Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисида Низом

I. Умумий қоидалар

II. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг мақсади ва вазифалари

III. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби

IV. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкилотчиларининг вазифалари ва функциялари

V. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнини ташкил этиш

VI. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш

ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш схемаси

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш жараёнларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро комиссия ТАРКИБИ

3-ИЛОВА
Базавий олий таълим муассасаларининг ўқув-методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни ўқитишнинг замонавий ахборот-коммуникация техникалари ва техник воситалари билан таъминлаш бўйича ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг касбий даражасини узлуксиз такомиллаштириш учун шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонига мувофиқ олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
9. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан кейин таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш жараёнларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро комиссия (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) томонидан тасдиқланадиган аттестация комиссиялари томонидан ўтказиладиган аттестациядан ўтишлари керак. Аттестация комиссияси тегишли соҳалардаги етакчи олимлар ва мутахассислар, илмий кенгаш аъзолари, ўқув-услубий ишлар соҳасидаги йирик мутахассислар сафидан камида 7 кишидан иборат бўлган олий таълим муассасаси ректори ёки фан доктори илмий унвони бериш бўйича илмий кенгаш раиси бошчилигида шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 103-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 129-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 103-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 129-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 103-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 129-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 103-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 129-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 103-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 129-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Ходиев Б.Ю.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раҳбари

2.

Вахабов А.В.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, комиссия раҳбарининг ўринбосари

3.

Набиев Д.Х.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари (келишув бўйича)

4.

Алимов А.В.

Соғлиқни сақлаш вазири

5.

Тешаев Ш.Ж.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

6.

Иноятов У.И.

Халқ таълими вазири

7.

Муратов М.М.

Маданият вазири

8.

Турдиев Д.Р.

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

9.

Лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг раиси

10.

Файзуллаев А.Н.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

11.

Усманов Б.Ш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари

12.

Сирожиддинов Ш.С.

Ўзбекистон Миллий университетининг ректори

13.

Саидахмедов Р.Х.

Тошкент давлат техника университетининг ректори

14.

Каньязов Е.С.

Тошкент давлат юридик университетининг ректори

15.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, комиссия котиби

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 августдаги 680-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон)

Т/р

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми

Масъул бажарувчилар

I.Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш учун қонунчиликни такомиллаштириш

1.

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2015 йил
25 август

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ, Давлат тест маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

2.

Замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг янгиланган малака талабларини, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2015 йил
25 август

Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ, Давлат тест маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

3.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг ўтказиладиган аттестацияси сифат даражаси учун масъулиятни белгилаган ҳолда аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари билан меҳнат шартномалари тузиш тартибини тасдиқлаш.

2015 йил
25 август

Аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари билан меҳнат шартномалари тузиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарор

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,
Адлия вазирлиги

4.

Малака аттестатларини зарур миқдорда тайёрлаш, бунда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ҳар йили кутилаётган контингентини ҳисобга олиш.

Ҳар йили
2015 йил
1 сентябргача

Давлат бюджети маблағлари

Малака аттестати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги

II. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича замонавий ўқув-методик ва ахборот-маълумотнома базасини шакллантириш

5.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларини замонавий дарсликлар, ўқув-методик комплекслар ҳамда ўқув-кўргазмали қўлланмалар, маълумотнома-ахборот нашрлари ва бошқа ўқув-илмий адабиётлар билан босқичма-босқич таъминлаш, шу жумладан қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича хорижий нашрлар ва илмий журналлар билан мунтазам таъминлаш.

2015 2017 йиллар

Ушбу мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси

маблағлари доирасида

Бажарувчиларнинг комплекс чора-тадбирлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

6.

Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари модуллари бўйича ўқув-методик материалларни, шу жумладан электрон форматда ишлаб чиқиш.

2015 йил
31 декабрь

Тасдиқланган ўқув-методик материаллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ,
базавий олий таълим муассасалари

7.

Бош илмий-методик марказ портали асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот-таълим муҳитини шакллантириш ҳамда онлайн-электрон ўқув материаллари кутубхонасини ташкил этиш.

2015 йил
31 декабрь

Ресурслардан фойдаланишнинг шахсий тизимига эга бўлган Интернет ресурслар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бош илмий-методик марказ,
базавий олий таълим муассасалари

III. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ахборот-коммуникация техникалари ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш

8.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш учун олий таълим муассасалари томонидан асосланган эҳтиёж бўйича қўшимча ўқув аудиториялари ва хоналари ажратиш.

2015 йил
20 август

Вазирликлар ва идоралар буйруқлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

9.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун ажратилган олий таълим муассасаларининг ўқув аудиторияларини жорий ва мукаммал таъмирлашни белгиланган тартибда амалга ошириш.

2015 йил
1 сентябрь

Ушбу мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари доирасида

Бажарилган ишларнинг манзилли рўйхатлари, далолатномалари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

10.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг асосланган буюртманомалари бўйича мебеллар, инвентарлар, ахборот-коммуникация техникалари ҳамда ўқитишнинг техник воситалари билан белгиланган тартибда жиҳозлаш.

2015 йил

Бюджет маблағлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Жиҳозлаш бўйича манзилли рўйхатлар

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази