ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ «ЎЗАРХИВ» АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИВЛАРИ ЎҚУВ ХОНАЛАРИДА ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ ИШЛАШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 28 майда 1053-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2020 йил 18 декабрдаги 254-сонли ««Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув хоналарида фойдаланувчиларнинг ишлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1053-3, 22.12.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида» ҳамда «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув хоналарида фойдаланувчиларнинг ишлаш қоидаларига (2001 йил 20 июль, рўйхат рақами 1053 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси 2001 й., 14-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киради.
«Ўзархив» агентлиги Бош директори А. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 апрель,
11-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 207-модда)