Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 212-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:.
(муқаддима Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 6 августдаги 01/17-26/08-сонли қарори (рўйхат рақами 2147-1, 21.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 461-модда)
1. Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2009 йил 23 февралдаги 7-сон «Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1930, 2009 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 й., 14-сон, 166-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 6 октябрдаги 14-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 212-модда) мувофиқ Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини (бундан кейинги ўринларда Реестр деб юритилади) тузиш ва юритиш тартибини белгилайди.
1. Реестр табиий монополия субъектлари тўғрисидаги маълумотларни қоғоз ва электрон шаклларда сақловчи бирлашган ахборот базаси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Реестрни тузиш Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) ва унинг ҳудудий органлари томонидан ушбу Низом иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ табиий монополия шароитида ишлаб чиқариладиган (реализация қилинадиган) товарлар, ишлар ва хизматлар (бундан кейинги ўринларда товарлар деб юритилади) бўйича амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 23 майдаги 04/05-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами 2147-3, 31.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 10/23/2147-3/0311-сон)
3. Реестрни юритиш Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан табиий монополия субъекти ва унинг хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни бирлашган ахборот базасига киритиш, ушбу маълумотларни янгилаш, табиий монополия субъекти тўғрисидаги маълумотларни базадан чиқариш йўли билан амалга оширилади.
Реестрнинг республика бўлимига табиий монополия шароитида икки ва ундан ортиқ вилоятлар ҳудудларида товарлар ишлаб чиқараётган (реализация қилаётган) хўжалик юритувчи субъектлар киритилади.
Реестрнинг ҳудудий бўлимига табиий монополия шароитида бир вилоят ҳудуди чегарасида товарлар ишлаб чиқараётган (реализация қилаётган) хўжалик юритувчи субъектлар киритилади.
Табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқараётган (реализация қилаётган), давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар ушбу давлат ёки хўжалик бошқаруви органи субъекти сифатида Реестрнинг республика бўлимига киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 20 сентябрдаги 11/05-05/01-сонли қарорига (рўйхат рақами 2147-4, 09.10.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2023 й., 10/23/2147-4/0759-сон)
6. Табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқараётган (реализация қилаётган) хўжалик юритувчи субъектлар товарларни фақат ўз эҳтиёжлари ёки форс-мажор ҳолати ҳосил бўлган вазиятларда, технологик камчиликларни бартараф этиш учун, табиий ва техноген характерга эга бўлган авария ёки фавқулодда ҳолатларда ҳамда ушбу товарларни қисқа муддатларда (вақт оралиғи уч ойгача) реализация қилган тақдирда, Реестрга киритилмайди.
7. Реестрга табиий монополия субъектлари уларнинг ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, киритилади.
8. Табиий монополиянинг турли соҳаларида фаолият кўрсатувчи табиий монополия субъекти Реестрга ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида киритилади.
9. Табиий монополия субъектларини Реестрга киритиш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда бошқа манбалардан олинган табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқарилаётганлиги (реализация қилинаётганлиги) тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.
10. Қўмита ёки унинг ҳудудий органи табиий монополия субъектини Реестрга киритиш масаласини кўриб чиқиш учун унга Қўмита томонидан тасдиқланадиган шаклдаги сўровнома юборади.
11. Табиий монополия субъекти сўровномани олган пайтдан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан сўровномани тўлдиради ва уни Қўмита ёки унинг ҳудудий органига тақдим этади.
12. Табиий монополия субъектини Реестрнинг тегишли бўлимига киритиш Қўмита ёки унинг ҳудудий органи буйруғи билан расмийлаштирилади.
13. Табиий монополия субъектининг Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги билдиришнома Қўмита ёки унинг ҳудудий органи томонидан Реестрга киритилган табиий монополия субъектига ва тегишли молия органига ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган буйруқ расмийлаштирилгандан кейин беш кунлик муддатда юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Табиий монополия субъекти Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги билдиришномани олган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда табиий монополия шароитида ишлаб чиқарилаётган (реализация қилинаётган) товарлар нархлари (тарифлари) ёки уларнинг энг юқори даражаларини (почта алоқаси универсал хизматларига тарифлар бундан мустасно) тасдиқлаш учун тегишли молия органига мурожаат қилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
15. Табиий монополия субъекти жойлашган манзили (почта манзили), ташкилий ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда бу ҳақда Қўмита ёки унинг ҳудудий органини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
табиий монополия субъекти томонидан табиий монополия шароитида товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) тўхтатилганда, лекин табиий монополия товарларини реализация қилишни тўхтатиш вақти уч ойдан эрта бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ табиий монополия субъектларининг фаолияти соҳасида давлат томонидан тартибга солиш тўхтатилганда.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
17. Табиий монополия субъектини Реестрдан чиқариш Қўмита ёки унинг ҳудудий органи буйруғи билан расмийлаштирилади.
18. Табиий монополия субъектини Реестрдан чиқариш тўғрисидаги билдиришнома Қўмита ёки унинг ҳудудий органи томонидан Реестрдан чиқарилган табиий монополия субъектига ва тегишли молия органига ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган буйруқ расмийлаштирилгандан кейин беш кунлик муддатда юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Қўмита ёки унинг ҳудудий органларининг Реестрга киритиш ёки Реестрдан чиқариш тўғрисидаги буйруқларидан норози бўлган табиий монополия субъектлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда судга ёки Қўмитага мурожаат қилишга ҳақлидир.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
электр ва иссиқлик энергиясини транспортировка қилиш, шу жумладан абонентдан субабонентгача транспортировка қилиш хизматлари.
умумий фойдаланиладиган темир йўллар, темир йўл станциялари, электр таъминоти ускуналари, алоқа тармоқлари, сигнализация, марказлаштириш ва блокировкалаш тизимлари, ахборот комплекси ва ҳаракатланишни бошқариш тизими ҳамда ушбу комплекс фаолиятини таъминловчи бошқа объектларни ўз ичига олувчи технологик комплекс хизматлари.
ёзма корреспонденцияларни жўнатиш бўйича умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари (оддий, буюртма ва қимматли хатлар, бандероллар, оддий ва буюртма почта варақчалари ҳамда секограммалар (кўзи ожизлар учун), шунингдек майда пакетлар).
сув таъминоти ва канализация (оқова сувларни тортиш ва тозалаш) ҳамда сув ва оқова сувларни транспортировка қилиш хизматлари.
ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, парвозларнинг радиотехник таъминоти, аэронавигация ахборотларини тақдим этиш.
иншоотлар ва мосламалар комплексига эга ва соҳилнинг тегишли участкаси (порт ҳудуди) билан сувга туташ бўлган ҳудудда (порт акваторийсида) кемаларни ёқилғи билан таъминлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш хизматлари.
самолётларнинг учишини таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш, юклар, почта ва багажларга ишлов бериш хизматлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 6 августдаги 01/17-26/08-сонли қарорига (рўйхат рақами 2147-1, 21.08.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 461-модда)