Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг
Қарори
«Телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 1 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2268-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги 52-сон, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 12 ноябрдаги 2020-41-сон, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 18 ноябрдаги 21/14-сонли ««Телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2268-2, 30.11.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2011 йил 19 августдаги 55, 2011-28, 04-8/3508-сон «Телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2268, 2011 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 406-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 февраль,
25-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 февраль,
2018-09-сон
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 февраль,
08/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 15 февралдаги 25, 2018-09 ва 08\4 -сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қарор қилади:».
2. Низом муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сон «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги ва 2001 йил 27 декабрдаги 488-сон «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясини хусусийлаштиришга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ҳамда уларни «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг (кейинги ўринларда «Ўзбектелеком» АК деб юритилади) бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.».
3. Мазкур ўзгартиришлар «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси билан келишилган.
«Ўзбектелеком» АК бош директори Ш. КАДИРОВ
2018 йил 15 февраль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 10/18/2268-1/0839-сон)