LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 14 октябрдаги 2019-57-сонли ««Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2370-3, 23.10.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2014 йил 12 февралдаги 2014-07-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2370-1, 26.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 97-модда)
1. Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2011 йил 11 апрелдаги 2011-06-сон «Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2221, 2011 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 182-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2012 йил 11 майдаги 2012-05-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.
1. Мазкур Низом талаблари қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларида (кейинги ўринларда профессионал иштирокчи деб юритилади), фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ишлашга талабгор ёки ишлаётган қимматли қоғозлар бозори мутахассисларига татбиқ қилинади.
2. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака гувоҳномаси — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан жисмоний шахсга тоифаси кўрсатилган ҳолда бериладиган ва қимматли қоғозлар бозорида профессионал иштирокчи, фонд биржаси, бошқа биржаларнинг фонд бўлими номидан қимматли қоғозларга доир операцияларни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
3. Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига қўйиладиган малака талаблари профессионал иштирокчиларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ишлаш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларининг мавжудлигидан иборат бўлади.
4. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи бўлиб ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 5 мартдаги 2019-17-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2370-2, 11.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/2370-2/2744-сон)
қуйидаги мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумотга: молиявий-иқтисодий, юридик, математик ёхуд ахборот технологиялари;
қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш курсини тугатганлиги тўғрисидаги таълим муассасасининг сертификатига;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги ўн йилда камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши лозим.
қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш курсини тугатганлиги тўғрисидаги таълим муассасасининг сертификатига;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги ўн йилда камида беш йиллик иш стажига эга бўлиши лозим.
қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш курсини тугатганлиги тўғрисидаги таълим муассасасининг сертификатига эга бўлиши лозим, бундан Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 660, 1999 йил 3 март) белгиланган ҳолат мустасно.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2014 йил 12 февралдаги 2014-07-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2370-1, 26.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 97-модда)
7. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва унинг таркибий тузилмалари, бошқа профессионал иштирокчилар ижроия органлари, фонд биржаси ижроия органи ва унинг таркибий тузилмалари, бошқа биржалар фонд бўлимининг раҳбари I тоифали малака гувоҳномасига эга қимматли қоғозлар бозори мутахассислари учун белгиланган малака талабларига жавоб бериши лозим.
8. I ёки II тоифали малака гувоҳномасига эга профессионал иштирокчи, фонд биржаси, бошқа биржа фонд бўлимининг назоратчиси:
қуйидаги мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумотга: молиявий-иқтисодий, юридик, математик ахборот технологиялари;
ёхуд қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги ўн йилда камида беш йиллик иш стажига эга бўлиши лозим.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2014 йил 12 февралдаги 2014-07-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2370-1, 26.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 97-модда)
9. Иқтисодий ёки юридик фанлари номзоди доктори илмий даражасига эга бўлган қимматли қоғозлар бозори мутахассисларидан қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш курсини тугатганлиги тўғрисидаги таълим муассасасининг сертификати талаб қилинмайди.
10. Хорижий давлатларда олинган олий маълумот ва илмий даража қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нострификация қилинган тақдирда эътиборга олинади.
12. Мазкур Низом талабларига риоя этиш устидан назоратни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи амалга оширади.