Ҳужжат кучини йўқотган 26.08.2019 14.03.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2979
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қарори, 14.03.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2979
Кучга кириш санаси
14.03.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 26.08.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган экстракцион пахта мойини биржа савдолари орқали фақат «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарига сотилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 14 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2979]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 26 августдаги 372-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2979-1, 26.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги ПҚ-3484-сон «Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган экстракцион пахта мойини биржа савдолари орқали фақат «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарига сотилиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2018 йил 14 февраль,

5-сон

Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 14 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-сон

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 14 февралдаги 5, 24-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган экстракцион пахта мойини биржа савдолари орқали фақат «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарига сотилиши тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги ПҚ-3484-сон «Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган экстракция усулида олинган пахта мойини (бундан буён матнда экстракцион пахта мойи деб юритилади) фақат «Ўзпахтаёғ» АЖ тизимидаги корхоналарга Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржаси (бундан буён матнда биржа деб юритилади) томонидан ташкил этиладиган биржа савдолари орқали сотиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан хар йили тасдиқланадиган ўсимлик мойи ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш параметрларига (бундан буён матнда параметр деб юритилади) мувофиқ сотиладиган экстракцион пахта мойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа савдоларининг электрон тизими (бундан буён матнда БСЭТ деб юритилади) — биржа аъзоларига биржа савдоларида бевосита биржа савдо залида аниқ вақт режимида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККП деб юритилади) — клиринг электрон тизими орқали биржа битимлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи биржанинг таркибий бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
брокер — мижознинг (сотувчи ёки харидорнинг) топшириғига асосан ва унинг ҳисобидан биржа битимларини тузувчи юридик шахс — биржа аъзоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дилер — биржа битимларини ўз номидан ва ўз ҳисобидан тузувчи юридик шахс — биржа аъзоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчи — биржа савдоларида маҳсулотни сотишни амалга оширувчи ёғ-мой корхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидор — биржа савдоларида маҳсулот харид қилувчи «Ўзпахтаёғ» АЖ тизимидаги экстракцион пахта мойини саноатда қайта ишлаш эҳтиёжлари учун ишлатадиган корхоналар (саломас, саломас ёғи кислоталари ёки переэтрификацияланган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аванс — биржанинг воситачилик йиғимларини, шунингдек, тарафларнинг закалат пулларини ўз ичига олувчи сотувчи ва харидорлар томонидан киритиладиган молиявий маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Маҳсулот ҳажмларини шакллантириш ва сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Биржа савдолари Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ва биржа савдолари қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳсулотни сотиш БСЭТдан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сотувчи ва харидорлар биржа савдоларида мустақил равишда биржа билан тузилган шартнома асосида дилер сифатида ёки брокерлар ёрдамида уларнинг трейдерлари орқали иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Биржа аъзолари республика ҳудудининг қайси нуқтасида жойлашган бўлишидан қатъи назар биржа аъзоларининг электрон биржа савдоларида иштирок этиши биржа томонидан таъминланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Параметрда белгиланган ҳажмлар доирасида, маҳсулотни қайта ишловчи ёғ-мой корхоналарининг маҳсулотга бўлган талаби ҳамда маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардаги мавжуд ҳажмлар тўғрисидаги маълумотларга асосан «Ўзпахтаёғ» АЖ томонидан ҳар бир кейинги ой бошланишидан 5 кун олдин, кейинги ойда биржа савдоларига қўйиладиган маҳсулот ҳажмлари ва савдо иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар биржага тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Харидор ва сотувчиларни аванс суммасига мувофиқ биржа савдосига қўйиш ёки уларни четлаштириш, биржа савдоларининг ғолибини аниқлаш ва биржа битимини рўйхатга олиш автоматик равишда БСЭТ томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қарама-қарши буюртмаларни бирлаштириш натижаси бўйича БСЭТ биржа битимларини шакллантиради ва рўйхатга олади, шундан сўнг амалга оширилган биржа битимлари реестрини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олди-сотди шартномаси расмийлаштириш учун биржа битими тузилган кунда биржа савдоларининг қоидаларига мувофиқ биржа аъзоларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Биржа битими рўйхатга олингандан сўнг харидор олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда биржа битими бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун қўшимча маблағларни ўтказиши лозим. Бунда, закалат сифатида киритилган маблағлар ҳисобга олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Биржа савдоларида сотилмаган ва бекор (аннуляция) қилинган биржа битимлардаги маҳсулот ҳажмлари автоматик равишда БСЭТ томонидан кейинги биржа савдоларига қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун комиссион йиғим харидорлар ва сотувчилардан биржа битими суммасидан келиб чиқиб ҳар бир тарафдан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Нархларни белгилаш ва ўзаро ҳисоб-китоблар механизми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйишнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан эркин сотиладиган нарх даражасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Биржа савдоларида тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китоб ҲККП орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Биржа клиринг натижалари ва маблағларининг ҳолати ҳақидаги маълумотларни мижозларнинг шахсий кабинети орқали ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сотувчи ва харидорлар ўзларининг ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамларига биржа савдосига қўйилган маҳсулот умумий қийматининг ва харид қилиниши кўзда тутилаётган маҳсулот ҳажмининг 2 фоизи миқдордаги закалат пул маблағларини жойлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Харидорлар аванс билан таъминланган ҳажмларда маҳсулотни харид қилиш учун битимлар тузишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ҲККП харидордан маблағлар келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида, тўлов ўтказилган битимлар рўйхатини сотувчининг шахсий кабинетига юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агар сотувчи ёки харидор маҳсулот ҳақини тўлаш, танлаб олиш, етказиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, биржа битимни бекор қилади ва жабрланган тарафга мажбуриятни бажармаган тарафдан бўнак маблағини жарима сифатида ўтказади. Бунда ундирилаётган жарима суммаси тузилган олди-сотди шартномасининг умумий қийматидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. ҲККП тақдим этган тўлов ўтказилган битимлар рўйхати сотувчининг маҳсулотни харидорга юклаб жўнатишига асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Маҳсулот жўнатилганлиги ва олинганлиги далилини харидор билан сотувчининг (ёки улар ваколатли вакилларининг) имзолари қўйилган юк хатининг нусхаси тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган юк хатининг нусхаси ҲККП томонидан бир иш куни мобайнида харидорнинг шахсий ҳисобварағидаги маблағларни сотувчининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказишга ва битимни ёпишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Ўзпахтаёғ» АЖ Иқтисодиёт вазирлигига ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай, мазкур Низомга мувофиқ ёғ-мой корхоналари томонидан маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш, сотиш ҳажмлари ва ҳақиқатда етказиб берилган миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Биржа савдолари жараёнида вужудга келувчи шартномавий мажбуриятларни бажаришга, ҳисоб-китоб клиринг хизматига оид низо ва келишмовчиликлар биржанинг арбитраж, интизом комиссиялари ёки шартноманинг судга оидлилик шартларига мувофиқ ҳакамлик суди ёки суд томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзпахтаёғ» АЖ ҳамда «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖ билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 14 февраль

«Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти бош директори М. САЛИХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 14 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖ бошқарув раиси в.в.б. А. НАГАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 14 февраль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 10/18/2979/0894-сон)