Ҳужжат кучини йўқотган 14.07.2014 10.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1726
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи, 10.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1726
Кучга кириш санаси
20.10.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 14.07.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология хизматларини тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш ҳуқуқини аккредитациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 10 октябрда 1726-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2014 йил 19 июндаги 251-сонли «Метрология хизматларини тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш ҳуқуқини аккредитациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1726-1, 07.07.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификалаштириш тўғрисида»ги, «Метрология тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 18 майдаги 104 сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Метрология хизматларини тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш ҳуқуқини аккредитациядан ўтказиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори Р. БЎРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 14 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
367-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги Бош директорининг
2007 йил 14 августдаги 367-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология хизматларини тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш ҳуқуқини аккредитациядан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 18 майдаги 104-сон қарори асосида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ метрология хизматларини тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш ҳуқуқи учун аккредитациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоидалар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган, ишлаб чиқарилаётган ва фойдаланилаётган тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлигини баҳоловчи ва бу ҳақда хулоса берувчи юридик шахсларнинг метрология хизматларига тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрология хизматларини аккредитациядан ўтказиш — метрология хизматларининг белгиланган аккредитациядан ўтказиш соҳасида ўлчашлар бирлигини таъминлаш мақсадида ишлар ўтказишининг қонунийлигини расман тан олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитациядан ўтказувчи орган — тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг мавжуд талабларга мувофиқлиги ҳақида хулоса бериш ҳуқуқига расман ваколат берувчи давлат бошқаруви органи («Ўзстандарт» агентлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция — аккредитация аризачисининг унинг тегишли ҳолатига нисбатан бирор-бир салбий қарорни қайта кўриб чиқиш учун қилган ёзма мурожаати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация аризачиси — аккредитация қилинишига талабгор юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрология хизмати — давлат органлари ва юридик шахслар метрология хизматларининг тизими ва уларнинг ўлчашлар бирлигини таъминлашга йўналтирилган фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация мезонлари — аккредитация аризачисининг мувофиқ бўлиши лозим бўлган талаблар мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация соҳаси — мувофиқликни тасдиқлаш бўйича маълум фаолият соҳасидаги аниқ ишларни бажариш учун берилган ариза ва (ёки) берилган аккредитация;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома — белгиланган аккредитация соҳасида аккредитация қилинган метрологик хизматларнинг ўлчашлар бирлигини таъминлаш ҳуқуқларини тасдиқловчи расмий ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитациядан ўтказиш бўйича Кенгаш — Миллий аккредитациядан ўтказиш тизимининг ўтказилган аккредитациядан ўтказиш натижалари бўйича қарор қабул қилувчи раҳбарий идораси (бундан кейин Кенгаш деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник эксперт — аккредитация соҳасида баҳоланишга нисбатан махсус билимларни таъминлаш ёки экспертиза учун аккредитациядан ўтказувчи орган томонидан тайинланадиган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифат бўйича экспертаудитор — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган, аккредитация соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакага эга мутахассис.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аккредитация ўзининг тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлигини баҳолаш соҳасидаги лаёқатини тан олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган ҳамда аккредитациядан ўтказиш учун тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширган аризачига нисбатан аккредитациядан ўтказувчи орган томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тиббий ускуналар ва аппаратураларни баҳолаш бўйича ишларни ўтказиш ҳуқуқини аккредитациядан ўтказиш тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беришни амалга оширувчи метрология хизматларининг лаёқатини тасдиқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Метрология хизматлари Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисидаги» Қонунида