Ҳужжат кучини йўқотган 30.11.2020 27.09.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2268
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг қарори, 27.09.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2268
Кучга кириш санаси
07.10.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 30.11.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАҚСИМЛАШ ВА УЛАРНИ «ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2268]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги 52-сон, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 12 ноябрдаги 2020-41-сон, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 18 ноябрдаги 21/14-сонли ««Телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2268-2, 30.11.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 15 февралдаги 25, 2018-09 ва 08\4 -сонли (рўйхат рақами 2268-1, 01.03.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 10/18/2268-1/0839-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2011 йил 19 август,

55-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 19 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011-28-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори Х. МУХИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 19 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
04-8/3508-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2011 йил 19 августдаги 55, 2011-28, 04-8/3508-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сон «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги ва 2001 йил 27 декабрдаги 488-сон «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясини хусусийлаштиришга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ҳамда уларни «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг (кейинги ўринларда «Ўзбектелеком» АК деб юритилади) бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 15 февралдаги 25, 2018-09 ва 08\4 -сонли (рўйхат рақами 2268-1, 01.03.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 10/18/2268-1/0839-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом «Ўзбектелеком» АКнинг Ижрочи аппарати (кейинги ўринларда Компания деб юритилади) ва филиалларига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом телекоммуникация хизматларини кўрсатишда Компаниянинг ягона технологик жараёнида иштирок этувчи филиаллари билан ўзаро муносабатларида, шунингдек Халқаро электралоқа Регламенти (Телеграфия ва телефония бўйича бутунжаҳон маъмурий конференциясининг якуний ҳужжатлари, Мельбурн, 1988 й., ТТБМК-88) (кейинги ўринларда Халқаро электралоқа Регламенти деб юритилади) ва Халқаро электралоқа иттифоқи Тавсияларига мувофиқ хорижий операторлар билан телекоммуникация хизматлари учун ўзаро ҳисоб-китобларда юзага келадиган даромадлар ва харажатларни тан олиш ва аниқлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбектелеком» АК ва бошқа хорижий операторлар ўртасидаги икки томонлама шартномалар билан Халқаро электралоқа Регламентида назарда тутилган ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартибининг айрим ҳолатлари, тўлов валютаси турлари, акцептлаш, ҳужжатларни тузиш ва тақдим этиш тартиби ва муддатлари белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низомда қуйидаги атама ва тушунчалар ишлатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трафик ўтказиш — абонентлар (телекоммуникация тармоқлари) ўртасида уланишларни ўрнатиш ва ахборот узатиш жараёнини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб таксалари — «Ўзбектелеком» АК ва (ёки) унинг филиаллари томонидан бошқа ташкилотлар билан тузилган битимлар (шартномалар)га мувофиқ телекоммуникация хизматларини кўрсатиш технологик жараёнининг муайян босқичида тармоқ хизматини кўрсатиш бўйича иш қийматини акс эттирувчи тариф қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоиз ставкаси (улуш) — тасдиқланган бизнес-режага мувофиқ шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация хизматлари трафиги ўтказмаси ҳажмидан ва Компания ҳамда телекоммуникация хизматларини кўрсатишда ягона технологик жараёнда иштирок этувчи филиалларнинг харажатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган даромадлар улушининг миқдори. Бунда, улуш миқдори қатъий белгиланган сумма кўринишида белгиланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар экспортидан даромадлар — хорижий алоқа операторлари томонидан акцептланган счётларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасига кирувчи физик ҳажмлардан (трафиклардан) келиб чиққан ҳолда аниқланадиган хорижий алоқа операторларига кўрсатилган телекоммуникация хизматларидан ҳамда Интернет тармоғи хизмати, халқаро алоқа каналларининг ижараси ва телекоммуникациянинг бошқа хизматлари бўйича даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар импорти бўйича харажатлар — Компания томонидан акцептланган счётларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасидан чиқувчи физик ҳажмлардан (трафиклардан) келиб чиққан ҳолда аниқланадиган хорижий алоқа операторлари томонидан кўрсатилган телекоммуникация хизматлари ҳамда Интернет хизмати, халқаро алоқа каналларининг ижараси ва телекоммуникациянинг бошқа хизматлари бўйича харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий алоқа оператори — телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи хорижий давлат телекоммуникация оператори ва (ёки) хорижий давлат алоқа операторининг номидан ҳисоб-китобларни (ўзаро ҳисоб-китобларни) амалга оширувчи хорижий давлатнинг ваколатли ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
счётлар сальдоси — Халқаро электралоқа Регламенти, Халқаро электралоқа иттифоқи Тавсиялари ва (ёки) тузилган битимлар (шартномалар)га мувофиқ телекоммуникация хизматларини кўрсатиш даврига тааллуқли тўланиши лозим бўлган ойлик, чораклик счётлар (инвойс, счёт, ҳисобварақ-фактура);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
филиаллар — телекоммуникация хизматларини кўрсатишда ягона технологик жараёнда иштирок этувчи ва телекоммуникация тармоғини техник, эксплуатация жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ривожланишини таъминлайдиган «Ўзбектелеком» АКнинг филиаллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиаллар қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телекоммуникация хизматларини, уларнинг ҳисобини ва фойдаланувчилардан маблағларни йиғишни таъминлайди, шунингдек таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган хизматларнинг бошқа турларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация хизматлари алмашинуви учун кабель ва радиореле алоқа линиялари ва техник воситаларини эксплуатация қилиш ва ривожлантиришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация хизматларини ўтказишни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Ўзбектелеком» АКда телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Компания ягона технологик жараёнда телекоммуникация хизматларини кўрсатишни амалга оширадиган филиалларнинг ўзаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Компания фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ филиалларга умумий тушумдан улуш маблағларини қайта тақсимлашни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фоиз ставкаси (улуш) миқдори Компания томонидан ижарага берилган каналлар ҳажмидан, оқимлар ва трактлар ҳажмидан, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация хизматлари трафигининг ўтказиш ҳажмидан ҳамда техник ва эксплуатация фаолиятини таъминлаш бўйича ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, шунингдек филиал телекоммуникация тармоғини ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Компаниянинг асосий фаолиятидан даромади қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда шаклланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ филиалларга йўналтирилган улуш маблағларини чегириб ташлаган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган тарифлар, шартномавий тарифлар, ҳисоб-китоб таксалар бўйича фойдаланувчилар ва хорижий операторларга кўрсатилган телекоммуникация хизматлари (ижарага берилган каналлар ҳажмидан, оқимлар ва трактлар ҳажмидан, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация хизматлари трафигининг ўтказиш ҳажмидан ҳамда Ўзбекистон Республикасига кирувчи халқаро трафик, Интернет тармоғи хизмати, халқаро алоқа каналларининг ижараси ва телекоммуникациянинг бошқа хизматлари)ни реализация қилиш ҳажмидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ Компанияга тегишли бўлган, филиаллар томонидан йўналтирилган улуш маблағларидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Филиаллар умумий тушумдан маблағларнинг муайян улушини белгиланган фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ кейинчалик қайта тақсимлаш учун Компанияга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Филиалларнинг асосий фаолиятидан даромади қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда шаклланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ кейинчалик қайта тақсимлаш учун Компанияга йўналтирилган улуш маблағларини умумий тушумдан чегириб ташлаган ҳолда, қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган тарифлар, шартномавий тарифлар, ҳисоб-китоб таксалар бўйича фойдаланувчиларга кўрсатилган телекоммуникация хизматларини реализация қилиш ҳажмидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оқимлар ва трактлар ҳажмига, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация хизматлари трафигининг ўтказиш ҳажмига мувофиқ ҳамда телекоммуникация хизматларини кўрсатишда ягона технологик жараёнда иштирок этувчи филиалларнинг техник, эксплуатация жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш учун даромадларни қайта тақсимлашдан филиалларга тегишли бўлган улуш маблағларидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Телекоммуникация хизматлари учун хорижий алоқа операторлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни юритиш тартибининг хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Компания кўрсатилган телекоммуникация хизматлари учун хорижий алоқа операторлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни Халқаро электралоқа Регламенти ва Халқаро электралоқа иттифоқи Тавсияларига ҳамда тузилган битимлар (шартномалар)га мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хорижий алоқа операторлари билан барча муносабатлар тўғридан-тўғри йўналишлар трафигининг ўтказиши ташкил этилган шароитда битимлар (шартномалар) асосида ёки Тўғридан-тўғри йўналишлар операторлари халқаро коммутация марказлари орқали транзит йўли билан трафик ўтказмасида ёзма хабарномалар ва келишувлар асосида ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кўрсатилган телекоммуникация хизматлари учун счётлар Халқаро электралоқа Регламенти ва Халқаро электралоқа иттифоқи Тавсияларига ҳамда тузилган битимлар (шартномалар) шартларига мувофиқ тузилади, тақдим этилади ва хорижий алоқа операторлари билан акцептланади (келишилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Халқаро электралоқа Регламентига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
счётлар имкон қадар тезроқ, фавқулоддаги ҳолатлар бундан мустасно, улар тегишли бўлган ойнинг кейингисидан бошлаб учинчи ой тугагунга қадар жўнатилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий алоқа операторлари счётлар устидан, уларни олган санадан бошлаб икки календарь ой мобайнида, аммо фарқларни ўзаро мақбул доирага келтириш учун зарур бўлган даражадагина протест келтириш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус келишувлар мавжуд бўлмаган алоқа турлари учун кредитловчи алоқа оператори қисқа муддатларда тегишли бўлган давр учун ойлик сметалар (счётлар) бўйича сальдосини кўрсатган ҳолда чораклик счётларни тақдим этади ва ушбу счётларни икки нусхада дебетланувчи алоқа операторига жўнатади, у ўз навбатида счётнинг бир нусхасини текширгандан сўнг, акцептланганлик белгисини қўйган ҳолда қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кўрсатилган телекоммуникация хизматлари учун хорижий алоқа операторлари билан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича тўланиши лозим бўлган счётларни тузиш, тақдим этиш, солиштириш, тасдиқлаш Халқаро электралоқа Регламентига мувофиқ ҳисобот даври тугаганидан кейин 5 ой давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кўрсатилган телекоммуникация хизматлари учун хорижий алоқа операторлари билан ўзаро ҳисоб-китоблар Халқаро электралоқа Тавсиялари ва (ёки) тузилган битимлар (шартномалар)га мувофиқ сальдо асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Счётлар сальдосини тўлаш дебитор билан келишилганидан кейин, кредитор томонидан танланган валютада Халқаро электралоқа Тавсиялари ва (ёки) тузилган битимлар (шартномалар) шартларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзаро ҳисоб-китоблар тақдим этилган ва акцептланган счётлар сальдоси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Компания хорижий алоқа операторлари билан биргаликда ўзаро келишув бўйича тўланиши лозим бўлган ўз счётларини Халқаро электралоқа Тавсиялари ва (ёки) тузилган битимлар (шартномалар)га мувофиқ ўзаро ҳисобга олишнинг турли усуллари билан тартибга солиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кўрсатилган хизматлар учун счётлар хорижий алоқа операторлари билан тузилган битимлар (шартномалар) шартларига мувофиқ валютада тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлиб ҳисобланган Халқаро электралоқа иттифоқининг Устави ва Конвенциясига ҳамда Халқаро электралоқа Регламентига мувофиқ, қайсидир давлатнинг миллий қонун ҳужжатларига кўра халқаро электралоқа хизматлари учун такса ундириш учун солиқ кўзда тутилган бўлса, бундай солиққа, қоида тариқасида, ушбу мамлакат мижозлари томонидан тўланадиган халқаро электралоқа хизматлари тортилади, агар аниқ махсус ҳолатлар учун тузиладиган бошқа келишувлар мавжуд бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Телекоммуникация хизматларини реализация қилиш бўйича операцияларнинг филиалдаги бухгалтерия ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинган тушум филиалнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўрнатилган ва шартномавий тарифлар бўйича телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинадиган қайта тақсимланмайдиган тушум:

дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти — фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатишдан олинадиган тушумнинг умумий суммасига;

кредит 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счёти — тасдиқловчи бирламчи ҳужжат (бажарилган ишлар далолатномаси, ҳисобварақ-фактура ва ҳ. к.)га мувофиқ телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинган соф тушум суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти — телекоммуникация хизматларини реализация қилинган ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчилари учун);

б) умумий тушумдан улуш маблағлари фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ кейинчалик қайта тақсимлаш учун Компанияга йўналтирилиши лозим бўлган, ўрнатилган ва шартномавий тарифлар ҳамда ҳисоб-китоб таксалари бўйича телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинган тушумга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти — ўрнатилган ва шартномавий тарифлар ҳамда ҳисоб-китоб таксалари бўйича фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатишдан тушумнинг умумий суммасига;

кредит 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счёти — фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ филиалга тегишли бўлган миқдордаги даромад (соф тушум) суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти — фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ филиалларга тегишли бўлган миқдордаги даромад суммасидан келиб чиқиб ҳисобланган ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчилари учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 6110 «Алоҳида бўлинмаларга тўланадиган счётлар» счёти — фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда Компанияга тегишли бўлган миқдордаги маблағлар суммасига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тасдиқланган фоиз ставкалари (улушлари)га мувофиқ умумий тушумдан филиаллар томонидан олинадиган улуш маблағларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебет 4110 «Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар» счёти — фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда филиаллар томонидан олинадиган тушум суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счёти — фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ филиаллар томонидан олинадиган даромад (соф тушум) суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти — фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ филиаллар томонидан олинадиган миқдордаги маблағлар суммасидан келиб чиқиб ҳисобланган ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчилари учун).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Шартномага мувофиқ тегишли ой учун кўрсатиладиган телекоммуникация хизматлари ҳисобига бўнак тўловларининг келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тарзда акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5200, 5500 ва ш. к.);

кредит 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счёти.

25. Илгари олинган бўнак тўловлари суммасини ҳисобот даври давомида телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинган тушум тан олинганда ҳисоблашишга олиб бориш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счёти;

кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар», 4110 «Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар» счётлари.

26. Тузилган ҳисобварақ-фактура, инвойс, счётлар сальдосига мувофиқ, ҳисобот даври давомида телекоммуникация хизматини реализация қилиш бўйича якуний ҳисоб-китоб учун пул маблағларининг келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5200, 5500 ва ҳ. к.);

кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар», 4110 «Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар» счётлари — илгари олинган бўнаклар ҳисобга ўтказилганидан кейин олинган пул маблағлари суммасига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Телекоммуникация хизматларини реализация қилиш бўйича операцияларнинг компаниядаги бухгалтерия ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинган тушум Компаниянинг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўрнатилган ва шартномавий тарифлар бўйича телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинадиган қайта тақсимланмайдиган тушум:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти — фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатишдан олинадиган тушумнинг умумий суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счёти — тасдиқловчи бирламчи ҳужжат (бажарилган ишлар далолатномаси, ҳисобварақ-фактура ва ҳ.к.)га мувофиқ телекоммуникация хизматларини кўрсатишдан соф тушум суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти — телекоммуникация хизматларини реализация қилинган ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчилари учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) умумий тушумдан улуш маблағлари фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ филиалларга қайта тақсимланиши лозим бўлган, ўрнатилган ва шартномавий тарифлар ҳамда ҳисоб-китоб таксалари бўйича телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинган тушумга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти — ўрнатилган ва шартномавий тарифлар ҳамда ҳисоб-китоб таксалари бўйича фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатишдан тушумнинг умумий суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счёти — фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ Компанияга тегишли бўлган миқдордаги телекоммуникация хизматларини кўрсатишдан соф тушум суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти — фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ Компанияга тегишли бўлган миқдордаги телекоммуникация хизматларини реализация қилинган ҳажмига ҳисобланган ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчилари учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 6110 «Алоҳида бўлинмаларга тўланадиган счётлар» счёти — фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда филиалларга тегишли бўлган миқдордаги маблағлар суммасига.

28. Фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ қайта тақсимлаш учун Компанияга тегишли бўлган (оладиган) умумий тушумдан улуш маблағлари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тарзда акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебет 4110 «Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар» счёти — умумий тушумдан Компанияга тегишли бўлган улуш маблағлари суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счёти — фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ Компанияга тегишли бўлган соф тушум суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти — фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ Компанияга тегишли бўлган тушумга ҳисобланган ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчилари учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 6110 «Алоҳида бўлинмаларга тўланадиган счётлар» счёти — фоиз ставкаси (улуш)га мувофиқ ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда филиалларга тегишли бўлган миқдордаги маблағлар суммасига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Шартномага мувофиқ тегишли ой учун кўрсатиладиган телекоммуникация хизматлари ҳисобига бўнак тўловларининг келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тарзда акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5200, 5500 ва ш. к.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счёти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Илгари олинган бўнак тўловлари суммасини ҳисобот даври давомида телекоммуникация хизматларини реализация қилишдан олинган тушум тан олинганда ҳисоблашишга олиб боришни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш қуйидаги тарзда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счёти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар», 4110 «Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар» счётлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тузилган ҳисобварақ-фактура, инвойс, счётлар сальдосига мувофиқ, ҳисобот даври давомида телекоммуникация хизматини реализация қилиш бўйича якуний ҳисоб-китоб учун пул маблағларининг келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5200, 5500 ва ҳ. к.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар», 4110 «Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар» счётлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Телекоммуникация хизматлари экспорти ва импортининг бухгалтерия ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Хизматлар экспортидан даромадлар ва хизматлар импорти бўйича харажатлар Компаниянинг бухгалтерия ҳисобида физик ҳажмлар (трафиклар)дан келиб чиқиб, акцептланган счётлар асосида қиймат ифодасида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Халқаро электралоқа Регламентида назарда тутилган счётларни тақдим этиш шартларига мувофиқ хизматлар экспортидан даромадлар ва хизматлар импорт бўйича харажатларни счётларда акс эттириш даври телекоммуникация хизматларини ҳақиқатда кўрсатиш даври ва уни акцептлаш санаси билан мос келмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматлар экспортидан даромадлар ва хизматлар импорти бўйича харажатларни Компаниянинг бухгалтерия ҳисобида тан олиш қуйидаги тарзда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Компания томонидан телекоммуникация хизматларини экспорт қилишдан олинадиган тушум (даромад)нинг тан олиниши акцептланган счётлар асосида, уларни хорижий алоқа операторларидан олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти — телекоммуникация хизматлари экспортидан тушум (даромад) суммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счёти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Компания ва филиаллар томонидан телекоммуникация хизматларини экспорт қилиш билан боғлиқ харажатлар бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби Счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 20-сон) мувофиқ акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) телекоммуникация хизматларини импорт қилиш бўйича харажатлар акцептланган счётлар асосида, уларни хорижий алоқа операторларидан олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти — телекоммуникация хизматларини импорт қилиш бўйича харажатлар қийматига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счёти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мазкур Низом «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси бош директори М. МАХМУДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 19 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 406-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 10/18/2268-1/0839-сон)