Ҳужжат кучини йўқотган 21.10.2010 30.03.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1930
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг, 30.03.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1930
Кучга кириш санаси
09.04.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 21.10.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ДАВЛАТ РЕЕСТРИНИ ТУЗИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 30 мартда 1930-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 6 октябрдаги 14-сонли « Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2147, 11.10.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 212-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ–66-сон Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом»га мувофиқ Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган «Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом» тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 23 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-сон

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2009 йил 23 февралдаги 7-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 212-модда) мувофиқ табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини (бундан кейинги ўринларда Реестр деб юритилади) тузиш ва юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Реестр табиий монополия субъектлари тўғрисидаги маълумотларни қоғоз ва электрон шаклларда сақловчи ягона ахборот базаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Реестрни тузиш Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) ва унинг ҳудудий органлари томонидан иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ табиий монополия шароитида ишлаб чиқариладиган (реализация қилинадиган) товарлар, ишлар ва хизматлар (бундан кейинги ўринларда товарлар деб юритилади) бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Реестрни юритиш табиий монополия субъекти ва унинг хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ягона ахборот базасига киритиш, ушбу маълумотларни янгилаш, табиий монополия субъекти тўғрисидаги маълумотларни базадан чиқариш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Реестрга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Реестрга ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқарадиган (реализация қиладиган) табиий монополия субъектлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик фаолиятининг бир қисми сифатида табиий монополия шароитидаги товарларни ишлаб чиқарувчи (реализация қилувчи) хўжалик юритувчи субъектлар ҳам Реестрга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий монополия субъектларининг турли соҳаларидаги фаолиятлар билан шуғулланувчи табиий монополия субъекти, ҳар бир фаолият тури бўйича Реестрга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Табиий монополия субъектларини Реестрга киритиш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда бошқа манбалардан олинган табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқарилаётганлиги (реализация қилинаётганлиги) тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қўмита ёки унинг ҳудудий органи табиий монополия субъектини Реестрга киритиш учун унга Қўмита томонидан тасдиқланадиган шаклдаги сўровнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Табиий монополия субъекти сўровномани олган пайтдан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан сўровномани тўлдиради ва уни Қўмита ёки унинг ҳудудий органига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Табиий монополия субъектини Реестрга киритиш Қўмита ёки унинг ҳудудий органи буйруғи билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Табиий монополия субъектини Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги билдиришнома, Қўмита ёки унинг ҳудудий органи томонидан Реестрга киритилган табиий монополия субъектига ва тегишли молия органига буйруқ расмийлаштирилгандан кейин беш кунлик муддатда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Табиий монополия субъекти Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги билдиришномани олган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сонли қарори билан тасдиқланган «Табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нарх (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисидаги низом»га (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 йил, 9-сон, 61-модда) мувофиқ, табиий монополия шароитида ишлаб чиқарилаётган (реализация қилинаётган) товарлар нархлари (тарифлари) ёки уларнинг энг юқори даражаларини (почта алоқаси универсал хизматларига тарифлар бундан мустасно) тасдиқлаш учун тегишли молия органига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Табиий монополия субъекти жойлашган манзили (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификацион рақами ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда бу ҳақда Қўмита ёки унинг ҳудудий органини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Реестрдан чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидаги ҳолларда табиий монополия субъекти Реестрдан чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда табиий монополия субъекти тугатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополия субъекти томонидан табиий монополия шароитида товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) тўхтатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ табиий монополия субъектларининг фаолияти соҳасида давлат томонидан тартибга солиш тўхтатилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Табиий монополия субъектини Реестрдан чиқариш Қўмита ёки унинг ҳудудий органи буйруғи билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Табиий монополия субъектини Реестрдан чиқариш тўғрисидаги билдиришнома, Қўмита ёки унинг ҳудудий органи томонидан Реестрдан чиқарилган табиий монополия субъектига ва тегишли молия органига буйруқ расмийлаштирилгандан кейин беш кунлик муддатда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қўмита ёки унинг ҳудудий органларининг Реестрга киритиш ёки Реестрдан чиқариш тўғрисидаги буйруқларидан норози бўлган табиий монополия субъектлари қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда судга ёки Қўмитага мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий монополия шароитида ишлаб чиқариладиган (реализация қилинадиган) товарлар (ишлар, хизматлар)
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка қилиш хизматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда транспортировка қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр ва иссиқлик энергиясини транспортировка қилиш, шу жумладан абонентдан субабонентгача транспортировка қилиш хизматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланиладиган темир йўллар, темир йўл станциялари, электр таъминоти ускуналари, алоқа тармоқлари, сигнализация, марказлаштириш ва блокировкалаш тизимлари, ахборот комплекси ва ҳаракатланишни бошқариш тизими ҳамда ушбу комплекс фаолиятини таъминловчи бошқа объектларни ўз ичига олувчи технологик комплекс хизматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзма корреспонденцияларни жўнатиш бўйича умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари (оддий, буюртма ва қимматли хатлар, бандероллар, оддий ва буюртма почта варақчалари ҳамда секограммалар (кўзи ожизлар учун), шунингдек майда пакетлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сув қувурлари ва канализация хизматлари соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализация (оқова сувларни тортиш ва тозалаш) ҳамда сув ва оқова сувларни транспортировка қилиш хизматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аэронавигация хизматлари соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, парвозларнинг радиотехник таъминоти, аэронавигация ахборотларини тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Порт хизматлари соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни (шу жумладан юкли ва бўш контейнерларни) ортиш, тушириш ва сақлаш хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иншоотлар ва мосламалар комплексига эга ва соҳилнинг тегишли участкаси (порт ҳудуди) билан сувга туташ бўлган ҳудудда (порт акваторийсида) кемаларни ёқилғи билан таъминлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аэропорт хизматлари соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самолётларнинг учишини таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш, юклар, почта ва багажларга ишлов бериш хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Транспорт терминаллари хизматлари соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ва бошқа жараёнларни ўтказиш даврида терминал ҳудудида юкларни (шу жумладан юкли ва бўш контейнерларни) ортиш-тушириш, сақлаш ва омбор операциялари, терминалнинг бошқа инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ хизматлар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 166-модда)