назарда тутилган бошқа турдаги метрология назоратига ҳам аккредитация қилиниши мумкин, шунингдек ўзининг таркибида ўлчаш воситаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда метрологик аттестациялаш, қиёслаш ва тиббий ускуналар ва аппаратураларни калибрлаш ҳуқуқига аккредитация қилинган калибрлаш лабораторияларига эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Метрология хизматини аккредитациядан ўтказиш учун умумий мезонлар қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тиббий ускуналар ва аппаратуралар ишлаб чиқарувчилари, етказиб берувчилари ва исътемолчиларидан мустақиллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аккредитацияланувчи аризачининг юридик ҳолатини тасдиқловчи ва тиббий ускуналар ва аппаратураларни баҳолаш ва мувофиқлигини тасдиқловчи ишларни бажариш қоидаларини белгиловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) малакали ва метрологик тайёргарликка эга, ўрнатилган тартибда аттестация қилинган мутахассисларнинг (бош метролог, ўлчаш турлари бўйича метролог) мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) баҳоланаётган объектларга норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ўлчаш воситаларини аттестация қилиш, қиёслаш ва/ёки калибрлашни амалга оширувчи аккредитация қилинган лабораториялар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги келишувларнинг мавжудлиги (ўзининг таркибида мутахассис метрологлар ва/ёки аккредитация қилинган лабораториялари мавжуд бўлмаган метрология хизматлари учун).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Аккредитациядан ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Метрология хизматларини аккредитациядан ўтказиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аккредитациядан ўтказиш учун ариза бериш, аризани олдиндан кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш, аккредитациядан ўтказувчи орган билан экспертиза ўтказиш тўғрисида шартнома тузиш, ариза берувчи томонидан экспертиза ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) экспертиза далолатномасини расмийлаштириш билан бирга ҳужжатлар тўпламини экспертиза қилиш, баҳолашга тайёрлаш ва уни ўтказиш тўғрисида шартнома тузиш, аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлаш, баҳолаш ўтказилиши учун аризачи томонидан тўловнинг амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аккредитация объектини баҳолашга тайёрлаш (комиссия тайинлаш, буйруқ чиқариш, объектни жойида баҳолаш дастурини ишлаб чиқиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) далолатнома расмийлаштирилиши билан бирга аризачини жойида баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳужжатлар экспертизаси натижаси, жойида баҳолаш натижаларини, аризачи томонидан камчиликларнинг бартараф этилиши самарадорлигини таҳлил этиш, қарор лойиҳасини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) экспертиза ва баҳолаш ҳужжатларини Кенгашда кўриб чиқиш, шунингдек аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитациядан ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш, қайд этиш ва тақдим этиш ва аризачи томонидан тўловларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитациядан ўтказишнинг ҳар бир босқичи олдинги босқичнинг ижобий натижалари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аккредитациядан ўтказиш учун тўловлар Хизматларга тўловларни амалга ошириш тартибига (1999 йил 28 апрель, рўйхат рақами 722) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аккредитациядан ўтказиш бўйича тўловлар аризачи томонидан ҳар бир босқич учун алоҳида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи тузилган шартномага кўра аккредитациядан ўтказиш ишлари билан боғлиқ барча тўловларни уларнинг натижаларидан қатъи назар, тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг Миллий аккредитациядан ўтказиш тизимининг доирасида метрология нормалари ва стандартларига мувофиқлигини баҳолаш соҳасидаги ўзининг лаёқатини тан олиниши истагини билдирувчи аккредитация аризачиси аккредитациядан ўтказувчи орган мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ ариза ва аккредитация мезонларининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни йўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Метрология хизматини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида берилган аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) таъсис ҳужжатлари нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аккредитация соҳасининг лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш бўйича метрология хизмати низоми лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тиббий ускуналар ва аппаратураларни баҳолаш ва уларни метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлиги бўйича хулосалар бериш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) метрология хизмати мутахассисларининг метрологик тайёргарлиги кўрсатиб ўтилган рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) баҳоланувчи ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик хоссаларини белгилаш учун аккредитация соҳасининг лойиҳасида кўрсатилган мувофиқлик баҳолаш объектларининг норматив ҳужжатлари рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоланувчи ускуналар метрологик хоссаларини белгиловчи норматив ҳужжатлари ўзгарганда, аккредитация қилинган метрология хизматлари аккредитациядан ўтказувчи органга тегишли ахборотни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аккредитациядан ўтказиш учун тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижаси бўйича, ариза қайд қилинган кундан бошлаб уч кун ичида аккредитация ишларини олиб бориш тўғрисида ёзма равишда қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Аккредитациядан ўтказувчи орган ариза бўйича қарор қабул қилиб экспертиза ўтказилишини таъминлайди. Экспертиза аккредитациядан ўтказувчи орган томонидан экспертиза учун тўловлар амалга оширилгандан сўнг ўтказилади. Аккредитациядан ўтказиш ишларига (ҳужжатлар экспертизаси, метрология хизматини текшириш ва ҳ. к.) аккредитациядан ўтказувчи орган штатига кирмайдиган эксперт-аудиторлар, маслаҳатчилар ва мутахассислар жалб этилган ҳолда, уларга тўловлар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳужжатлар экспертизаси ариза бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан ошмаган муддат ичида амалга оширилади. Экспертиза натижаси сифат бўйича эксперт-аудитор томонидан берилган хулоса билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Экспертиза натижалари салбий бўлганда аккредитациядан ўтказувчи орган аккредитация мезонларига номувофиқлиги сабабли уни аккредитациядан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида аризачини хабардор қилади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун муддат берилади. Ушбу муддат 30 кундан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аккредитациядан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарнома аризачига рад этилиш сабаблари ва камчиликлар бартараф этилиб, ҳужжатлар қайта тақдим этилиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма равишда юборилади (тақдим этилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Аризачи томонидан аккредитациядан ўтказиш рад этилиши учун асос бўлиб хизмат қилувчи сабаблар бартараф этилганда, ҳужжатларнинг қайта кўрилиши аризачининг аризаси билан биргаликда барча зарур ҳужжатлар олинганидан сўнг ўн кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани қайта кўриш учун тўловлар ундирилмайди. Аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг тақдим этилган ариза янги тақдим этилган ариза бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Экспертизанинг ижобий натижалари бўйича аккредитациядан ўтказувчи орган аккредитация объектини жойида баҳолаш учун комиссия тузади. Комиссия аккредитациядан ўтказувчи орган раҳбарининг комиссия таркиби, жойида баҳолашни ўтказиш мақсади, санаси ва муддати кўрсатилган буйруғи билан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси сифат бўйича эксперт-аудитор даражасига аккредитация қилинган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия шакллантирилишида баҳолаш объектив ўтказилиши учун зарур бўлган лаёқат, билим ва малака ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Зарур ҳолларда эксперт-аудиторлар раҳбарлигида ишлашлари лозим бўлган техник экспертлар жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Баҳолаш объектлари ва мезонларини қамраб олувчи баҳолаш режаси комиссия томонидан ишлаб чиқилади ва аккредитациядан ўтказувчи орган раҳбари ёки бунга ваколатли бўлган шахс томонидан тасдиқланади. Баҳолаш буйруғи ва режаси баҳолаш ўтказилишидан олдин аризачига танишиб чиқиш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Аккредитация объектини жойида баҳолашда объектнинг амалдаги ҳолати аризага илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги ва даъво этилаётган вазифаларни амалга оширишга қодирлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссия аккредитация объектининг аккредитациянинг белгиланган мезонларига мувофиқлигини баҳолаш режасига мувофиқ баҳолашни ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш давомийлиги бир ойдан ошмаслиги лозим. Аккредитация объектини жойида баҳолаш натижалари баҳолаш далолатномаси (маълумотномаси) билан ушбу Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Далолатнома комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Комиссиянинг бирор-бир аъзоси комиссия хулосаси билан рози бўлмаган ҳолда, у баҳолаш далолатномасига илова қилинадиган ёзма эътирозини билдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Аккредитациядан ўтказувчи орган аризачи томонидан тақдим этилган барча маълумотларни текшириб бўлганидан сўнг, ҳужжатлар экспертизаси натижалари, баҳолаш далолатномаси, далолатнома бўйича хулоса ва эътирозлар, аризачининг тақдим қилинган фикрларини таҳлил этади ва Кенгашда кўриб чиқилиши учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кенгаш 15 кундан кўп бўлмаган муддатда аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Аккредитациядан ўтказиш рад этилган ҳолда Кенгаш томонидан аккредитация объектига аниқланган камчиликлар ва аккредитация талабларига номувофиқликларни бартараф этиш учун бир ойлик муддат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қайта баҳолашда ҳам камчиликлар ва аккредитация талабларига