09.04.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 430
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги Низоми, 09.04.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 430
Кучга кириш санаси
09.04.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 18.05.2002
 LexUZ шарҳи
2. 1-бандда кўрсатилган нафақалар ижтимоий суғурта жорий қилинадиган ходимларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўзда тутилган ҳолларда бошқа шахсларга ҳам берилади.
49. Мазкур Низомнинг 46-бандининг биринчи хат бошида кўзда тутилган ҳолларда бола туғилганда бериладиган нафақа бола отанинг ўлимидан кейин туғилса ҳам берилади. Ўлим кунидан бола туғилгунга қадар 10 ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, шахс боланинг отаси ҳисобланади.
Нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ўртача кунлик иш ҳақи Низомнинг ушбу банди ҳамда 65-бандида кўрсатилган иш ҳақини ушбу иш ҳақи олинган даврдаги жадвал бўйича барча иш кунлари сонига таққослаш йўли билан аниқланади. Бунда иш ҳақи тақсимланадиган иш кунлари сонига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик кунлари, ҳомиладорлик ва туғиш таътили, навбатдаги ва қўшимча таътиллар, шунингдек озод этилган кунлар қўшилмайди.
Кунлик нафақа ўртача кунлик иш ҳақига асосланган ҳолда ва тайинланган нафақа миқдорининг иш ҳақига фоизлигига боғлиқ (ушбу Низомнинг 28, 29, 44-бандлари талабини эътиборга олган) ҳолда ҳисобланади. Нафақанинг умумий суммаси кунлик нафақани вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили туфайли ишга келмаган иш кунлари сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Барча ҳолларда штатсиз ходимларга нафақалар мазкур Низомнинг 63-бандида ишбай иш ҳақи олувчи ходимлар учун белгиланган қоидалар бўйича ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Нафақа ҳисоблаб чиқаришда ўртача кунлик иш ҳақи нафақани ҳисоблаб чиқариш учун олинган иш ҳақини (Низомнинг 63-банди) иш ҳақи олинган даврдаги календарь кунлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади. Бунда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) кунлари олиб ташланади.
Қурилиш объектларида ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида ишлаш учун тузилган мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатиб ўтилган шахслар жумласидан бўлган талабалар отрядларининг аъзоларига улар отрядларда ишлаб юрган даврда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган бўлса, нафақа отрядда олган иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушбу Низомнинг 21-бандида кўзда тутилган муддатларда иш жойидан берилади.
84. Олий ва ўрта махсус билим юртларини, клиник ординатурани, ҳунар-техника билим юртини тугатган ва белгиланган тартибда ишга юборилган шахсларга (Низомнинг 12 ва 41-бандлари) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг миқдори умумий қоидалар бўйича аниқланади, ҳисоблаб чиқариш эса уларнинг эгаллашлари лозим бўлган лавозим маошларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ўқувчи ва аспирантларга нафақалар мазкур Низомнинг 45 ва 56-бандларига биноан ўқиш жойларида тайинланади ва тўланади.
Бемор томонидан шифокор кўрсатмаларининг бузилиши, унинг маст ҳолда ёки мастлик билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатлари оқибатида касаллик келиб чиққанда ёки жароҳат олинган тақдирда мазкур Низомнинг 26 ва 27-бандларида кўзда тутилган бошқа ҳолатларда суғурта бўйича комиссия нафақа тўланишидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳол нафақа белгилаш баённомасида ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасида нафақадан маҳрум этилиш сабаблари кўрсатилган ҳолда қайд қилинади.
Нафақа тайинлашда мазкур Низомнинг 93—101-бандларида белгиланган қоидалар қўлланилади.
НИЗОМНИНГ 4-БАНДИНИ ҚЎЛЛАНИШГА ОИД ҚОИДАЛАР
5. Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳолларда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси бериладиган давр, мазкур масалани кўриб чиққан пенсия Жамғармаси бўлинмаси томонидан касалликнинг қанча давом этганлиги, оиласининг таркиби ва моддий аҳволидан келиб чиққан ҳолда, лекин қоида бўйича тиббий-меҳнат экспертизасига (ТМЭК) юборилиши белгиланган муддатдан кўп бўлмаган давр, белгиланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IV-сессиясида қабул қилинган ва 1996 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилган «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 282—288-моддалари талабларига мазкур Низом мувофиқлаштирилди:
а) 283-модданинг 2 чи қисми «Давлат ижтимоий суғуртаси учун бадал тўлаш» Низомнинг 6-бандига;
б) 284-модда «Давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан бериладиган таъминот турлари» Низомнинг 1 ва 16-бандларида;
в) 285-модда «Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси» Низомнинг 28-бандига;
г) 286-модда «Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси» Низомнинг 36-банддан 44-бандларигача;
д) 287-модда «Бола туғилганда бериладиган нафақа» Низомнинг 45-банддан 50-бандларигача;
е) 288-модда «Дафн этиш маросими» учун бериладиган нафақа Низомнинг 51-бандидан 56-бандларигача ўз аксини топди. Бундан ташқари Республикамиз Меҳнат кодексининг 153-модда (Низомда 72-банд), 155-модда (Низомда 30 ва 69-банд), 230-модда (Низомда 16-банд), 233-модда (Низомда 36-бандлар) қонуни талаблари асосида.
4. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сонли қарорига (12-илова) асосан «Ижтимоий суғурта бўйича нафақаларни тайинлаш учун умумий меҳнат стажини аниқлаш тартиби тўғрисида» йўриқнома тайёрланиб 1996 йил 25 июнда Адлия вазирлиги (257-сони билан) рўйхатидан ўтказилган Йўриқнома асосида;
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги 459-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси ўрнига Ўзбекистон Республика Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ташкил қилинди. Мазкур қарорнинг 12-бандига асосан Жамғармага меъёрий Низом ва йўриқномаларни тайёрлаш ҳамда мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган.