Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71-сон «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 13 февралдаги ПФ-2810-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон, 1997 йил 20 мартдаги 153-сон, 1997 йил 6 июндаги 286-сон, 2000 йил 15 ноябрдаги 444-сон, 2000 йил 23 декабрдаги 498-сон, 2001 йил 13 февралдаги 75-сон, 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон, 2001 йил 24 августдаги 351-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилаб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 25 июндаги М-31-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1136-2, 28.07.2007 й.) билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 31-32-сон, 326-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 25 июндаги М-31-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1136-2, 28.07.2007 й.) асосида хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 31-32-сон, 326-модда)
2. Низомнинг 1-бандида кўрсатилган нафақалар ижтимоий суғурта жорий қилинадиган ходимларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган ҳолларда бошқа фуқароларга ҳам берилади.
4. Айрим ҳолларда, яъни меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингандан (Меҳнат кодексининг 67-моддаси) кейин бир ой ичида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган бўлса, нафақа яшаш жойидаги туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Мазкур Низомнинг 26 ва 27-бандларида назарда тутилган ходимлардан ташқари қолган ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:
29. Мазкур Низомнинг 4-бандига биноан тайинланган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:
48. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, шу жумладан, мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ нафақа тайинланганда ҳам, иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.
Нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ўртача кунлик иш ҳақи Низомнинг ушбу банди ва 58-бандида кўрсатилган иш ҳақини ушбу иш ҳақи олинган даврдаги жадвал бўйича барча иш кунлари сонига тақсимлаш йўли билан аниқланади. Бунда иш ҳақи тақсимланадиган иш кунлар сонига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик кунлари, ҳомиладорлик ва туғиш таътили, йиллик (асосий ва қўшимча) таътил, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллардаги ишдан озод этилган кунлар қўшилмайди.
Барча ҳолларда штатсиз ходимларга нафақалар мазкур Низомнинг 56-бандида ишбай иш ҳақи олувчи ходимлар учун белгиланган қоидалар бўйича ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Нафақа ҳисоблаб чиқаришда ўртача кунлик иш ҳақи нафақани ҳисоблаб чиқариш учун олинган иш ҳақини (Низомнинг 56-банди) иш ҳақи олинган даврдаги календарь кунлари сонига бўлиш йўли билан аниқланади. Бунда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) кунлари чиқариб ташланади. Нафақа календарь кунлари учун тўланади.
Агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) қишлоқ хўжалик экинларини парвариш қилиш даврига тўғри келса ва бу ишлар тамом бўлгандан сўнг давом этса, нафақа кўрсатилган даврнинг тугаш кунидан бошлаб мазкур Низомнинг 68-бандига биноан ходимнинг бу давр мобайнида бажариши лозим бўлган ишнинг тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилиш даври тугагандан кейин ходим ишламаслиги керак бўлган давр учун нафақа тўланмайди.
77. Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини, магистратура, аспирантура, клиник ординатура, докторантурани тугатган ва белгиланган тартибда ишга юборилган шахсларга (мазкур Низомнинг 12, 44, 45-бандлари) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг миқдори умумий қоидалар бўйича, ҳисоблаб чиқариш ва уларнинг эгаллашлари лозим бўлган лавозим маошларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ўқувчи, талаба ва аспирантларга нафақалар мазкур Низомнинг 80 ва 91-бандларига биноан ўқиш жойларида тайинланади ва тўланади.
Нафақа тайинлашда мазкур Низомнинг 98—106 бандларида белгиланган қоидалар қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(115-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2003 йил 15 майдаги 49-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1136-1, 20.03.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2002 йил 9-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(118-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2003 йил 15 майдаги 49-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1136-1, 20.03.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2002 йил 9-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази