Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи
Риэлторлик ташкилоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сонли «Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи бўлиб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитаси тўғрисида»ги низом.
фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи—бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича малака сертификатининг амал қилиши тугатилган шахс малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органига малака сертификати олиш учун ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича малака сертификати бекор қилинган шахс малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органига малака сертификати олиш учун ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик (кўчмас мулкнинг олди-сотдиси, ижараси, гарови, айирбошланиши, ҳадя этилиши, рентаси, кўчмас мулкдан текин фойдаланилиши ва умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни (квартирани) бошқа шахсга бериш билан боғлиқ ҳаракатлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси асосида риэлторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади. Бунда риэлторлик ташкилоти мазкур битимларнинг бевосита тарафи бўлиши мумкин эмас.
Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси асосида риэлторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (3-сон РХМС) «Кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар билан савдоларни ташкил қилиш» (рўйхат рақами 2652, 03.02.2015 й.).
Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш бўйича фаолият риэлторлик ташкилотига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш шартномаси асосида берилган кўчмас мулк объектларини риэлторлик ташкилоти томонидан ўз номидан ҳақ эвазига муайян муддат давомида бошқарув муассисининг ёки у кўрсатган шахснинг (фойда олувчининг) манфаатларини кўзлаб бошқаришнинг амалга оширилишидир. Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси асосида риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор томонидан кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органи ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсининг ушбу Қонуннинг 17 ва 18-моддаларига мувофиқ сўралаётган ахборотни риэлторлик ташкилотига ва риэлторга тақдим этишни рад этганлиги устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд судга бевосита шикоят қилиниши мумкин.
Риэлторлик ташкилотлари ва риэлторлар умумий манфаатларни ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда риэлторлик ташкилотлари ва риэлторларнинг бирлашмаларини ташкил этиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази