Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87, 20-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчилари ҳамда яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Суд биноларини қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томонидан амалга оширилади.
Суд процесси иштирокчилари ва судланувчиларнинг хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини сақлаш ички ишлар органлари томонидан таъминланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Алоҳида ҳолларда хавфсизликни таъминлаш чоралари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
суд биноси — судьялар, суд аппарати ходимларини доимий асосда жойлаштириш учун мўлжалланган бино ёки унга бириктирилган ҳудуд;
судга ташриф буюрувчи шахс — суд биноси ёки унинг ҳудудига вақтинча (суд мажлиси иштирокчиси сифатида, ўз ихтиёри ёки хизмат вазифаларини бажариш муносабати билан) келган ҳар қандай жисмоний шахс.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарорига (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
4. Ўн олти ёшга тўлмаган шахслар, башарти улар суд процессида иштирок этувчи шахс бўлмасалар суд мажлиси залига киритилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарорига (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) томонидан суд биноларининг қўриқланишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий Қўриқлаш бошқармалари билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Суд бинолари, суд процесслари ва уларнинг иштирокчиларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар 6 ойда камида бир маротаба ҳудудий қўриқлаш бошқармаси, ички ишлар органи ҳамда Департаментнинг масъул ходимлари иштирокида суд биноларининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиясининг келишувида назарда тутилган муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозланганлиги, шунингдек уларнинг мустаҳкамлиги ўрганиб чиқилади.
Ўрганиш натижаси бўйича далолатнома расмийлаштирилади. Ўрганиш давомида камчиликлар аниқланган ҳолларда далолатномада ушбу камчиликларни бартараф этишнинг аниқ муддатлари кўрсатилиши шарт.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарорига (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарорига (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий Қўриқлаш бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари суд биноларини қўриқлаш учун шахсий таркиб ажратади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Қўриқлаш хизмати ходимлари қўриқланаётган суд биносини ўзига хослигини, сигнализация ва ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситалари жойлашган жойларни ва улардан фойдаланишни билиши ҳамда уларни соз ҳолатда эканлигини мунтазам текшириб, аниқланган барча камчиликлар бўйича дарҳол суд раисига ва тўғридан-тўғри бошлиғига (командирига) хабар бериши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
дам олиш ва байрам кунлари суд ходимларининг иш вақти ҳамда масъул ходимларнинг навбатчилиги суд раиси буйруғига асосан амалга оширилади ҳамда буйруқ нусхаси назорат ўтказиш пунктига топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарорига (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Суд биносига мобиль телефон, фото ва видео қайд этиш воситаларини суд мажлисида раислик қилувчининг (бундан буён матнда раислик қилувчи деб юритилади) рухсатисиз олиб кириш тақиқланади, мазкур Йўриқноманинг 141-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 25 июндаги 56, 47-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-1, 25.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2018 й., 10/18/2981-1/1577-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
141. Адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун, Ўзбекистон Республикасининг процессуал кодексларига қатъий риоя этган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга, ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда қайд этилган қурилмалардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаслиги керак.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 20 мартдаги 11-24 ққ, 26 ққ-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-2, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2981-2/2946-сон)
15. Суд биносига ўқотар қурол, портловчи, заҳарли, радиоактив ҳамда бошқа кучли таъсир этувчи кимёвий моддалар, қўлланилиши (фойдаланилиши) атрофдагилар хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа буюм ва воситаларни олиб кириш тақиқланади, бундан конвой ва фельдъегер махсус почта хизмати ходимлари ҳамда судьянинг ўқотар қуроли мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Судга ташриф буюрувчи шахслар ўзлари томонидан олиб келинган суд биносига олиб кириш тақиқланган буюмларни суд маъмурияти томонидан махсус ажратилган жойларда қолдириб кириши ҳамда суд биносидан чиқишида ўзи билан олиб кетиши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 25 июндаги 56, 47-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-1, 25.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2018 й., 10/18/2981-1/1577-сон)
17. Суд биносининг назорат ўтказиш пунктида хавфсизликни таъминлаш мақсадида хизмат олиб бораётган қўриқлаш хизмати ходимлари судга ташриф буюрувчилар ва уларнинг буюмларини металлодетекторлардан фойдаланган ҳолда текшириши мумкин.
18. Моддий товар бойликларини (мебель, компьютер ва ҳ.к.) олиб кириш ва олиб чиқиш суднинг масъул ходими томонидан имзоланган махсус рухсатнома асосида амалга оширилади.
Махсус рухсатнома билан моддий товар бойликларини олиб кириш ва олиб чиқиш рухсатнома ёзиб берилган кунда бир маротаба амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
181. Амалиёт ўташ учун келган шахсларнинг (талаба, ўқувчи, тингловчи, курсант ва бошқалар) суд биносига кириши ва чиқиши вақтинчалик рухсатнома асосида амалга оширилади.
Вақтинчалик рухсатнома судда амалиёт ўташ учун келган шахсларга 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Вақтинчалик рухсатнома тегишли суд раисининг имзоси билан тасдиқланади ва унга тегишли суднинг муҳри босилади. Вақтинчалик рухсатномада шахснинг рангли фотосурати бўлиши шарт.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарорига (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
19. Судга ташриф буюрувчи шахслар суд биносига суднинг масъул ходимлари томонидан расмийлаштириб берилган бир марталик рухсатнома асосида кириб чиқишлари мумкин, бундан мазкур Йўриқноманинг 20, 21, 24, 25-бандларида кўрсатилган ҳоллар мустасно.
20. Суд мажлиси ўтказиладиган вақтда судга ташриф буюрувчи шахслар суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва суд мажлисига чақирилган шахсларнинг рўйхати кўрсатилган рухсатнома (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) асосида суд биносига киритилади.
Рўйхат судья томонидан тасдиқланади ва қўриқлаш хизмати ходимларига суд мажлиси бошланишидан олдин тақдим этилади.
Суд ходими суд мажлиси бошланишидан олдин, суд мажлисига чақиртирилган шахсларни рўйхат асосида суд биносига олиб киради.
22. Суднинг чақирув қоғози бўлмаган ёки рўйхатга киритилмаган шахслар суд биносига бир марталик рухсатнома асосида киритилади.
23. Бир марталик рухсатнома, рўйхат ҳамда судга чақирув қоғози судга ташриф буюрувчи шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатилганда ҳақиқий ҳисобланади.
Судга ташриф буюрувчи шахс суд биносидан чиқаётган вақтда бир марталик рухсатномани қабул қилган мансабдор шахснинг имзоси билан тасдиқлатиб, қўриқлаш хизмати ходимига топширади.
24. Судга ташриф буюрувчи шахслар очиқ суд мажлисига шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киришлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Қуйидаги шахслар суд биносига назорат ўтказиш пункти орқали хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда судга ташриф буюрувчиларни рўйхатга олиш китобида қайд этилгандан кейин кириш ҳуқуқига эга:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 18 майдаги 352-сонли,Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 17 майдаги 21-сонли, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2023 йил 4 майдаги 1/1Е-709-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-4, 16.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2023 й., 10/23/2981-4/0381-сон)
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
катта ҳажмли сумка, чемодан, қути, тугунларни махсус ажратилган жойда қолдиришдан бош тортган ва ҳайвонлар билан кириш истагини билдирган шахслар;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Суд мажлисини фототасвирга тушириш, аудио ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Суд процессини ўтказишда тўсқинликлар вужудга келиши эҳтимолини тасдиқловчи асослар мавжуд бўлганида раислик қилувчи ёки суд раиси суд мажлиси ўтказилишига камида уч кун қолгунга қадар, суд процесси хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўриш тўғрисида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларига (бўлимларига) ёзма хабарнома жўнатади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) суднинг ёзма хабарномасини олганидан сўнг, хабарномада кўрсатилган муддатларда суд процесси хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш учун ходимлар ажратади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
30. Суд процесси хавфсизлигини таъминлаш учун ички ишлар органи ходимлари томонидан қуйидаги чоралар амалга оширилади:
раислик қилувчи ёки суд раиси билан келишувга биноан суд мажлиси хонаси ва маслаҳатхона хавфсизлиги таъминланади;
суд мажлисидан олдин суд мажлиси хоналари ва маслаҳатхонанинг уларда эгасиз ашёлар, ёнувчи, портловчи, заҳарловчи ва бошқа хавфли буюмларни аниқлаш юзасидан текширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарорига (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
301. Суд бинолари, суд процесслари ва уларнинг иштирокчиларини хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш зарурияти юзага келганда суднинг мурожаатига асосан ички ишлар органларининг қўшимча куч воситалари жалб этилади.
302. Суд бинолари Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси келишуви асосида муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозланади.
