Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

ИЛОВА
2018 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирнинг номи

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

I. Футбол соҳасида истеъдодли спортчи ёшларни танлаб олиш (селекция) фаолияти самарадорлигини ошириш ва ўқув-машғулотлар жараёнини сифатли ташкил қилиш

1.

Маҳаллада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасидаги фаолият натижасига кўра, фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари –ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш

2018 йил

май

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(У. Ахматджанов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов)

2.

Ҳар бир ҳудудда футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари негизида болалар ва ўсмирлар футбол академияларини, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида «Бунёдкор» стадионига жойлаштириладиган Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясини ташкил қилиш

2018 йил

июль

ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов), Халқ таълими вазирлиги

(У. Иноятов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ

(А. Султанов), Ўзбекистон футбол
ассоциацияси (А. Раматов)

3.

Футбол бўлинмалари бўлган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига ишга қабул қилинадиган футбол бўйича тренерлар номзодларини Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан мажбурий келишиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2018 йил

июль

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов), Ўзбекистон футбол
ассоциацияси (А. Раматов)

4.

Инновацион илмий-методик ишланмалар ва илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда аёллар футболи, пляж футболи ва футзал (мини-футбол) бўйича тайёргарлик дастурини ишлаб чиқиш

2018 йил

июль

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов), Ўзбекистон давлат

жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

5.

Инновацион илмий-методик ишланмалар ва илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда футбол бўйича селекционерларни тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш

2018 йил

сентябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов), Ўзбекистон футбол
ассоциацияси (А. Раматов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

6.

Футбол бўйича спорт таълим муассасаларида ўқув-машғулот жараёнини ташкил қилишнинг самарадорлигини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш

2018 йил

октябрь

ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Ўзбекистон

давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

7.

Футбол бўйича селекционерларни моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2018 йил

ноябрь

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

8.

Футбол бўйича профессионал футбол клублари ва миллий терма жамоалар учун захирани самарали тайёрлашни таъминлаш мақсадида илмий-услубий қўлланмаларни тайёрлаш

2019 йил

февраль

ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

9.

Иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш (селекция) мақсадида спорт таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида футбол мусобақаларини тизимли ташкил қилиш

тақвим режага мувофиқ

маҳаллий бюджет,

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳамда ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

10

Машҳур маҳаллий ва хорижий футболчилар, тренерларни жалб қилган ҳолда ёш футболчилар учун футбол бўйича фестиваллар ва мастер-класслар ўтказиш

тақвим режага мувофиқ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳамда ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов)

11.

Иқтидорли футболчиларни танлаб олиш (селекция) мақсадида умум таълим мактаблари ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари ўртасида футбол мусобақаларини ташкил этиш

тақвим режага мувофиқ

маҳаллий бюджет, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳамда ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов),
Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

12.

Ёшлар, айниқса уларнинг уюшмаган қисми ўртасида танлаб олиш (селекция)ни амалга ошириш мақсадида «Чарм тўп» турнирлари ва бошқа мусобақаларни тизимли асосда ўтказиш

тақвим режага мувофиқ

маҳаллий бюджет, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳамда ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

13.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш соҳасида фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг ишини самарали ташкил қилиш

доимий

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Ёшлар иттифоқи
(К. Куранбаев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов), вазирлик
ва идоралар

II. Тренерлар, ҳакамлар ва футбол соҳасидаги бошқа мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

14.

Футбол бўйича ҳудудий техник директорлар лавозимларига хорижий мутахассисларни танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2018 йил

июль

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

15.

Футбол бўйича ҳудудий техник директорлар лавозимларини тўлдириш учун хорижий мутахассислардан номзодларни танлаб олишни ташкил этиш

ҳар йили

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

16.

Ўзбекистон Республикасида футбол бўйича тренерлик таълими тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш

2018 йил

март

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов), Ўзбекистон футбол
ассоциацияси (А. Раматов)

17.

Малакали тренер кадрларни тайёрлаш мақсадида футбол бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган шахслар учун жойларда тренерлик курсларини ўтказиш

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари талабномаларига мувофиқ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

18.

Осиё футбол конфедерациясининг «В» ва «А» дипломлари дастури бўйича халқаро тренерлик курсларини ўтказиш

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари талабномаларига мувофиқ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

19.

FIFA ва AFC инструкторларини жалб қилган ҳолда Осиё футбол конфедерациясининг «PRO» дастури бўйича халқаро тренерлик курсларини ўтказиш

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари талабномаларига мувофиқ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

20.

FIFA ва AFC инструкторларини жалб қилган ҳолда Осиё футбол конфедерациясининг бошқа дастурлари бўйича (аёллар футболи, футзал (мини футбол), пляж футболи, дарвозабонлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича тренерлар) халқаро тренерлик курсларини ўтказиш.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари талабномаларига мувофиқ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

21.

FIFA, UEFA ва ОФК мутахассисларини жалб қилган ҳолда тренерлик таълими бўйича инструкторларни тайёрлаш юзасидан ихтисослаштирилган курсларни ўтказиш

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг
иш режалари доирасида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов)

22.

Футболнинг турли йўналишлари (футзал (мини футбол) ва пляж футболи) бўйича тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар учун FIFAнинг ихтисослаштирилган семинарларини ташкил этиш ва ўтказиш

ҳар йили

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

23.

Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамларнинг хорижий мамлакатларда малака оширишини (стажировкасини) ташкил этиш

режа-жадвалга мувофиқ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси

ҳамда ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов)

24.

Етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда футбол бўйича фаолият юритаётган тренерлар ва ҳакамлар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш

режа-жадвалга мувофиқ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси

ҳамда ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов)

25.

Ўзбекистон Республикасида футбол бўйича ҳакамларни танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2018 йил
март

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

26.

Ҳакамларни тайёрлаш бўйича инструкторлар учун FIFAнинг ихтисослаштирилган курсларини ташкил этиш ва ўтказиш

ҳар йили

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

27.

Ҳар йили футболчилар ва бошқа мутахассисларни тайёрлашнинг долзарб масалалари юзасидан етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда футбол бўйича илмий-услубий ва илмий-амалий конференциялар ўтказиш

режа-жадвалга мувофиқ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси

ҳамда ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов)

28.

FIFA, UEFA ва AFCнинг тренерлар тайёрлаш бўйича етакчи хорижий марказларида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакилларининг стажировкасини ташкил этиш

режа-жадвалга мувофиқ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси

ҳамда ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов)

III. 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасидаги саралаш турнирларида иштирок этиш учун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сифатли ва самарали тайёргарлик кўришини таъминлаш

29.

Истиқболли футболчиларни жалб қилган ҳолда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янгиланган таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш

2018 йил

декабрь

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(У. Ахматджанов)

30.

Футбол бўйича миллий терма жамоанинг жаҳондаги етакчи футбол жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини тизимли асосда ташкил этиш

2018 2022 йиллар давомида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

31.

Футбол инфратузилмаси ривожланган мамлакатларда ўқув-машқ йиғинларини ташкил этиш

2018 2022 йиллар давомида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

32.

Футбол бўйича миллий терма жамоа футболчилари учун чет тилларни ўрганиш курсларини ташкил этиш

режа-жадвалга мувофиқ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов)

IV. Футболни ривожлантиришнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва инфратузилмасини такомиллаштириш

33.

Маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартларида қурилишини назарда тутувчи «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастурини ишлаб чиқиш

2018 йил

май

ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Ш. Исраилов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

34.

«Бунёдкор» стадионини барча бино ва иншоотлари мажмуаси билан бирга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг балансига ўтказишни таъминлаш

2018 йил

май

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

(А. Абдуллаев),

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р. Гулямов), Тошкент

шаҳар ҳокимлиги (Р. Усманов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султанов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(А. Раматов), вазирлик
ва идоралар

35.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида футбол бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот базасини ташкил этиш

2019 йил

июнь

ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (К. Акмалов), Тошкент вилоят ҳокимлиги (Г. Ибрагимов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов), Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

(У. Ахматджанов)

36.

Ўзбек футболининг 105 йиллигига бағишлаб Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида замонавий футбол стадиони қуриш

2019 йил

декабрь

ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (К. Акмалов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ш. Ганиев), Ўзбекистон футбол
ассоциацияси (А. Раматов)

37.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида сунъий қопламали замонавий футбол стадиони қуриш

2020 йил
май

маҳаллий бюджет,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (К. Акмалов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(К. Сариев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов)

38.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида замонавий футбол стадиони қуриш

2021 йил

март

маҳаллий бюджет,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (К. Акмалов),

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов), Ўзбекистон футбол
ассоциацияси (А. Раматов)

39.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида замонавий футбол стадиони қуриш

2022 йил

февраль

маҳаллий бюджет,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (К. Акмалов), Сирдарё вилоят ҳокимлиги (Г. Мирзаев), Ўзбекистон футбол
ассоциацияси (А. Раматов)

40.

Футзал (мини-футбол) бўйича мусобақаларни ўтказиш учун асбоб-ускуна ва технологиялар билан жиҳозланган замонавий спорт заллари тармоғини қуриш

2022 йил

декабрь

маҳаллий бюджет,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси

ҳамда ҳомийлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов)

41.

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати иштирокчилари — профессионал футбол клублари стадионларини замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ реконструкция қилиш

2022 йил

декабрь

маҳаллий бюджет,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон футбол
ассоциацияси (А. Раматов)

42.

Ҳар бир ҳудудда пляж футболи билан шуғулланиш учун қумли майдончаларни қуриш

2022 йил

декабрь

маҳаллий бюджет,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон футбол
ассоциацияси (А. Раматов)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази