Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ушбу Қонун 10-моддасининг учинчи — ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган субъектлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг (бундан буён матнда Миллий гвардия органлари деб юритилади) амал қилиш муддати уч ойлик бўлган рухсатномалари асосида фуқаровий ва хизмат қуролини олиш ҳуқуқига эга.
ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;
Махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахслар қурол, унинг ўқ-дорилари ишлаб чиқариладиган ва сақланадиган объектларни, жанговар техникани, экологик жиҳатдан ўта хавфли ишлаб чиқаришларни, радиоактив чиқиндилар кўмиладиган жойларни, пул маблағлари ҳамда қимматликлар тайёрланадиган ва сақланадиган, қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар қазиб олинадиган, қайта ишланадиган ва сақланадиган жойларни, шунингдек хавфли юкларни, пул маблағларини ва қимматликларни, давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар жумласига киритилган маълумотлар кўрсатилган хат-хабарлар ва юкларни қўриқлаш бўйича қонун ҳужжатлари билан зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун жанговар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларининг айрим хиллари ва моделларини олиш ҳуқуқига эга. Махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахсларнинг жанговар қуролдан ва унинг ўқ-дориларидан бошқа мақсадларда фойдаланиши тақиқланади.
ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган ёшга тўлмаганларга;
ушбу модданинг олтинчи қисмида санаб ўтилган ҳужжатларни тақдим этмаганларга ёки тақдим этилган ҳужжатларида нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185, 220, 221 ва 222-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилганларга;
Ушбу Қонун 10-моддасининг тўртинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган юридик шахслар хизмат ва устав вазифаларини бажариш учун зарур бўлган тегишли қуролни ва унинг ўқ-дориларини мазкур Қонун 12-моддасининг биринчи — бешинчи қисмларида белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.
Қаторасига ўқ узиш имкониятини берадиган, шунингдек ушбу Қонуннинг 9-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган қурол мукофот қилинадиган қурол бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси қаторасига ўқ узиш имкониятини берадиган, шунингдек ушбу Қонуннинг 9-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган қурол билан мукофотланган тақдирда, ушбу қурол олинган кундан эътиборан бир кунлик муддатда Миллий гвардия органига топширилиши лозим.
Ушбу Қонун 10-моддасининг учинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган юридик шахслар ўзида қонуний асосларда турган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Миллий гвардия органларининг қуролни ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатномалари асосида, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали, ушбу қуролни ва унинг ўқ-дориларини кейинчалик Миллий гвардия органларида қайта рўйхатдан ўтказиш шарти билан реализация қилиш ҳуқуқига эга.
ушбу Қонун 11-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ Миллий гвардия органларида рўйхатдан ўтказилмайдиган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ташиш амалга оширилади.
ушбу Қонун 13-моддаси тўққизинчи қисмининг учинчи — ўн биринчи хатбошиларида назарда тутилган, рухсатнома олиш имкониятини истисно этадиган ҳолатлар юзага келганда;
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи, тўртинчи, бешинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар юзага келиши билан рухсатноманинг амал қилиши тугатилган ҳисобланади.
Рухсатноманинг амал қилиши ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда Миллий гвардия органи томонидан, шунингдек ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда эса суд томонидан тугатилади.
Рухсатнома ушбу модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда Миллий гвардия органи томонидан, ушбу модданинг биринчи қисми учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда суд томонидан бекор қилинади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази