05.05.2017 йилдаги ПҚ-2955-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2022
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорини ижро этиш ҳамда мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, бакалавр ва магистрларни тайёрлашда иш берувчиларнинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда сон ва таълим йўналишлари уйғунлигига эришиш, олий таълим муассасалари битирувчилари меҳнатидан фойдаланишни яхшилаш, шунингдек иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг ўртача муддатга мўлжалланган мақсадли дастурларини жорий этиш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва диверсификациялаш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасаларига қабул қилиш параметрларини шакллантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 23 июндаги ПҚ-2360-сон қарорига мувофиқ ва янги қурилаётган корхоналарнинг ҳудудий жойлашуви, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар бўйича дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник қайта жиҳозлаш ва диверсификациялаш борасидаги инвестиция лойиҳаларини жорий қилиш, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш омилларини таҳлил қилиш натижалари асосида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва иш берувчиларнинг олий таълим муассасалари битирувчиларига талаби баланс ҳисоб-китоб параметрлари ишлаб чиқилди;
* 1 — 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
 LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорини ижро этиш ҳамда мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, бакалавр ва магистрларни тайёрлашда иш берувчиларнинг жорий ва истиқболдаги эхтиёжларини инобатга олган ҳолда сон ва таълим йўналишлари уйғунлигига эришиш, олий таълим муассасалари битирувчилари меҳнатидан фойдаланишни яхшилаш, шунингдек, иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга оширишнинг ўртача муддатга мўлжалланган мақсадли дастурларини жорий этиш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва диверсификациялаш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга биноан ҳамда мамлакатимизда янги қурилаётган корхоналарнинг ҳудудий жойлашуви, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар бўйича дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник қайта жиҳозлаш ва диверсификациялашнинг инвестициявий лойиҳалари, йўл-транспорт ҳамда коммуникация инфратузилмаси таҳлилига мувофиқ, 2017/2018 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул бўйича умумий квота бакалаврлар учун 66316 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 18194 та ва тўлов-контракт асосида 48122 та, магистрлар учун 5000 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 1556 та ва тўлов-контракт асосида 3444 та этиб белгиланди.

Шунингдек, ушбу ҳужжатда махсус сиртқи бўлим негизида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда билим олишни таъминлаш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида 100 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 15 та ва тўлов-контракт асосида 85 та, Навоий давлат кончилик институтида тўлов-контракт асосида 90 нафар ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтида тўлов-контракт асосида 80 нафар бакалаврни тайёрлаш назарда тутилган.

Бундан ташқари, ушбу қарор билан 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари буюртмаларига биноан юқори малакали тиббиёт кадрларига эҳтиёж катта бўлган ҳудудлар учун Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт олий таълим муассасаларига давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлашнинг мақсадли қабул квоталари тасдиқланди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг янги таркиби тасдиқланди ва унга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасаларига ўқишга кириш чоғида абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳосини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура бўлимлари қабул параметрларига ўзгартишлар киритиш;

янги йўналишлар ва мутахассисликларни киритиш учун бакалавриат ва магистратуранинг қабул квоталарига ўзгартишлар киритиш;

иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, республиканинг олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлари учун мутахассисларга бўлган ўринли эҳтиёжларни қондириш мақсадида олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тегишли тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мақсадли қабул кўрсаткичларини белгилаш.

Шунингдек, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабулни амалга ошириш жорий этилмоқда. Бунда:

олий таълим муассасаларига тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабулни амалга ошириш учун квота миқдори таълим муассасасининг мавжуд имкониятлари ва таълим йўналишларидан келиб чиқиб Давлат комиссияси томонидан белгиланиши;

қўшимча қабул бўйича тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси абитуриентлар тўплаган балларга қараб Давлат комиссияси томонидан дифференциялашган тартибда белгиланиши;

тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул ўтиш баллини тўплай олмаган абитуриентларга тўплаган баллига мувофиқ (68 баллдан кам бўлмаган) кетма-кетлик тартиби қатъий сақланган ҳолда, уларнинг оширилган контракт пулини тўлай олиш имкониятидан келиб чиқиб амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, кадрларни мақсадли тайёрлашнинг асосий буюртмачилари ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идораларга олий таълим муассасалари битирувчиларининг улар ўқиб эгаллаган касбига ва тузган шартномаларига мувофиқ иш билан бандлигини таъминлаш, жумладан, республиканинг олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларига ишга йўлланма олган олий таълим муассасалари битирувчилари учун муносиб меҳнат ва ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш юзасидан жавобгарлик юкланган.

Қисқача айтганда, ушбу қарорда белгилаб берилган мақсад ва вазифалар юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади, 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг стратегик ривожланишининг бешта устувор йўналиши доирасида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил амалга оширишга замин яратади.