Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 56-бандига мувофиқ, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш мазкур қарор билан тасдиқланган Рўйхат асосида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
3. Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ушбу шахсларни лавозимидан озод қилинганлиги, бошқа ишга ўтганлиги ёки пенсияга чиққанлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бермаганлик учун шахсий жавобгарлиги ҳақида огоҳлантирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиш ҳуқуқига:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар (Тошкент вилоятидан ташқари) ҳокимлари эга.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш, шунингдек, турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган чет эл давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қариндошлар — мазкур Рўйхат кучга киргунга қадар ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Эр (хотин) — хотини (эри) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган бўлса.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Васийлик ва ҳомийликдаги ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар — васий (ҳомий), тутинган ота-она доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар, шунингдек, меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар — ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
6. Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этиладиган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — мазкур шахслар лавозимда турадиган даврга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикасида ҳудудида тугилган ёки илгари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — доимий яшаш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга (Тошкент вилоятидан ташқари) қайтиб келганида.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари).
9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс — хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси), шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари).
10. «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари).
(8 — 10-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5611-сон Фармонининг 5-банди ва мазкур Фармонга 6-иловага мувофиқ кўчмас мулк сотиб олган хорижий мамлакатлар фуқаролари.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги ПҚ-448-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 07/22/448/1115-сон)