Жиноят ишлари бўйича суд бинолари Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиясининг келишувида назарда тутилган муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозланмаган тақдирда, мавжуд камчиликлар бартараф этилгунга қадар ички ишлар органи ходимлари томонидан судланувчиларни суд процессига қўриқлаб келиш тўхтатилади.
(301 ва 302-бандлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарорига (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
31. Суд мажлиси вақтида хавфсизликни таъминлаш учун жалб этилган ички ишлар органи ходимлари доимий равишда суд мажлиси залида бўлади. Суд мажлиси залини тарк этиш фақатгина раислик қилувчининг рухсати билан амалга оширилади.
32. Ички ишлар органи ходимлари суд процесси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида раислик қилувчининг фармойишига асосан суд мажлисида тартибни бузган шахсларни суд мажлиси залидан чиқариб юборади.
33. Суд процессида хавфсизликни таъминлашда ички ишлар органи ходимлари раислик қилувчи ёки суд раисининг суд мажлиси вақтида ва суд биносида тартибни таъминлаш билан боғлиқ бўлган фармойишига бўйсуниши ва суд мажлисида жамоат тартибини таъминлаши шарт.
34. Зарур ҳолларда, ички ишлар органи ходимлари раислик қилувчи ёки суд раисининг фармойишига асосан суд девонхонасидан суд мажлиси ўтказиладиган жойга ёки судья хонасига суд ишлари ва ашёвий далиллар етказиб берилишида уларнинг қўриқланиши ва сақланишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Ички ишлар органи ходимлари суд мажлиси якунида қилинган ишлар, суд раиси ёки раислик қилувчи томонидан келиб тушган кўрсатмалар, шунингдек суд залидаги барча ҳодисалар ва кўрилган чоралар ҳақида тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасига (бўлимига) ёзма ҳисобот тақдим этади. Ички ишлар органи ходимларининг суд мажлиси якунланганлиги ҳақидаги ёзма ҳисоботи суд раиси ёки раислик қилувчи томонидан имзоланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Суд процесси иштирокчилари, уларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларининг (бундан буён матнда қўриқланаётган шахслар деб юритилади) ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилинишини таъминловчи барча зарур чораларни кўриш тўғрисидаги суднинг ёзма топшириғи асосида ички ишлар органлари томонидан уларнинг хавфсизлиги таъминланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
37. Суднинг ёзма топшириғида қўриқланаётган шахсларга нисбатан қўлланилаётган аниқ хавфсизлик чоралари ва уларни амалга ошириш вақтлари кўрсатилган бўлиши лозим.
Бунда ички ишлар органи хавф таҳдид солаётган қўриқланаётган шахсларга доир ишидаги мавжуд маълумотлардан, бу хавфнинг эҳтимол тутилган хусусияти, манбалари, жойи, вақти ва бошқа ҳолатларидан хабардор этилиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Қўриқланаётган шахсларни хавфсизлигини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўриш тўғрисидаги суднинг ёзма топшириғи туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасига (бўлимига), нусхаси қўриқланаётган шахсга юборилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
39. Ички ишлар органлари суднинг ёзма топшириғини олиши билан дарҳол қўриқланаётган шахсларга нисбатан хавфсизлик чораларини кўришлари шарт.
40. Ички ишлар органларининг ўз ваколатлари доирасида қўриқланаётган шахсларни хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қабул қилинган қарорлари қўриқланаётган шахслар томонидан ўз вақтида бажарилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Қўриқланаётган шахсларга таҳдид солаётган хавф бартараф этилганда ёки хавфсизлик чораларини бекор қилиш учун бошқа асослар вужудга келганда суд томонидан ички ишлар органларини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади. Ушбу хабарнома туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасига (бўлимига), нусхалари эса қўриқланаётган шахсларга юборилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиясининг 2019 йил 4 ноябрдаги 669, 88, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2981-3, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2981-3/4231-сон)
42. Қўриқланаётган шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш мақсадида қуйидаги хавфсизлик чоралари қўлланилиши мумкин:
қўриқланаётган шахслар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни чеклаш — қўриқланаётган шахсларнинг розилиги билан уларнинг шахси, шунингдек уларнинг яқин қариндошлари, яшаш жойи ва улар ҳақидаги бошқа маълумотларни беришга вақтинчалик чеклов қўйиш;
Қўриқланаётган шахсларни ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкига етказилиши кутилаётган зарарнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, бошқа ўзига хос хавфсизлик чоралари қўлланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқотар қурол берилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)