05.03.2018 йилдаги 171-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2020
 LexUZ шарҳи
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2017 йил 5 майдаги ПҚ-2955-сон қарори талабларига мувофиқ Сурхондарё вилоятидаги таълим муассасалари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, Филиалнинг 2017/2018 ўқув йили учун талабалар контингентини Сурхондарё вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) Термиз давлат университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур олий таълим муассасаларига тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан (68,0 баллдан) кам бўлмаган, Филиал учун тўлов контракт асосида мос таълим йўналишлари абитуриентлари ҳисобидан шакллантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.