номувофиқликлар аниқланса, Кенгаш аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Аккредитациядан ўтказиш муддати аккредитация объектнинг тайёрлигига боғлиқ бўлиб, аккредитациядан ўтказиш учун ариза қайд этилган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Аккредитациядан ўтказиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда, аккредитациядан ўтказувчи орган аризачига ушбу Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома Ўзбекистон Республикасининг Миллий аккредитациядан ўтказиш тизими реестрида (бундан кейин реестр деб юритилади) қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳномага Аккредитация объектининг низоми, шунингдек аккредитациядан ўтказувчи орган раҳбари томонидан ушбу Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ тасдиқланган аккредитация соҳаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Аккредитация соҳасининг ҳар бир саҳифаси «Ўзстандарт» агентлигининг аккредитация бўлими бошлиғи ҳамда аккредитациядан ўтказилган ташкилот раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома муддатсиз берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Аккредитация объекти фаолиятининг белгиланган аккредитация мезонларига мослигининг инспекция назорати аккредитациядан ўтказувчи орган томонидан «Аккредитация қилинган сертификатлаштириш идоралари ва синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш қоидалари»га (2005 йил 20 апрель, рўйхат рақами 1472) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳномани бекор қилиш ва тўхтатиб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома аккредитация қилинган орган аризаси, шунингдек «Аккредитация қилинган сертификатлаштириш идоралари ва синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш қоидалари»да (2005 йил 20 апрель, рўйхат рақами 1472) белгиланган ҳолларда бекор қилинади ва (ёки) тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тўхтатиб турилган аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда номувофиқликлар бартараф этилганидан сўнг тасдиқланиши мумкин. Бунда гувоҳнома эгаси томонидан номувофиқликлар бартараф этиш бўйича кўрилган чораларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома бекор қилинганда, реестрга аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома бекор қилинганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрга тегишли ёзувлар киритилган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома эгасига гувоҳнома бекор қилинганлиги тўғрисида маълумот хати юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бекор қилинганидан сўнг қайта аккредитациядан ўтишга ариза мазкур Қоидаларнинг II-бўлими талабларига кўра тақдим қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Юридик шахс қайта ташкил этилган, номи ёки манзили (почта манзили) ўзгарганда ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Юридик шахс қайта ташкил этилганда, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган ҳолларда, аккредитация объекти қайта қайд этилганидан сўнг бир ҳафталик муддат ичида аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларнинг тасдиқловчи ҳужжатларни (Уставнинг нотариал тасдиқланган нусхаси, Уставга киритилган ўзгартиришлар қайд этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар ва аввал берилган аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг асл нусхаси) илова қилган ҳолда аккредитациядан ўтказувчи органга топшириши шарт. Ариза ҳужжатлар тўплами билан биргаликда аризачи томонидан бевосита ёки почта алоқа воситалари орқали етказиб берилади. Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунига қадар аккредитация объекти ўз фаолиятини аввал берилган гувоҳнома асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ариза келиб тушганида аккредитациядан ўтказувчи орган юридик шахснинг қайта ташкил этилгани, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганини тасдиқловчи тақдим этилган ҳужжатларни ва ушбу ўзгаришларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайд этилганини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Агар аризачи аввал аккредитация қилинган юридик шахснинг ҳуқуқий вориси бўлса, ҳужжатлар кўриб чиқилишининг кейинги босқичлари мазкур Қоидаларнинг II-бўлимининг 2-параграфида баён этилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Қайта расмийлаштирилган аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома аккредитациядан ўтказувчи орган томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб беш кун давомида мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Аккредитациядан ўтказиш натижалари билан норози бўлган манфаатдор томон «Ўзстандарт» агентлигининг апелляция кенгаши ёки бевосита судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Апелляция кенгаши қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 13 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 13 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология хизматларини тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш ҳуқуқини аккредитациядан ўтказиш қоидаларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
‎МИЛЛИЙ АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ

‎‎
‎Аккредитациядан ўтказувчи орган раҳбарига ______________________________________

‎‎
Аккредитациядан ўтиш учун
‎АРИЗА ‎‎

‎‎1. ____________________________________________________________нинг

‎‎(аризачи номи)

‎‎тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлигини баҳолаш учун ____________________________
_______________________________ ни аккредитациядан ўтказишни сўрайди.

‎‎‎‎(аккредитация объекти) ‎

‎‎2. Манзил, телефон, телекс, факс, ҳисоб рақами _________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎‎3. Раҳбар Ф.И.О. ___________________________________________________ __________________________________________________________________
4. Жавобгар ходим Ф.И.О., телефони __________________________________ __________________________________________________________________ __________________________________________________________________
‎‎Акрредитациядан ўтиш учун илова қилинадиган ҳужжатлар:
‎1. _________________________________________________________
‎2. _________________________________________________________
‎3. _________________________________________________________
‎4. _________________________________________________________
‎5. _________________________________________________________
‎6. _________________________________________________________
‎7. _________________________________________________________

‎Ҳақ тўлаш кафолатланади.

Аризачи ‎

________________‎

_____________ ‎

________________‎

(ташкилот номи)‎

(имзо)‎

(Ф.И.Ш.)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология хизматларини тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш ҳуқуқини аккредитациядан ўтказиш қоидаларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Миллий аккредитациядан ўтказиш тизими

‎Аккредитациядан ўтувчи метрология хизматини баҳолаш
‎ ДАЛОЛАТНОМАСИ (МАЪЛУМОТНОМАСИ)

‎‎
‎__________________________________________________________________

‎‎(аризачи номи)

__________________________________________________________________

‎‎(аккредитация соҳаси)

‎‎«___» ____________ 20 г. дан «___» ____________ 20 г. гача бўлган муддатда
‎__________________________________________________________________

‎‎(баҳолаш ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат номи, сони, санаси)

‎‎
‎‎Комиссия таркибида:
‎Комиссия раиси _______________________________________

‎‎(Ф.И.О., лавозими)‎

‎‎Комиссия аъзолари _____________________________________

‎‎(Ф.И.О., лавозими)‎

‎‎__________________________________________________________________
‎аккредитациядан ўтказиш мақсадида ______________________ ни баҳолашдан

(аризачи номи) ‎

ўтказди.

‎Баҳолаш натижасида аниқланди:
‎__________________________________________________________________

‎Комиссия тавсия этади:
‎__________________________________________________________________

‎‎(комиссиянинг аризачи фаолиятини такомиллаштириш борасидаги тавсиялари)

Хулоса: ____________________________________________________________

‎‎(аризачи ташкилотни аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги комиссия хулосаси)

__________________________________________________________________
‎‎
Комиссия раиси __________________________

(имзо) ‎

‎‎Комиссия аъзолари _______________________

(имзо)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология хизматларини тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш ҳуқуқини аккредитациядан ўтказиш қоидаларига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
‎———————————————————————————————
‎Ўзбекистон Республикаси Миллий аккредитациядан ўтказиш тизими

‎Метрология хизматини
‎АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИНГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА ГУВОҲНОМА

‎‎
‎Миллий аккредитациядан ўтказиш тизими Давлат реестрида қайд этилган
‎«___» ________________ 20___ й.
‎№ UZ.AMT.06 (04).MAI___________ ‎

‎‎
‎‎«Ўзстандарт» агентлиги тасдиқлайдики, ________________________________

‎‎(аризачи номи, манзили)‎

‎‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎Аккредитациядан ўтказиш тизими талабларига ________________ жавоб беради, ва Ўзбекистон Республикаси Миллий аккредитациядан ўтказиш тизимида аккредитация қилинганлигини тасдиқлайди.

‎Низом ва аккредитация соҳаси илова қилинади.


‎Гербли
‎муҳр ўрни‎


‎Аккредитациядан ўтказувчи орган раҳбари‎


‎________________‎


‎________________‎


‎____________________________

(лавозими) ‎

(имзо)‎

(Ф.И.О)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метрология хизматларини тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш ҳуқуқини аккредитациядан ўтказиш қоидаларига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Аккредитация соҳаси шакли‎

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎Аккредитациядан ўтказувчи орган раҳбари
‎_____________________________‎

Аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома
‎ИЛОВАСИ‎

(Ф.И.О.) ‎

№ ____________________‎

«____» ____________ 20__ й.‎

___________________ 20__ й.‎

‎‎
АККРЕДИТАЦИЯ СОҲАСИ
‎ ________________________________________________ ‎

‎‎(метрология хизматининг номи ва манзили)‎

Баҳоланувчи тиббий техника ва тиббий ўлчов воситаларининг номи (гуруҳи)‎

Маҳсулотга қўйиладиган мажбурий талабларни мужассамлаштирувчи норматив ҳужжатнинг белгиланиши ‎

1‎

2‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 424-модда)