Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сон «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 августдаги ПҚ–1392-сон қарори) қарори»га (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 525-модда) мувофиқ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ички ишлар вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 декабрдаги 6, 48/ҚБ, 11-сон «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1652, 2007 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 18-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
а) номида ва 1-банддаги «ўқув юртларини» деган сўзлар «таълим муассасаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима «автомототранспорт воситаларини» деган сўзлардан кейин «ва шаҳар электр транспорти воситаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
а) номида ва 2-илова грифидаги «ўқув юртларини» деган сўзлар «таълим муассасаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима «автомототранспорт воситаларини» деган сўзлардан кейин «ва шаҳар электр транспорти воситаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин ва «ўқув юртларини» деган сўзлар «таълим муассасаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 1-банд «автомототранспорт воситалари» деган сўзлардан кейин «ва шаҳар электр транспорти воситаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
г) 2-банддаги «ўқув юртларининг» ва «ўқув юрти» деган сўзлар тегишлича «таълим муассасаларининг» ва «таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 3-банддаги «ўқув юртида» ва «ўқув юрти» деган сўзлар тегишлича «таълим муассасасида» ва «таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 4 ва 7-бандлардаги «ўқув юрти» деган сўзлар «таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з) 8 ва 9-бандлардаги «ўқув юртининг» деган сўзлар «таълим муассасасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 12-банддаги «ўқув юртининг» ва «Ўқув юртининг» деган сўзлар тегишлича «таълим муассасасининг» ва «Таълим муассасасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
к) 13-банддаги «ўқув юрти» ва «ўқув юртининг» деган сўзлар тегишлича «таълим муассасаси» ва «таълим муассасасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«O’quv yurti(tashkiloti)ning nomi» ва «O’quv yurti» деган сўзлар тегишлича «Ta’lim muassasasi (tashkiloti)ning nomi» ва «Ta’lim muassasasi» деган сўзлар билан алмаштирилсин.