19.01.2018 йилдаги ПҚ-3484-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2019 й., 07/19/4484/3883-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Республиканинг ёғ-мой саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш

1.

Қуйидагилар орқали ёғ-мой саноати корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриш:

тармоқ корхоналари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этган ҳолда уларни қонунчиликда белгиланган тартибда малакали ходимлар орасидан қайта сайлашни ташкил этиш;

тармоқ корхоналарининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва штатлар сонини оптималлаштириш.

Ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

2018 йил 1 мартга кадар

Иқтисодиёт вазирлиги. Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, «Ўзпахтаёғ» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Ёғ-мой корхоналарининг хом ашё базасини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш қувватлари юкламасини ошириш

2.

Бошқа муқобил ёғ олинадиган экинлар (соя, кунгабоқар ва бошқалар) экиладиган майдонларни кўпайтириш ва ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ёғ олинадиган ўсимлик уруғининг импорти бўйича олиб келинишини ташкил этиш асосида, жумладан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўсимлик ёғи ва ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг хом ашё базасини кенгайтириш:

илмий асослантирилган алмашлаб экишни жорий этиш;

саноат қувватини тўлиқ ишга солиш ҳамда ўсимлик ёғи ва емга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қаноатлантириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг муқобил ёғ олинадиган экинлар (соя, кунгабоқар ва бошқалар) етиштиришни кўпайтириш юзасидан жавобгарлигини ошириш;

пахтачиликда техник чигитнинг мойдорлигини ошириш юзасидан селекция ишларини кучайтириш;

устав капиталида давлат улуши бўлган ҳар бир ёғ-мой корхонасига муқобил ёғ олинадиган экинлар (соя, кунгабоқар ва бошқалар) селекцияси ва уруғчилигини ташкил этиш учун 200 гектардан кам бўлмаган унумдор ва суғориладиган ер майдони ажратиш;

муқобил ёғ олинадиган экинларни (соя, кунгабоқар ва бошқалар) экиш учун ажратиладиган унумдор ва суғориладиган ерларнинг майдонларини кенгайтириш.

Комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2018 йил 1 мартга қадар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Фанлар академияси, «Ўзпахтаёғ» АЖ

3.

Қуйидагиларнинг натижалари асосида омухта ем ишлаб чиқарилишини кенгайтириш:

омухта ем ишлаб чиқариш бўйича амалдаги қувватларни инвентаризациядан ўтказиш;

бозордаги эҳтиёж ва мамлакатда мавжуд ресурс базасини ўрганиш;

чорвачилик (сут, гўшт ва бошқалар), паррандачилик ва балиқчилик секторлари бўйича омухта ем тайёрлашнинг илмий асослантирилган рецептураларини ишлаб чиқиш.

Маккажўхори ва бошқа бошоқли дон экинларидан, шунингдек, ёғ-мой, ун маҳсулотлари, спирт ва пиво ишлаб чиқаришдаги чиқиндилардан омухта емнинг замонавий саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш.

Комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2018 йил 1 сентябрга қадар

Қишлоқ хўжалигивазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академияси, «Ўздонмаҳсулот» АЖ, «Ўзвиносаноатхолдинг» ХК, «Ўзпахтаёғ» АЖ

III. Нархнинг шаклланиши ва ёғ-мой маҳсулотларини сотиш тизимини такомиллаштириш

4.

Биржа савдолари орқали сотиладиган техник чигитнинг охирги чекланган қийматини аниқлаш.

Ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

2018 йил 20 январга қадар

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзпахтаёғ» АЖ. манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Пахта ёғини аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун қатъий белгиланган баҳода сотиш тартибини уни ишлаб чиқариш ва сотишдаги харажатларни ҳисобга олган ҳолда жорий этиш.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари ва пахта ёғини қатъий белгиланган нархда сотадиган ташкилотлар рўйхатини тасдиқлаш.

Ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

2018 йил 20 январга қадар

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзпахтаёғ» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Қуйидагилар орқали Молия вазирлигининг ёғ-мой корхоналаридаги молия инспекторлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш:

ёғ-мой корхоналарининг молия инспекторларини аттестациядан ўтказиш;

ёғ-мой корхоналари молия инспекторлари лавозимларини юқори тайёргарликка, қатъий нуқтаи назарга эга ва пухта билимли ходимлар билан тўлдириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига уларнинг ҳисоботларини мунтазам тақдим этиш тизимини жорий қилиш.

Ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

2018 йил 1 февралга қадар

Молия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, «Ўзпахтаёғ» АЖ

IV. Ёғ-мой корхоналари фаолиятида ҳисобга олиш ва назоратнинг замонавий тизимларини жорий этиш

7.

Чигитни қайта ишловчи ёғ-мой корхоналарини хом ашёни юклаш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнини реал вақт режимида кузатиш, жумладан хом ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни ўлчаш ва ҳисобини юритиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизимлар ва ускуналар билан жиҳозлаш.

Ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

2018 йил давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзпахтаёғ» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Чигит, пахта ёғи, шрот ва шелухани ташийдиган юк автомашиналарининг ҳаракатланишини реал вақт режимида мониторинг қилиб бориш учун уларни замонавий GPS трекерлар билан жиҳозлаш.

Ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

2018 йил давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзпахтаёғ» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)