. | Тошкент вилояти | 11 |
3. | Сирдарё вилояти | 12 |
4. | Жиззах вилояти | 13 |
5. | Самарқанд вилояти | 14 |
6. | Фарғона вилояти | 15 |
7. | Наманган вилояти | 16 |
8. | Андижон вилояти | 17 |
9. | Қашқадарё вилояти | 18 |
10. | Сурхондарё вилояти | 19 |
11. | Бухоро вилояти | 20 |
12. | Навоий вилояти | 21 |
13. | Хоразм вилояти | 22 |
14. | Қорақалпоғистон Республикаси | 23 |