ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯ (ҚАЙТА АТТЕСТАЦИЯ) ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 20 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 660-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 5 октябрдаги 55-сонли «Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисидаги низом ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 660-8, 18.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 1999 йил 1 мартда тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация) қилиш тўғрисидаги низомга (1999 йил 3 март, рўйхат рақами 660) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 декабрь,
2008-43-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 31-модда)