Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида» 2016 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-407-сон Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ ички ишлар органларида тиббий-санитария, санаторий-курорт таъминоти ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
мазкур Низомнинг 27-банди «г» ва «з» кичик бандларида назарда тутилган шахслар, шу жумладан кўзи ожиз 1-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс, ёлғиз кексалар учун;
28. Мазкур Низом 27-бандининг «а», «б», «г», «ж» ва «з» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари, тегишли даволаш-профилактика муассасалари томонидан бериладиган гувоҳномалар асосида ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.
31. Мазкур Низом 27-бандининг «а», «б», «г», «ж» ва «з» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия расмийлаштирган оила аъзолари ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази