Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар номи

Молиялаштириш манбаи

Амалга ошириш муддати

Масъуллар

I. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида етиштирилган маҳсулотлар ҳажмлари ва турлари ҳақидаги маълумотларнинг ягона электрон базасини яратиш

1.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари ва экин турларининг жойлаштирилиши бўйича ягона электрон маълумотлар базасини (контурлар кесимида) ишлаб чиқиш.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастр қўмитаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маблағлари

2018 йил сентябрь

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастр қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга кредитлар ажратилишини электрон ҳужжатлар асосида ташкил этиш ҳамда реал вақт режимида мониторингини юритиш.

«Агробанк» АТБ, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АК маблағлари

2018 йил сентябрь

«Агробанк» АТБ, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
«Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АК Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

3.

Қишлоқ хўжалиги экинларнинг ҳолати, агротехник тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан ягона электрон мониторинг тизимини жорий этиш.

Манфаатдор
ташкилотларнинг
ўз маблағлари

2018 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

4.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, уруғлик ва бошқа моддий ресурсларнинг етказиб берилиши, хизматлар кўрсатилиши ва шартнома мажбуриятлари бажарилишини мониторинг қилиш бўйича ягона электрон тизимни ташкил этиш.

Манфаатдор
ташкилотларнинг
ўз маблағлари

2018 йил
ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотлар

5.

Тайёрлов корхоналари томонидан қабул қилиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажмлари ва турлари, шунингдек, маҳсулотлар учун якуний тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини реал вақт режимида мониторинг қилиш бўйича ягона электрон ахборот тизимини жорий этиш.

«Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК маблағлари

2018 йил
ноябрь

«Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзпахтасаноат» АЖ,
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК,
«Агробанк» АТБ,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

II. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги миллий веб-сайтлар фаолиятини такомиллаштириш

6.

Agroonline.uz (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги),
oziq-ovqat.uz («Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК), agromart.uz (Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши) ва бошқа қишлоқ хўжалиги соҳасидаихтисослаштирилган веб-сайтларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, улар орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатиш имкониятларини яратиш.

Халқаро молия институтлари
ва ташкилотлар ҳамда
манфаатдор вазирлик
ва идоралар маблағлари

2018 йил
ноябрдан
бошлаб
доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК,
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

7.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун яратилган электрон ахборот тизимлари ҳамда веб-сайтларнинг имкониятлари, улардан самарали фойдаланиш усуллари бўйича жойларда сайёр ўқувларни тизимли ташкил этиш.

Халқаро молия институтлари
ва ташкилотлар ҳамда
манфаатдор вазирлик
ва идоралар маблағлари

2018 йил
август-декабрь

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

III. Маҳсулот тайёрловчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхоналар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг биржа савдоларида харид қилинишини таъминлаш

8.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажмлари ва турлари бўйича маълумотларни маҳсулот тайёрловчи, қайта ишловчи ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга реал вақт режимида етказиб бериш имконини берувчи ягона электрон ахборот тизимини яратиш.

Манфаатдор
ташкилотларнинг
ўз маблағлари

2018 йил
ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

9.

Етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажмлари ва турлари бўйича кўргазма-ярмарка савдолари платформасида ҳамда agromart.uz ахборот тизимида автоматлаштирилган тартибда эълонлар жойлаштиришни йўлга қўйиш.

Манфаатдор
ташкилотларнинг
ўз маблағлари

2018 йил
ноябрь

«Ўзбекистон республика
товар-хом ашё биржаси» АЖ,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази