Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2016
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 августдаги ПФ-4751-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сон «Ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тўғрисида»ги, 2015 йил 20 августдаги 242-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2015 йил 25 августдаги 246-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогик фаолият самарадорлиги ва сифатини ошириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қилади:

Т/р

Контингент

Ўқув машғулотларини олиб борувчи шахслар

Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари

(сўм)

1.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари

профессор, фан доктори ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган шахслар

27 367,6

доцент, фан номзоди ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар

16 050,8

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

11 010,9

2.

Олий таълим муассасалари талабалари

профессор, фан доктори ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган шахслар

31 277,2

доцент, фан номзоди ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар

19 754,7

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

14 314,0

3.

Катта илмий ходим-изланувчилар, раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари (курслари) тингловчилари**

профессор, фан доктори ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган шахслар

37 794,0

доцент, фан номзоди ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар

25 928,0

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

20 920,6

4.

Курслар тингловчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти талаб этиладиган лавозимларни эгаллаб турган ишчилар, ходимлар***

профессор, фан доктори ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган шахслар

21 343,6

доцент, фан номзоди ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар

12 424,3

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

8 380,4

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сонли «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган айрим юқори малакали илмий-педагогик кадрларга ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдорларидан 50 фоиз юқори этиб белгилашга ҳақли.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази